Get Mystery Box with random crypto!

Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари

Telegram kanalining logotibi gazetauz_uzb — Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари G
Telegram kanalining logotibi gazetauz_uzb — Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
Kanal manzili: @gazetauz_uzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.26K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz
Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
998 78-333-10-15
Реклама:
@Afisha_Media_Regina
998 99 444 35 39
Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16
Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 405

2021-02-01 17:55:23
Ташқи ишлар вазирлиги халқаро журналистга аккредитация бермади. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини айтмоқда 

Халқаро мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унга аккредитация бермаганини маълум қилди.

ТИВ аккредитация бўйича жавобни қонун бўйича 2 ойда эмас, балки 6 ойда бергани айтилмоқда.

Бундан ташқари, журналист Ташқи ишлар вазирлигидан бириктирилган «Рустам» исмли ходим унга тегажоғлик қилиб, уни ўпмоқчи бўлганлигини айтмоқда. «У рад жавобини олгач ҳам, менга учрашишни сўраб ёзаверди», — дейди журналист.

Журналист ТИВ ходими ундан ижобий мақола ёзишни, бунга рад жавобини берганида эса, уни «объектив эмас ва журналист эмас» дейишганини айтган.

Агнешка Пикулицка-Вилчевска The Diplomat, Guardian, Al Jazeera, Eurasianet халқаро нашрлари учун ёзади. У Аёл журналистлар Коалицияси аъзоси.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/accreditation/

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.3K viewsedited  14:55
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:17:33
Собиқ вазир Қарши давлат университетига ректор этиб тайинланди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 30 январдаги қарори билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Дилмурод Набиев аввалроқ Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимидан озод қилинган эди. У вазир сифатида 2018 йилнинг июлидан бери ишлаб келаётган эди.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.0K viewsedited  14:17
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:44:31
Ўн нафар Ўзбекистон фуқароси Россиядан экстрадиция қилинди

Россия Федерацияси Бош прокуратураси мулкка қарши жиноятлар ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланаётган ўн нафар Ўзбекистон фуқаросини жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширди.

Т. А. алдов йўли билан пул маблағларини эгаллаб олганликда, жабрланувчига 27 минг АҚШ доллар миқдорида зарар етказганликда айбланмоқда.

С. Т. 2018 йил май ойидан июнь ойигача Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида ишга жойлашишда кўмаклашиш баҳонасида 19 нафар фуқаронинг маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Фуқаролар турли вақтларда Россия ҳудудида ҳибсга олинган.

РФ Бош прокуратурасининг экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорлари кучга киргач, фуқаролар махсус конвой ҳамроҳлигида Ўзбекистонга етказилди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/extradition/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.8K viewsedited  13:44
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:13:21
31 январь куни россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш бўйича Россияда бўлиб ўтган намойишлардан фотолавҳалар.

Намойишларда 5 мингдан ортиқ одамлар ҳибсга олинганлиги айтилганди.

Фото манбалари: Коммерсантъ/ Reuters / Scanpix / LETA

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.7K views13:13
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:41:28
Қобул Дўсов маст ҳолда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани кенгашининг собиқ депутати Қобул Дўсов маст ҳолда машина бошқаргани учун жаримага тортилди.

Маълум бўлишича, собиқ депутат 26 январь куни соат 23.30 да Яшнобод туманидаги Мирзо-Улуғбек ва Султонали Машхадий кўчалари кесишмасида Captiva автомобилида (д/р 10 B 878 OA) ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги талабини менсимасдан ҳаракатни давом эттирган.

Мирзо Улуғбек ва Маҳтумқули кўчалари кесишмасида автомобиль тўхтатилган. Автомобилда транспорт воситасининг эгаси – 42 ёшли аёл ҳам бўлган. Қобул Дўсов инспекторга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим қила олмаган. Ҳайдовчи ва йўловчи ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари билан жанжаллашган. Шунингдек, экспертизада ҳайдовчининг маст ҳолда экани аниқланган.

Ҳайдовчи ва автомобиль эгасига нисбатан МЖТКнинг 131-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилди.

Батфасил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/dusov

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.8K viewsedited  12:41
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:13:06
Фарғонада ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ишчилари ишсиз қолишдан хавотирда

«Дарё»нинг хабар беришича, Фарғона вилоятидаги Олтиариқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ишчилари қарийб 10 ойдан бери заводга хом ашё — газ конденсати етказиб берилмаётганини таъкидламоқда. Ишлаб чиқариш тўхтаб қолган.

