Get Mystery Box with random crypto!

Геосиёсат

Telegram kanalining logotibi geo_siyosat — Геосиёсат Г
Telegram kanalining logotibi geo_siyosat — Геосиёсат
Kanal manzili: @geo_siyosat
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.16K
Kanalning ta’rifi

Геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳарбий соҳага оид хабарлар ҳамда таҳлил.
Мурожаат ва таклифлар учун:
@great_turan

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-05-08 16:16:38 ​​10-25 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтиши керак эди.
Тошкентда бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилишида Ханчжоу Осиё ўйинларини бошқа муддатга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«Глобал муаммоларга қарамай, Ханчжоудаги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси ўз вақтида ўйинларга жуда яхши тайёргарлик кўрди. Қарор пандемия ҳолати ва ўйин кўламини синчиклаб ўрганиб чиққандан кейин қабул қилинди. Осиё ўйинларининг номи ва эмблемаси ўзгаришсиз қолади», — дейилади Осиё Олимпия кенгаши баёнотида.

t.me/geo_siyosat
2.4K views13:16
Ochish/sharhlash
2022-05-08 16:09:02 Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар беришича, мамлакатда чегарачилар тўлиқ жанговар шай ҳолатига келтирилган.

Таъкидланишича, 7 май куни Афғонистоннинг Тахор вилоятидаги Ҳожағар ҳудудида, 12-сонли Тожикистон чегара заставаси рўпарасида «Толибон» ва «Ислом давлати» ўртасида тўқнашув юз берган. Тўқнашувлар бир ярим соат давом этган. Тўқнашув бўлиб ўтган ер Тожикистон давлат чегарасига яқин.

Жанг натижасида ўқлар Тожикистон ҳудудига ҳам учиб ўтган. Тожикистон томонидан қурбонлар ва моддий зарар қайд этилмаган.

Қўмита ҳозир тожик-афғон чегарасидаги вазият барқарор деб баҳоланаётгани ва у тожикистонлик чегарачилар назорати остида эканини қўшимча қилган.

t.me/geo_siyosat
2.3K views13:09
Ochish/sharhlash
2022-05-04 10:34:25 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Шуни маълум қиламизки, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир.

Афғонистон Муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларидан журналист этикасига қатъий риоя қилишга, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чорлайди.
3.4K views07:34
Ochish/sharhlash
2022-04-29 07:50:17 АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитасидаги чиқиши чоғида Украинадаги жанговар ҳаракатлар тўхтатилса, АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилишини маълум қилган.

t.me/geo_siyosat
4.1K views04:50
Ochish/sharhlash
2022-04-29 07:27:12 Европа комиссияси ўз ҳудудида Украинадан келган қочқинларни қабул қилиш учун ЕИга аъзо давлатларга 3,5 млрд евродан ортиқ маблағ ажратди.

t.me/geo_siyosat
3.7K views04:27
Ochish/sharhlash
2022-04-27 21:43:15 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Норов Владимир Имамович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

- Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик
масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Усманов Бобур Масудович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

t.me/geo_siyosat
4.2K views18:43
Ochish/sharhlash
2021-12-16 09:00:35 АҚШ қонунчилари 2022 йил учун 768,2 млрд долларлик мудофаа бюджетини маъқуллашибди.

t.me/geo_siyosat
1.2K views06:00
Ochish/sharhlash
2021-12-16 08:55:15
Бугун Қозоғистоннинг Мустақиллик куни. Бундан 30 йил муқаддам, 16 декабрь куни Олий Кенгаш «Қозоғистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисида»ги конституциявий қонунни қабул қилинган.

Бугунги кунда Қозоғистон дунёнинг 120 дан ортиқ давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатган.

Қозоғистон Мустақиллиги биринчи марта AҚШ расман тан олган. Кейин Хитой, Буюк Британия, Монголия, Франция, Япония, Жанубий Корея ва Эрон Қозоғистонни мустақил давлат сифатида тан олган. Туркия Қозоғистонда биринчи бўлиб ўз элчихонасини очган.

t.me/geo_siyosat
1.2K views05:55
Ochish/sharhlash
2021-12-16 08:43:58 Шимолий Корея асосчиси ва биринчи президенти Ким Ир Сеннинг укаси Ким Ён Чжу 101 ёшида вафот этибди.

Ким Ён Чжу 1920 йилда туғилган ва Ким Ир Сен ҳокимиятга келганидан сўнг у бир қанча раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Жумладан, Корея меҳнат партиясининг нуфузли ташкилий бўлимини бошқарган, бироқ 1973 йилда унинг ўрнига Ким Ир Сеннинг ўғли Ким Чен Ир тайинланган. 1993 йилда Ким Ён Чжу сиёсатга қайтади ва Сиёсий бюро аъзоси бўлади. У 1998 йилдан бери Олий халқ ассамблеяси (парламент) доимий қўмитаси раисининг фахрий ўринбосари лавозимини эгаллади.

t.me/geo_siyosat
1.1K views05:43
Ochish/sharhlash
2021-12-15 19:15:38
Хитой Қуролли Кучларининг махсус кучлари учун ўқув базаси.

t.me/geo_siyosat
1.7K views16:15
Ochish/sharhlash