Get Mystery Box with random crypto!

Эроннинг Қум шаҳрида номаълум шахслар шиа руҳонийларига темир | Global tahlil l Расмий канал

Эроннинг Қум шаҳрида номаълум шахслар шиа руҳонийларига темир таёқлар билан ҳужум қилди.

Эронда жойлашган Ҳавза ахборот агентлиги хабарига кўра, икки киши икки шиа имомининг машинасига темир таёқ билан ҳужум қилган. Номаълум шахсларнинг ҳужуми оқибатида шиа имомлари яраланиб, шифохонага етказилди. Ҳужумда шиа уламоларига тегишли экани айтилган автомобиль ҳам зарар кўрган.

Эътиборлиси, охирги пайтларда Эронда шиа уламоларига қарши ҳужумлар кучайган. Июль ойида шиа имоми суиқасддан жароҳат олиб омон қолган бўлса, яна бирига пичоқ билан ҳужум қилинган эди.

Тарқатилаётган хабарларга кўра, Эрон режимига алоқадор кучлар бундан аввал бутун Эрон бўйлаб сунний уламоларига қарши турли ҳужумларни амалга ошириб келишган. Бу эса мусулмонларнинг кескин норозилигига сабаб бўлган. Шиа имомларига қарши уюштирилган бугунги ҳужум эса суннийлар томонидан қилинган жавоб бўлиши мумкинлиги таҳмин қилинмоқда.

Ҳозирча ҳужум уюштирган шахслар қўлга олингани йўқ.

@Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг!