Kanal manzili:
Toifalar:
Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
23.98K
Kanalning ta’rifi
Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал!
Mурожаат учун: @Siyosatchialoqabot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 5
2023-06-10 10:05:35
Эгей денгизида Иккинчи жаҳон урушида йўқолган сув ости кемаси топилди
Буюк Британиянинг H.M.S. Triumph кемаси 1942 йилда 64 нафар экипаж аъзоси билан бирга ғойиб бўлган. Сув ости кемасида британиялик аскарлар Грециядан Яқин Шарққа олиб кетилаётган эди.
Уни Planet Blue марказининг ғаввослар гуруҳи Кеа ва Китнос ороллари яқинида 203 метр чуқурликдан топди.
@Geosiyosatuz
9.2K views07:05
2023-06-06 07:50:49
Каховская ГЕСининг тўғони портлатилди
Сешанбага ўтар кечаси Днепрдаги Каховская ГЕСининг тўғони портлатиб юборилди, Каховка сув омборининг сувлари қуйи оқимга тушди. Россия ва Украина бир-бирини тўғонни портлатишда айбламоқда.
@Geosiyosatuz
4.2K views04:50
2023-06-06 07:28:52
Майк Пенс АҚШ президентлиги учун ўз номзодини кўрсатди. Ҳозирча у Республикачилар партияси праймеризида аутсайдер бўлиб кўринмоқдаПенс Доналд Трамп президентлиги даврида вице-президент бўлганди.
@Geosiyosatuz
4.6K views04:28
2023-06-05 19:24:01
Тожикистон Марказий Осиёда замонавий қуллар сони бўйича етакчи ҳисобланадиТожикистон Марказий Осиёда замонавий қуллар сони бўйича етакчи бўлиб чиқди. "
Global Slavery Index" ҳисоботида мамлакат эксплуатация қилинган қуллар сони бўйича дунёда олтинчи ўринда туради. Ҳисоботга кўра,
Тожикистонда 133 мингга яқин одам қулликнинг замонавий шакли сифатида таснифланган.
Тожикистонда
ҳар 1000 кишига 14 киши қулликка тўғри келади.
@Geosiyosatuz
8.5K views16:24
2023-06-05 18:33:01
Европа Иттифоқи Россия туфайли Марказий Осиёга қарши санкциялар қўлламасликларини маълум қилди2 июнь куни
“Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” йиғилишида сўзлаган Европа Кенгаши президенти Шарл Мишелга кўра, Россияга нисбатан чекловларни четлаб ўтгани учун Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига қарши санкциялар жорий қилмоқчи эмас.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ҳозирда четлаб ўтиш хавфини камайтириш учун 11-санкция пакетини муҳокама қилмоқда ва чоралар “
Россия ҳарбий машинасини қўллаб-қувватловчиларга” қаратилган.
@Geosiyosatuz
8.9K views15:33
2023-06-05 18:02:51
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Самарқанд аэропортида Қатар Амирини Ўзбекистон Президенти кутиб олди.
@Geosiyosatuz
8.8K views15:02
2023-06-05 17:31:18
Тожикистон Россиядаги муҳожирларга нисбатан “
шафқатсизлик”
га қарши курашишни сўрадиДушанбеда Тожикистоннинг мигрант фуқароларининг “
оммавий ҳибсга олиниши”, уларга нисбатан шафқатсиз муносабати ва калтакланиши, шунингдек, кўп сонли тожикистонлик талабаларнинг ҳибсга олинишига эътибор қаратилди.
Республика Бош прокуратураси россиялик ҳамкасбларидан “
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг алоҳида ходимлари” ҳаракатларини текширишни сўрайди.
@Geosiyosatuz
8.2K views14:31
2023-06-05 16:56:15
Қочқинлар фожиасининг тимсолига айланган фотосурат.Унда 3 ёшли суриялик болакай, Курд миллатидан бўлган Айлан Курди тасвирланган. 2015 йил 2 центябрда унинг жасадини Бодрум шаҳри яқинидаги Туркия соҳилига ташлаб кетишган, ундан сал узоқроқда онасининг жасадини топишган ва юз метр нарида эса акасини ҳам.
@Geosiyosatuz
8.2K views13:56
2023-06-05 16:28:01
Қуёшдан навбатдаги плазма отилишидан сўнг 7 июнь куни Ерда геомагнит бўрони кутилмоқда.
@Geosiyosatuz
9.2K views13:28
2023-06-05 16:02:15
Турк ҳарбийлари Косовога КFОR контингентини қўллаб-қувватлаш доирасида етиб келди
“Анадолу” нашри хабарига кўра, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Эрдўғон билан учрашгандан сўнг Туркияга сўнгги тартибсизликлардан сўнг Косово шимолига қўшимча куч юборгани учун миннатдорчилик билдирди.
НАТО Бош котиби, шунингдек, Туркиянинг Украинани кучли қўллаб-қувватлаши, жумладан, ғалла шартномасини тузиш ва уни узайтиришдаги етакчи роли муҳимлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, учрашув чоғида томонлар июль ойида Вилнюсда бўлиб ўтадиган НАТО саммити кун тартибидаги муҳим масалаларни муҳокама қилишган, дея қайд этади агентлик.
@Geosiyosatuz
8.4K views13:02