Кўплаб ишчилар ободонлаштириш ва қурилиш ишларига жалб этилган. Ишчилар завод бутунлай ёпилиши ва 800 нафардан ортиқ ходим ишсиз қолишидан хавотирда эканлигини айтмоқда.

Ўнлаб ишчилар корхона биноси олдида тўпланиб, «Бизга нефть беринг!», «Биз ишлашни хоҳлаймиз!» каби ёзувларни кўтарган ҳолда корхона раҳбариятига мурожаат қилган.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти «Дарё» нашрига завод ёпилмаслигини, иш ўринлари қисқартирилиши, лекин ходимлар ишдан бўшатилмаслигини маълум қилган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/oltiariq/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.7K viewsedited  12:13
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:39:08
Қозоғистонда ҳайдовчиларга гувоҳнома ва «техпаспортлар» ни олиб юрмаслик ҳуқуқи берилди

1 февраль куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бу ҳақда тегишли қонунни имзолади, деб хабар берди Zakon.kz Акорда маълумотларига таяниб.

Ушбу қонун билан Қозоғистонда берилган ҳайдовчилик ва транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномасини (техпаспорт) олиб юриш мажбурияти бекор қилинади.

Ҳайдовчини полиция ходими тўхтататганида, у шахсий гувоҳномасини тақдим этиши мумкин бўлади ва у орқали ички ишлар ходими планшет ёрдамида барча керакли ҳужжатларни текшира олади.

Бундан ташқари, энди фуқаролар ушбу ҳужжатлари олиб юрмаганлиги учун жарима тўламайди.

Ўзгаришлар хорижий ҳайдовчилар ва чет эл транспорт воситаларига тааллуқли эмас. Уларда барча керакли ҳужжатлар бўлиши шарт эканлиги маълум қилинди.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.8K views11:39
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:25:00
Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиков маълум қилди.

Бошқарма бошлиғи ўқув ҳафталари 38-40 ҳафтадан 36 ҳафтага туширилганини таъкидлади. Бу билан академик дарс жараёнлари 10 ойдан 7,5-8 ойга қисқарган.

Абдували Холиков ўқув жараёнига учинчи, ёзги семестр ҳам қўшилганлигига тўхталди.

«Бу — таътил даврига тўғри келади ва талабаларнинг аризасига кўра, фанлардан баҳо олмаганлар учун ташкил этилади. Учинчи семестр учун ариза берган талабалар белгиланган тартибда қўшимча маблағни амалга оширади», — дейди бошқарма бошлиғи.

«Ҳозирча бу тизим бўйича саволлар бўляпти, аммо уч йилдан сўнг барча бу тизимга тўлиқ мослашади», — деди у.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.2K viewsedited  10:25
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:12:01
Январь ойида инфляция 1% ни ташкил этди

Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, январда товарлар ва хизматлар ойига ўртача 1% га ўсди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 1,4 фоизга қимматлашди. Инфляциянинг асосий омилларидан бири мевалар ва сабзавотлар нархларининг мавсумий ўсиши бўлди.

Йиллик ҳисоботда (2020 йил январига нисбатан) озиқ-овқат соҳасидаги нархларнинг ўсиши 11,6% га етди.

2020 йил январь ойига нисбатан асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан гречка (1,5 баравар), тухум, ўсимлик ёғи, қўй гўшти (1,3 баравар), шакар, мол гўшти (1,2 марта), сут (18,4% га), ун (14,9% га), гуруч (14,1% га) қимматлади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/inflation/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.6K views10:12
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:59:15
Тошкентда «Nexia» пиёдани уриб юборди. Пиёда вафот этди

31 январь куни тахминан соат 20.15 да Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Охангарон кўчасида («Шош» ресторани қаршисида) 26 ёшли Б.М. бошқарувидаги «Nexia» автомобили 38 ёшли пиёда С.М.ни уриб юборган. Бу хақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Юз берган ЙТҲ оқибатида пиёда тиббиёт муассасасига етиб бормасдан вафот этди.

Ҳайдовчи йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолганлиги ЙТҲнинг тахминий сабаби деб айтилмоқда.

Ушбу факт асосида ЖК 266 моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.6K views09:59
Ochish/sharhlash