Get Mystery Box with random crypto!

Southwest Airlines авиакомпанияси асосчиларидан бири Херб Келл | Zafar Khashimov

Southwest Airlines авиакомпанияси асосчиларидан бири Херб Келлехер корхонанинг ходимларини йиғиб, корхонада қабул этилган 850 бетлик ёзма қоида ва қўлланмалар китобини олиб, ҳамманинг олдида ёқиб юборган экан ва ходимларига шундай дебди:
- Бизнинг авиакорхонанинг муносиб ходими бўлишингиз учун фақат иккита нарсани билиш ва унга амал қилиш кифоя: бир бирингизга ҳамда мижозларимизга меҳрли бўлсангиз, бас.

Ҳудди шу каби @korzinkauzb корхонамизда ҳам барча амалларимиз, хатти- ҳаракатларимиз ва муносабатларимизни белгилаб берадиган, жамоамизни бирлаштириб турадиган, бизга кунлик юмушларимизда таянч бўладиган асосий қадриятларимиз бор.
Яхши масалиқ ҳамда усталик билан пиширилган ўхшаган ош каби, ушбу қадриятларимиз кундалик меҳнатимизни ўхшаган ишга айлантиради.

Агар сизни озгина қизиқтира олган бўлсам, марҳамат, мамлакатимизнинг энг илғор пазандаларидан бири Баҳриддин ака Чустий билан пиширган маззали таомлар ва унданда маззали суҳбатимизга сизларни таклиф этаман.

Видео