Get Mystery Box with random crypto!

Zafar Khashimov

Telegram kanalining logotibi happyzk — Zafar Khashimov Z
Telegram kanalining logotibi happyzk — Zafar Khashimov
Kanal manzili: @happyzk
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.57K
Kanalning ta’rifi

💻 Facebook саҳифам: facebook.com/zkhashimov
📱Instagram саҳифам: goo.gl/gKQmnz
✏️Twitter саҳифам: twitter.com/Khashimov
#happinessшунослик

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-07 16:45:00 Тўғри, ҳақ сўйлагин, бу эмас енгил,
Жаҳолатдан кечгин, кўнглинг пок тутгил,
Ҳаддингдан ошмагин, андиша қилгин,
Агар уялмасанг- билганингни қил.

Зафар Шоший. 7/08/22
14.9K views13:45
Ochish/sharhlash
2022-08-06 08:45:46 Замонавий муваффакиятли бизнес ўзида корпоратив маданият, технология ва процессларни барқарорлик (sustainability) шиори остида мужассам айлаши лозим.
9.4K views05:45
Ochish/sharhlash
2022-08-03 08:45:38 Бизнесда олган энг асосий сабоқларимдан бири, бу- яхши кунларда оғир кунлар ҳам борлигини ёдда тутиш, оғир кунларда эса, яхши кунлар албатта келишига ишонч сақлаш мухимлигидир.
Ҳаммага ҳайрли ва сермаҳсул кун тилайман.
6.3K views05:45
Ochish/sharhlash
2022-07-29 17:59:03
Qatarda o‘tkaziladigan 2022-yilgi futbol bo‘yicha Jahon Chempionati yarim finali sizni kutmoqda!

Korzinkalarimizda 100 000 so‘m va undan yuqori summali xaridlaringiz uchun to‘lovlarni Visa kartasi orqali amalga oshiring va avtomat tarzda Qatarda bo‘lib o‘tadigan futbol bo‘yicha Jahon Chempionati - 2022 yarim finaliga yo‘llanmani qo‘lga kiritish imkoniyatiga ega bo‘ling.

Sayohat davomidagi yorqin hislaringizni bo‘lisha olishingiz uchun esa sizga ikki kishilik tur-to‘plam taqdim etiladi. To‘plam ichiga:
uchish chiptasi ;
5 yulduzli mehmonxonada 4 kecha yashash;
aeroportdan mehmonxonagacha va qaytish transferi;
nonushta;
yarim final o‘yiniga kirish chiptasi.

Bizning haqiqiy chempionlik aksiyamiz 29-iyuldan 15-sentabrgacha o‘tkaziladi. Aksiya muddati o‘tgandan so‘ng, jonli efirda g‘olib aniqlanadi . Omadi kulgan insonni tasodifiy raqamlar generatori aniqlab beradi.

Futbol bo‘yicha Jahon Chempionatida hayajonli lahzalarga to‘la o‘yin guvohiga aylanishni orzu qilasizmi? Orzuyingiz ro‘yobi uchun birgina qadam qoldi!

*Yutuqli o‘yin shartlari, g‘olibni aniqlash tartibi, sovrin jamg‘armasi haqida batafsil ma'lumot aksiya ommaviy ofertasida ko‘rsatilgan.

App | Telegram | Facebook | Instagram
5.8K views14:59
Ochish/sharhlash
2022-07-23 10:19:31
#нейминг
80-йиллар хинд киноси бизда жуда машҳур бўлар эди. Шундай фильмлар жумласидан "Диско раққоси " ўта машҳурлик қозонганди. Шу кинонинг бош қахрамонининг исми Жимми эди.
Ўша даврлар Ганга магазини шу даражада гавжум бўлардики, у дўконга хатто кириш учун соатлаб навбат кутишга тўғри келарди. Мен ёшликда бекор ўтирмай, навбатда китобимни ўқиб, галим келганида галимни пуллардим. Одатда 1 сўм, навбат чўзилиб кетган пайтларда хатто 2-3 сумгача пул ишлардим. Хуллас, шу тариқа, хафтасига бир икки марта навбатда туриб, чўнтак пулимни ишлаб олардим.

Кунлардан бирида шундай навбатда турганимда икки аёл суҳбатини эшитиб колдим:
- Зуляхон, сиз “Ганга”да нима олмоқчисиз?
- Кеча қўшним шу ерда "Жиммининг кўз ёшлари" деган материал сотишибди деганди, шунга келгандим.

Шунда дугонаси:
- Вооой, "Джиммининг кўз ёшлари модадан қолиб кетаяпти, тикиб кийгинингизча, эскириб кетади. Сиз яхшиси "Боббининг кўз ёшлари"ни олинг, -деди.

