Get Mystery Box with random crypto!

Шушадаги “шаҳид ҳайкаллар' кимлар эди? Шуша шаҳри 28 йил тан | Газетчи

Шушадаги “шаҳид ҳайкаллар" кимлар эди?

Шуша шаҳри 28 йил тан олинмаган тоғли Қорабоғ (Арманистон) такибида бўлган даврларда харобага айлаган. 1992 йилга қадар Шушада миллий тимсоллар Узейир Хажибеёв, Хуршидбану Натаван ва Булбулларнинг бюстлари ўрнатилган. Арманистон Шушани босиб олгандан сўнг бу ҳайкаллар Ереванга олиб кетилиб, Грузияга металл сифатида сотиб юборилади.

Минг ҳаракатлар ва яширин йўллар билан улар Грузиядан Бакуга олиб келинган. 2-Қорабоғ муҳорабасидан сўнг 2021 йил 14 январда бюстлар Шушага яна қайтарилади. Мазкур уч бюстлар “отилган ва шаҳид қилинган ҳайкаллар” деб номланади.

Улар кимлар эди?

Узейир Ҳажибеёв барча мусулмон Шарқида опера санъати асосчиси, Озарбойжон мадҳияси бастакори, “Аршин молчи” комедияси муаллифи.
Хуршидбону Нотавон шоира, сўнгги Қорабоғ хони Мехтиқули Жаванширни қизи. Шушада турли маданий даргоҳлар қурдирган ва ичимлик суви келтирган севимли хоним.
Булбул. Муртуза Мешади Ризо ўғли Мамедов опера хонандаси, педагог ва халқ артисти.

@gazetchi_live