Get Mystery Box with random crypto!

'Муаммо пул билан боғлиқ бўлгани яхши', - дейди яқин бир дўсти | Газетчи

"Муаммо пул билан боғлиқ бўлгани яхши", - дейди яқин бир дўстим, - Яқинларим ёнимда. Ҳаммаси соғ-омон. Бой бўлмасак-да, қора қозон қайнайди. Оиламиз тинч ва тўкис".

Унинг бу фалсафаси нақадар ҳақиқат?! Инсон борки, муаммоси бор. "Кимдадир мол қайғуси, кимдадир жон қайғуси" деганларидек, муаммоларимиз доим топса бўладиган нарсалар билан бўлсин.

Ҳеч биримизни ўрнини тўлдириб бўлмас хасталик, айрилиқ, нотинчлик ва бахтсизлик билан синамасин. Яқин-у биродарларимиз доим бағримизда, ёнимизда соғ-омон елиб-югуриб юраверишсин. Ризқимиз эса ўлчангани қадар берилаверади.

Мен эса қаторимда шундай нафсини жиловлай олган яхши инсонларим борлигидан фахрдаман! Ўзи бахтингни ҳам, соғлигингни ҳам, рисқингни ҳам тўкис қилсин, дўстим!

@gazetchi_live