Get Mystery Box with random crypto!

Геосиёсат | News

Telegram kanalining logotibi geosiyosatuz — Геосиёсат | News Г
Telegram kanalining logotibi geosiyosatuz — Геосиёсат | News
Kanal manzili: @geosiyosatuz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.98K
Kanalning ta’rifi

Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал!
Mурожаат учун: @Siyosatchialoqabot

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 258

2022-08-29 15:06:01
Аргентина пойтахтида ҳибсга олинган собиқ вице-президент Кристина Фернандес де Киршнер тарафдорлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Сиёсатчи коррупцияда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

@Geosiyosatuz
5.5K views12:06
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:47:01
Сербиянинг анъанавий қадриятлари ва бирлигини қўллаб-қувватлаш учун Белградда лития бошланди.

@Geosiyosatuz
5.5K views11:47
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:19:01
Украинадаги можаро араб карикатурачилар нигоҳида

@Geosiyosatuz
5.9K views11:19
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:17:23
ФҚБ Трампнинг мулкини тинтув қилиш билан боғлиқ материалларни “махфийликдан чиқарди”, бироқ бутун матн қора рангга бўялган.

Трампнинг ўғли ўзининг ижтимоий тармоқларида Байден ҳужжат матнига қоқилиб тушган кулгили видеони жойлаштирди.

@Geosiyosatuz
3.6K views12:17
Ochish/sharhlash
2022-08-28 14:35:59 #Геоаналитика

Макроннинг Жазоирга ташрифи Франциянинг Африкадаги сиёсати ўзгарганидан дарак бериши мумкин. Собиқ "Саҳрои Колониялари" устидан назоратни сақлаб қола олмаган Париж энди бор эътиборни қитъанинг шимолий қисмига қаратиш ниятида.

Бунинг учун биринчи қадам жуда мантиқий - табиий газ экспортчиси бўлган Жазоир билан муносабатларни мустаҳкамлаш бўлди. Франция эса атом энергетикасидаги барча улушларига қарамай унга муҳтож. Аммо Шимолий Африка фақат Жазоир билан чегараланиб қолмайди ва Парижнинг бошқа мақсадлари ҳам бўлиши аниқ.

Аввало, француз манфаатлари Туркия манфаатлари билан зиддиятли бўлган Ливияда тўқнашади. Бундан ташқари, Миср ва Италия ҳам у ерда фаол иштирок этмоқда, бу мамлакатда давом этаётган фуқаролик қарама-қаршилиги пайтида ўз манфаатларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда.

Ливиядан ташқари Франция Марокашда фаолроқ бўлиши ва ҳатто қўшни Жазоир билан муносабатларини тиклашда асосий роль ўйнаши мумкин. Бу осон эмас, лекин Париж муваффақият қозонса, Мағриб ва ​​умуман Ўртаер денгизининг ғарбий қисмида ўз мавқеини кескин мустаҳкамлайди.

Тунис ҳам бор, лекин Жазоир, Ливия ва Марокаш фонида у Франсия сиёсатида иккинчи даражали роль ўйнайди. Умуман олганда, Марказий Африкани тарк этгач, Франция шимолга, кенгроқ маънода эса бутун Ўрта ер денгизига эътибор қарата бошлайди.

Ўрта ер денгизи томон йўналиш эса Миср билан муносабатларни мустаҳкамлаш (жараёнда), Италия билан эҳтиёткор мулоқот ва Эрдўғон Туркия билан рақобатни англатади. Айнан Анқара Парижнинг минтақадаги асосий рақиби ва Франция унга қарши аллақачон Греция билан блок тузган. Шундай қилиб, яқин йилларда Франко-Туркия муносабатларида можаро салоҳиятининг ўсишини кузатиш мумкин бўлади.

@Geosiyosatuz
4.0K views11:35
Ochish/sharhlash
2022-08-28 12:56:07
Покистондаги тошқинлар 4,6 миллион кишига зарар етказди, 300 минг киши бошпанасиз, 1000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Синд провинциясидаги экинларнинг 90 фоизи нобуд бўлган. Покистон метеорольогия департаменти яқин келажакда яна тошқинлар бўлишидан огоҳлантирди.

@Geosiyosatuz
4.4K views09:56
Ochish/sharhlash
2022-08-28 12:43:10
Макрон Жазоирда норозилик билан кутиб олинди.

Макрон йиғилганлар билан саломлашмоқчи бўлганида, жазоирликлар “Бу ердан кет, омон бўлсин Жазоир!” дея ҳайқиришди.

@Geosiyosatuz
4.6K views09:43
Ochish/sharhlash
2022-08-28 12:32:25
Маями (АҚШ) ҳукумати фуқаролардан қуролларини Украинага жўнатиш учун полицияга топширишни сўрамоқда.

Маҳаллий мерия ижтимоий тармоқларда акция бошлади: америкаликларга қуролларини топшириш ва бунинг эвазига совға карталарини олиш таклиф қилинмоқда. Шундай қилиб, милтиқ учун улар номинал қиймати 100 доллар, АК-47 учун эса 150 доллар бўлган картани беришади.

@Geosiyosatuz
4.5K views09:32
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:30:35
Яқинлашиб келаётган АҚШ сайловларида Сандерс Байден ва Трампдан кўра машҳурроқ бўлади.

USA Today/Ipsos 2024 йилги АҚШ президентлик сайловларида иштирок этиши мумкин бўлган 23 номзод ўртасида ўтказилган сўров натижалари демократ сенатор Берни Сандерсни 46 фоиз овоз билан энг оммабоп номзод сифатида кўрсатди.

Байден ва Трамп 41% овоз тўплай олди ва биргаликда иккинчи ўринни эгаллади.

Кейинги ўринларда 40 фоиз овоз билан АҚШ вице-президенти Камала Харрис ва Трампнинг ўринбосари Майк Пенс жой олди.

@Geosiyosatuz
4.9K views08:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:11:52 Сербия ва Косово ўз фуқароларининг кириш ва чиқиш ҳужжатлари масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломати Боррелл маълум қилди.

"Европа Иттифоқи иштирокидаги мулоқот доирасида Сербия Косово ID карталари эгалари учун кириш/чиқиш ҳужжатларини бекор қилишга, Косово эса Сербия ID карталари эгалари учун уларни жорий этмасликка рози бўлди”, — деди у.

@Geosiyosatuz
5.6K views03:11
Ochish/sharhlash