Get Mystery Box with random crypto!

Январь ойида инфляция 1% ни ташкил этди Давлат статистика қўм | Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари

Январь ойида инфляция 1% ни ташкил этди

Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, январда товарлар ва хизматлар ойига ўртача 1% га ўсди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 1,4 фоизга қимматлашди. Инфляциянинг асосий омилларидан бири мевалар ва сабзавотлар нархларининг мавсумий ўсиши бўлди.

Йиллик ҳисоботда (2020 йил январига нисбатан) озиқ-овқат соҳасидаги нархларнинг ўсиши 11,6% га етди.

2020 йил январь ойига нисбатан асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан гречка (1,5 баравар), тухум, ўсимлик ёғи, қўй гўшти (1,3 баравар), шакар, мол гўшти (1,2 марта), сут (18,4% га), ун (14,9% га), гуруч (14,1% га) қимматлади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/inflation/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb