Get Mystery Box with random crypto!

#нейминг 80-йиллар хинд киноси бизда жуда машҳур бўлар эди. Шу | Zafar Khashimov

#нейминг
80-йиллар хинд киноси бизда жуда машҳур бўлар эди. Шундай фильмлар жумласидан "Диско раққоси " ўта машҳурлик қозонганди. Шу кинонинг бош қахрамонининг исми Жимми эди.
Ўша даврлар Ганга магазини шу даражада гавжум бўлардики, у дўконга хатто кириш учун соатлаб навбат кутишга тўғри келарди. Мен ёшликда бекор ўтирмай, навбатда китобимни ўқиб, галим келганида галимни пуллардим. Одатда 1 сўм, навбат чўзилиб кетган пайтларда хатто 2-3 сумгача пул ишлардим. Хуллас, шу тариқа, хафтасига бир икки марта навбатда туриб, чўнтак пулимни ишлаб олардим.

Кунлардан бирида шундай навбатда турганимда икки аёл суҳбатини эшитиб колдим:
- Зуляхон, сиз “Ганга”да нима олмоқчисиз?
- Кеча қўшним шу ерда "Жиммининг кўз ёшлари" деган материал сотишибди деганди, шунга келгандим.

Шунда дугонаси:
- Вооой, "Джиммининг кўз ёшлари модадан қолиб кетаяпти, тикиб кийгинингизча, эскириб кетади. Сиз яхшиси "Боббининг кўз ёшлари"ни олинг, -деди.

Ўзбек аёлларидек ҳеч ким ҳар нарсага ўта креатив ном кўйиб олаолмаса керак-а…