Ўзбек аёлларидек ҳеч ким ҳар нарсага ўта креатив ном кўйиб олаолмаса керак-а…
5.9K viewsedited  07:19
Ochish/sharhlash
2022-07-22 15:15:17 https://kun.uz/75034553
3.3K views12:15
Ochish/sharhlash
2022-07-20 22:41:08 Southwest Airlines авиакомпанияси асосчиларидан бири Херб Келлехер корхонанинг ходимларини йиғиб, корхонада қабул этилган 850 бетлик ёзма қоида ва қўлланмалар китобини олиб, ҳамманинг олдида ёқиб юборган экан ва ходимларига шундай дебди:
- Бизнинг авиакорхонанинг муносиб ходими бўлишингиз учун фақат иккита нарсани билиш ва унга амал қилиш кифоя: бир бирингизга ҳамда мижозларимизга меҳрли бўлсангиз, бас.

Ҳудди шу каби @korzinkauzb корхонамизда ҳам барча амалларимиз, хатти- ҳаракатларимиз ва муносабатларимизни белгилаб берадиган, жамоамизни бирлаштириб турадиган, бизга кунлик юмушларимизда таянч бўладиган асосий қадриятларимиз бор.
Яхши масалиқ ҳамда усталик билан пиширилган ўхшаган ош каби, ушбу қадриятларимиз кундалик меҳнатимизни ўхшаган ишга айлантиради.

Агар сизни озгина қизиқтира олган бўлсам, марҳамат, мамлакатимизнинг энг илғор пазандаларидан бири Баҳриддин ака Чустий билан пиширган маззали таомлар ва унданда маззали суҳбатимизга сизларни таклиф этаман.

