Get Mystery Box with random crypto!

ХОМ ТУХУМЛАР ейиш хомиладорликда мумкин эмас Шунингдек, тарк | Gyneco.uz - GINEKOLOGIYA

ХОМ ТУХУМЛАР ейиш хомиладорликда мумкин эмас

Шунингдек, таркибида тухум мавжуд бўлган маҳсулотлар: гоголь-моголь, уйда тайёрланган майонез, хом хамир, пашот-тухумлари, тирамису.

Хавф нимадан иборат?

Биргина сўзнинг ўзи кифоя: сальмонеллёз. Бу ўткир ичак инфекцияси, ўлимга сабаб бўлмайди, бироқ кучли диарея ва қайт қилиш билан кечади. Улар эса сувсизликни келтириб чиқаради. Бу ҳолат эса ёмон: ҳомилада нормал қон айланиши ва бачадондаги амниотик намлик даражасига боғлиқ. Сув етишмаслиги бўлажак бола ривожланишидаги бузилишлар, шунингдек, бола тушиш хавфига айланиши мумкин.

Нима қилиш керак?

Агар тухумдан воз кечишга кучингиз етмаса, улар яхшилаб ювилган ва термик қайта ишланган бўлишига эътибор беринг. Яхшилаб қайнатилган тухум, омлет, пишириқлар хавфсиз.

@GYNECOUZ