Get Mystery Box with random crypto!

“Бу ҳаммаси газ раҳбарларининг айби” — президент. Сурхондарё ҳ | Газетчи

“Бу ҳаммаси газ раҳбарларининг айби” — президент. Сурхондарё ҳокими ҳам Деновдаги ҳолатга муносабат билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги видеоселектор йиғилишида Деновда содир бўлган портлаш сабабларига тўхталиб ўтилди, дея хабар бермоқда "Газетчи" манбаси.

Бу ҳаммаси газ раҳбарларининг айби. Бўлмасам айтилган экан, у ерда бино қуриш мумкин эмас, деб. Ҳали ҳам бизни Худо асради. 2 киши ўлиб кетди. Шунча нарса бўлди. Буни очиқ айтиш керак. Ҳокимлар 1 январгача ўз туманларидаги газ тизимини хатловдан ўтказади”, деди президент.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг айтишича, бино ўрганилганда, газ тизимида паст босимли трубага ўрта босимли труба улаб олинган. Шу сабабли бино ертўласида портлаш содир бўлган.

Каналга уланиш: @gazetchi_live