Get Mystery Box with random crypto!

'Пул бор! Берсанг, 'Ўғирлайман', - дейди' Айни дамда Тошкент | Газетчи

"Пул бор! Берсанг, "Ўғирлайман", - дейди"

Айни дамда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев тайинланганига бир ҳафта бўлган маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳам учрашиб, уларнинг бир ҳафталик таасуротлари билан қизиқди ва уларга:

"Бир кун эртадан кечгача маҳаллада юриб, аҳволни ўрганиб, уларга ёрдам берингларчи... Тасаввур қилинглар, бир йилдан кейин аҳвол қандай ўзгаради? Икки йилдан кейин-чи? 1-2 йилдан кейин ўзларингиз ҳам менга тайёр яхши кадр бўлиб келасиз. Маҳаллаларда 3-7 минг одамни оёққа турғизган одам мен учун яхши эмас, буюк одам! " - деди.

Суҳбат чоғида президент бир пайтлар маҳаллаларда калий, калций сингари турли дори воситалари бепул тарқатилгани, бугунга келиб эса тизимда муаммолар юзага келгани ҳақида ҳам: "Пул бор! Берсанг, "Ўғирлайман", - дейди. Тартиб йўқ, тизим йўқ. Қани миллатпарварлик? Нега юракдан "Колумбда бор аламим маним, Ўзбекистон - Ватаним маним!" дея олмаймиз?" - деди.

Ташриф давом этмоқда.

Каналга уланиш: @gazetchi_live