Get Mystery Box with random crypto!

#Геоаналитика Макроннинг Жазоирга ташрифи Франциянинг Афр | Геосиёсат | News

#Геоаналитика

Макроннинг Жазоирга ташрифи Франциянинг Африкадаги сиёсати ўзгарганидан дарак бериши мумкин. Собиқ "Саҳрои Колониялари" устидан назоратни сақлаб қола олмаган Париж энди бор эътиборни қитъанинг шимолий қисмига қаратиш ниятида.

Бунинг учун биринчи қадам жуда мантиқий - табиий газ экспортчиси бўлган Жазоир билан муносабатларни мустаҳкамлаш бўлди. Франция эса атом энергетикасидаги барча улушларига қарамай унга муҳтож. Аммо Шимолий Африка фақат Жазоир билан чегараланиб қолмайди ва Парижнинг бошқа мақсадлари ҳам бўлиши аниқ.

Аввало, француз манфаатлари Туркия манфаатлари билан зиддиятли бўлган Ливияда тўқнашади. Бундан ташқари, Миср ва Италия ҳам у ерда фаол иштирок этмоқда, бу мамлакатда давом этаётган фуқаролик қарама-қаршилиги пайтида ўз манфаатларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда.

Ливиядан ташқари Франция Марокашда фаолроқ бўлиши ва ҳатто қўшни Жазоир билан муносабатларини тиклашда асосий роль ўйнаши мумкин. Бу осон эмас, лекин Париж муваффақият қозонса, Мағриб ва ​​умуман Ўртаер денгизининг ғарбий қисмида ўз мавқеини кескин мустаҳкамлайди.

Тунис ҳам бор, лекин Жазоир, Ливия ва Марокаш фонида у Франсия сиёсатида иккинчи даражали роль ўйнайди. Умуман олганда, Марказий Африкани тарк этгач, Франция шимолга, кенгроқ маънода эса бутун Ўрта ер денгизига эътибор қарата бошлайди.

Ўрта ер денгизи томон йўналиш эса Миср билан муносабатларни мустаҳкамлаш (жараёнда), Италия билан эҳтиёткор мулоқот ва Эрдўғон Туркия билан рақобатни англатади. Айнан Анқара Парижнинг минтақадаги асосий рақиби ва Франция унга қарши аллақачон Греция билан блок тузган. Шундай қилиб, яқин йилларда Франко-Туркия муносабатларида можаро салоҳиятининг ўсишини кузатиш мумкин бўлади.

@Geosiyosatuz