Get Mystery Box with random crypto!

Геосиёсат

Telegram kanalining logotibi geo_siyosat — Геосиёсат Г
Telegram kanalining logotibi geo_siyosat — Геосиёсат
Kanal manzili: @geo_siyosat
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.16K
Kanalning ta’rifi

Геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳарбий соҳага оид хабарлар ҳамда таҳлил.
Мурожаат ва таклифлар учун:
@great_turan

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-12-15 14:36:41 РФ президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзиньпин бошқа давлатлар таъсирида бўлмайдиган мустақил молиявий тузилма яратишга келишиб олишибди.

t.me/geo_siyosat
1.5K views11:36
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:58:30 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Жаҳон банкининг ҳисоботига кўра, CОVID-19 пандемияси глобал қашшоқликни кучайтириб, соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал тараққиётни йигирма йиллик ортда қолдиради.

Қўшма тадқиқот Халқаро соғлиқни сақлаш хизматларини қамраб олиш кунига бағишланган. БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерриш ўз мурожаатида пандемиянинг учинчи йили арафасида халқаро ҳамжамият миллий соғлиқни сақлаш тизимларини зудлик билан кучайтириши кераклигини айтди. Улар адолатли, барқарор ва аҳолининг барча қатламлари учун очиқ бўлиши керак.

БМТ раҳбари пандемия, айниқса, сифатли ва арзон тиббий хизматдан фойдалана олмайдиган мамлакатларга қаттиқ таъсир қилганини таъкидлади. Aнтониу Гутерришга кўра, агар халқаро ҳамжамият 2030 йилгача барча соғлиқни сақлаш хизматларини қамраб олишни мақсад қилган бўлса, миллий ҳукуматлар биргаликда ҳаракат қилиши керак.

«Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, шунингдек, маргинал аҳолини қўллаб-қувватлаш учун соғлиқни сақлаш соҳасига сармояни кўпайтириш зарур. Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш учун инқироздан олдин соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш зарур», – деди БМТ Бош котиби.

Aнтониу Гутерришнинг сўзларига кўра, ўтган йили турли гуруҳлар ўртасида CОVID-19 га қарши вакцинанинг тенгсиз тақсимлангани инсоният бой қисми худбинлигининг кўриниши бўлди.

t.me/geo_siyosat
1.7K views13:58
Ochish/sharhlash
2021-12-10 13:49:08 Тожикистон ташқи қарзининг умумий миқдори жорий йил 1 октябрь ҳолатига кўра 3 млрд 262,1 млн долларни ташкил қилди.

Мамлакат молия вазирлиги маълумотларига кўра, бу мамлакатнинг жорий йил бошида 3 млрд 243,7 млн доллар бўлган ташқи кредиторлар олдидаги қарзи ҳажмидан 18,4 млн долларга кўпдир.

Ташқи қарз таркибида 96,4 фоизи «давлат хизматларининг бажарилишини таъминловчи тўғридан-тўғри давлат қарзи»га тўғри келади. Гап давлат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинган кредитлар ҳақида бормоқда.

Бундай қарзларнинг умумий ҳажми жорий йилнинг январь - сентябрь ойларида 11,6 млн долларга ошиб, 1 октябрь ҳолатига кўра 3 млрд 144 млн долларни ташкил этди.

Тожикистон Миллий банкининг Халқаро валюта жамғармаси, Хитой ва Ислом тараққиёт банки олдидаги қарзлари 8,9 млн долларгача (йил бошидаги 15 млн доллардан) камайди.

Шу билан бирга, давлат кафолати билан бошқа қарзлар ҳажми 111,4 млн долларга (96,3 млн доллардан) ошди.

Мамлакатнинг 2022 йилги давлат бюджетида давлат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қарийб 290 млн доллар жалб этиш режалаштирилган.

Тожикистон ташқи қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 38,2 фоизни ташкил этади.

Халқаро молия институтларининг тавсияларига кўра, паст даромадли мамлакатлар учун ташқи қарзнинг ЯИМга максимал рухсат этилган нисбати 40 фоизни ташкил этади.

Тожикистон нисбатан Хитой, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкидан катта қарздор.
/Asia Plus/

t.me/geo_siyosat
2.5K views10:49
Ochish/sharhlash
2021-12-10 13:24:19 ЖССТ маълум қилишича, коронавируснинг омикрон штамми 57 мамлакатда рўйхатга олинган.

t.me/geo_siyosat
1.8K views10:24
Ochish/sharhlash
2021-12-10 12:11:09 Жанубий Корея аҳолисининг умумий сони жорий йилда биринчи марта камайди.
Корея статистикасининг сўнгги прогнозига кўра, мамлакат аҳолисининг умумий сони ўтган йили 51,84 млн кишига етган бўлса, жорий йилда эса 51,75 млн нафарни ташкил этмоқда.

Мавжуд вазият шуни кўрсатадики, мамлакат аҳолисининг умумий сони 2030 йилда тахминан 51,2 миллионга, 2070 йилда эса 37,7 миллионга камайиши мумкин.

t.me/geo_siyosat
1.9K views09:11
Ochish/sharhlash
2021-12-10 09:47:36 Бугун, 10 декабрь - Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддаси.

Мутал Бурҳонов мусиқаси
Абдулла Орипов сўзи

Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

t.me/geo_siyosat
1.8K views06:47
Ochish/sharhlash
2021-12-09 10:10:27 Тожикистон парламенти Россия билан ягона ҳаво мудофаа тизимини (ПВО) яратишни маъқуллабди. Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзонинг таъкидлашича, минтақавий таҳдидлар кучайиб бораётгани, жумладан, учувчисиз бошқариладиган самолётлардан фойдаланишни ҳисобга олиб, келишув икки давлат манфаатларига тўлиқ жавоб беради.

t.me/geo_siyosat
1.8K views07:10
Ochish/sharhlash
2021-12-09 10:03:18
Олаф Шольц (Olaf Scholz) Германия Федератив Республикасининг тўққизинчи канцлери этиб сайланди.

Социал-демократик партияга мансуб сиёсатчини Бундестагнинг 395 депутати ёқлаб овоз берган.

У 1958 йилда Оснабрюк шаҳрида туғилган, ҳуқуқшунослик бўйича таҳсил олган, муқобил ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳуқуқшунос бўлиб ишлаган.

Шольц икки марта - 1998-2001 ва 2002-2011 йилларда Бундестаг депутати бўлган. 2007-2009 йилларда Германия Федератив Республикаси ҳукуматида меҳнат вазири, 2011-2018 йилларда Гамбургнинг биринчи бургомистри бўлган, 2018 йил март ойидан Германия Молия вазирлигини бошқарган ва бир вақтнинг ўзида вице-канцлер лавозимида ишлаган.

t.me/geo_siyosat
1.8K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-12-08 11:21:11
Бугун, 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.

Ўзбекистон халқини Конституциямиз қабул қилганлигининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз.



Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.
Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддаси.

t.me/geo_siyosat
1.8K views08:21
Ochish/sharhlash
2021-11-23 16:03:29 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 110,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 300 млн литрдан зиёд автомобил бензини импорт қилинган.

Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 млн литрга ошган.

Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар:
Россия – 142,3 млн литр;
Туркманистон – 136 млн литр;
Қозоғистон – 16 млн литр;
Ироқ – 3,6 млн литр;
Эрон – 1,8 млн литр.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 10 ойида 902,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
Манба

t.me/geo_siyosat
3.1K views13:03
Ochish/sharhlash