Видео



4.6K viewsedited  19:41
Ochish/sharhlash
2022-07-18 19:06:47 Қолаверса, агар бож ва акцизлар сақланиб қолса, ноқонуний импорт ва истеъмол секторидаги қора бозор улуши кескин ошади ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қора бозордан ҳимоя қилиш қийин, балки имконсиз ишга айланади.
Давлат бюджетига тушадиган бож ва акциз солиғи тушумлари ҳимоячиларига дарҳол жавоб бераман: яқин қўшни давлатлардан қилинган импорт учун шу пайтгача ҳам бюджетга тушум тушмагани, бу импорт ҳажмини барибир бошқа мамлакатлар ҳисобига қоплай олмаслигимизни инобатга олсак, бюджет ҳеч нарса йўқотмайди. Бундан ташқари, қонуний бозорнинг ўсиши бюджетга тушадиган импортдан ҚҚС миқдорини оширади.
Тўрт ой давомида мен ва менинг жамоам бозорни тарк этаётган позицияларнинг ўрнини тўлдириш учун деярли кеча-ю кундуз турли хил маҳсулотларни қидирдик, шартнома туздик ва олиб келдик, лекин бу тобора қийинлашмоқда ва энг муҳими, қимматроқ бўлиб бормоқда. Маҳсулот олиб келиш имконияти сақланиб қолаётган бозорларда ҳам захиралар ва ишлаб чиқариш қувватлари тугаб боряпти, кўплаб мамлакатлар мақсадли равишда ўз захираларини тўлдирмоқда ва маҳсулотлар экспортига тақиқ ва чекловлар қўймоқда. Экспортдаги тақиқлар ва божлар пойгасида Россия ва Қозоғистонга Туркия ҳам қўшилди. Туркия ўсимлик ёғи ва бошқа бир қатор маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади. Мамлакатларнинг ўз истеъмол бозорларини ҳимоя қилишга бўлган бу “худбин” тенденцияси бутун дунёда кучайишда давом этади.
Олдинда ҳали бошқа хавф ва ноаниқликлар ҳам кутмоқда. Қатъий ҳаракат қилиш керак.
Кечикиш бизга жуда қимматга тушади.
Сўзимни тадбиркорларимизга анъанавий маслаҳатлар билан якунлайман: ҳеч бўлмаганда ўрта муддатли истиқболда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат (ҳар қандай), хомашё ва бутловчи қисмлар, саноат учун зарур товарларни ишлаб чиқариш жуда жозибадор бизнесга айланади. Айни пайтда мамлакатга имкон қадар кўпроқ хомашё, озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмлари, шахсий гигиена воситалари ва бошқа истеъмол товарларини олиб кириш лозим.
Умид қиламанки, давлат бу далилларни инобатга олиб, озиқ-овқат ва энг зарур товарлар йўлидаги барча тариф ва нотариф тўсиқларни олиб ташлайди. Ҳеч бўлмаганда кейинги йил ёки бир ярим йил ичида жаҳон бозоридаги бу бўрондан омон қолиш учун шундай қилиш керак.
Кейин ким билади, бу тўсиқлар ҳақиқатан ҳам ҳеч қандай иқтисодий муаммоларни ҳал қилмаслиги, аксинча одамлар ҳаётини янада оғирлаштириши ҳаммага аён бўлиши мумкин
3.4K views16:06
Ochish/sharhlash
2022-07-18 19:06:47 Масалан, урушдан олдин мамлакатга Россия ва Украинадан жуда кўп шоколад олиб келинган ва бу маҳсулотлар бождан озод қилинган, аммо ўша шоколадни, айтайлик, Европа, Туркия ёки бошқа мамлакатлардан импорт қилишда ҳали ҳам бож ставкаси 30 фоиз.
Россия, Украина ва Беларусда ишлаб чиқаришдаги узилишлар ва логистика қийинчиликлари кузатилаётган, бу мамлакатлар ўз ҳудудидан маълум товарларни олиб чиқиб кетишга кучли тақиқ қўётган, шунингдек, Қозоғистон ўз ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш учун маҳсулотлар экспортига чекловлар қўллаётган ҳозирги вазиятда Ўзбекистонда истеъмол бозорини етарли ҳажмдаги товарлар билан таъминлаш масаласи тобора қийинлашмоқда.
Тўрт ой олдинги мақоламда “яқин” хориж фойдасига бундай тариф асимметрияси мавжудлиги янги воқелик нуқтайи назаридан мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги учун аниқ таҳдид эканини ёзган эдим. Афсуски, жанговар ҳаракатлар ва санкциялар давом этаётгани сабабли ўша пайтдаги потенциал хавфлар энди босқичма-босқич реалликка айланмоқда.
Гарчи давлат ички бозорни узлуксиз таъминлаш ва энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари, масалан, шакар, гўшт, буғдой, ун, сариёғ, картошка ва бошқа бир қатор маҳсулотлар нархини ушлаб туриш учун жуда самарали фавқулодда чораларни кўраётган бўлса ҳам, озиқ-овқат ва асосий саноат товарларининг тўлиқ ассортименти манбалари умумий географиясини фаолроқ диверсификация қилинмаса, бу чоралар етказиб беришнинг эҳтимолий узилишлари ва нархлар кескин ўсишининг олдини олиш учун етарли бўлмайди.
Озиқ-овқат тақчиллигининг олдини олиш ва нархлар ошишига чек қўйиш бўйича биринчи ва мутлақо тенгсиз қадам – барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига, энг зарур саноат истеъмол товарларига ҳамда уларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш учун барча хомашёларга импорт божлари ва акциз солиғини тўлиқ бекор қилиш бўлиши керак.
Гап шундаки, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг энг катта ҳажмларига эга бир қанча давлатлар жаҳон бозоридан чиқиб кетиши билан, бутун дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи аллақачон кескин кўтарила бошлаган.
Аммо бу ягона муаммо эмас. Келгуси бир неча йил ичида глобал озиқ-овқат тақчиллиги вақтинчалик мураккаблик ҳолатидан барқарор воқеликка айланиши ва жаҳонда нархлар фақат ўсиб бориши тобора аён бўлмоқда.
Дизел ёқилғиси етишмаслиги ва давом этаётган жанговар ҳаракатлар туфайли украиналик фермерлар экиш кампаниясини ўтказа олмадилар, Россияда эса санкциялар туфайли уруғ, айрим турдаги ўғитлар, техника етишмаслиги туфайли экин экиш жараёни тўхтаб қолди.
Шу сабабли ҳам ҳозир жаҳон бозорларида биржада сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг барча “жонли” (спот) ҳажмлари қандай тез сотиб олинаётгани ва фючерс нархлари барқарор ва тез ўсиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бизнинг ҳолатимизда, буларнинг барчаси географик жойлашувимиз тақозо этган логистика қийинчиликлари билан янада оғирлашади.
Шу нуқтайи назардан, биз мамлакатга ҳар қандай, такрор айтаман, ҳар қандай (!) озиқ-овқат маҳсулотини қанча кўп олиб келсак, шунча яхши.
Мен тотал протекционизм мафкураси тарафдорларига алоҳида айтмоқчиман. Агар барча тариф чекловлари ҳозир олиб ташланмаса, бизда ҳимоя қиладиган ҳеч нарса қолмайди. Кўпгина ишлаб чиқариш объектларимиз аллақачон хомашё ва материаллар билан боғлиқ қийинчиликларни бошдан кечирмоқда ва тез орада ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга мажбур бўлиши мумкин. Бундан ташқари, географик жиҳатдан диверсификацияланган янги импорт маҳаллий ишлаб чиқаришни ҳажмда сиқиб чиқара олмаслиги аниқ. Мен барча божлар ва акцизлар бекор қилингандан кейин ҳам Россия, Қозоғистон, Украина ва бошқа МДҲ давлатларидан келувчи етказиб бериш ҳажмини ҳатто қисман бўлса-да қоплаш мумкинлигига ишончим комил эмас.
Бошқача қилиб айтганда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун яшаб қолиш имконияти сақланиб қолади ва ҳатто сезиларли даражада ошади. Асосийси, улар ўзлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга улгуришлари керак. Бундан ташқари, ҳеч бўлмаганда логистика қийинчиликлари, ёқилғи ва бошқа харажатлар ортиб бораётгани сабабли импорт қилинадиган маҳсулотлар нархи объектив равишда шу пайтгача бўлганидан сезиларли даражада юқори бўлиши аниқ.
2.5K views16:06
Ochish/sharhlash
2021-02-09 14:09:10
Ким кўрди экин жаҳонда оё хушлук,

То бир киши айлагай таманно хушлук.

Юз йилда агар бир ўлса пайдо хушлук,

Омодадур ёнида юз нохушлук.
2.3K viewsedited  11:09
Ochish/sharhlash