Get Mystery Box with random crypto!

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари | Геосиёсат

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар беришича, мамлакатда чегарачилар тўлиқ жанговар шай ҳолатига келтирилган.

Таъкидланишича, 7 май куни Афғонистоннинг Тахор вилоятидаги Ҳожағар ҳудудида, 12-сонли Тожикистон чегара заставаси рўпарасида «Толибон» ва «Ислом давлати» ўртасида тўқнашув юз берган. Тўқнашувлар бир ярим соат давом этган. Тўқнашув бўлиб ўтган ер Тожикистон давлат чегарасига яқин.

Жанг натижасида ўқлар Тожикистон ҳудудига ҳам учиб ўтган. Тожикистон томонидан қурбонлар ва моддий зарар қайд этилмаган.

Қўмита ҳозир тожик-афғон чегарасидаги вазият барқарор деб баҳоланаётгани ва у тожикистонлик чегарачилар назорати остида эканини қўшимча қилган.

t.me/geo_siyosat