Get Mystery Box with random crypto!

Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учу | Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари

Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиков маълум қилди.

Бошқарма бошлиғи ўқув ҳафталари 38-40 ҳафтадан 36 ҳафтага туширилганини таъкидлади. Бу билан академик дарс жараёнлари 10 ойдан 7,5-8 ойга қисқарган.

Абдували Холиков ўқув жараёнига учинчи, ёзги семестр ҳам қўшилганлигига тўхталди.

«Бу — таътил даврига тўғри келади ва талабаларнинг аризасига кўра, фанлардан баҳо олмаганлар учун ташкил этилади. Учинчи семестр учун ариза берган талабалар белгиланган тартибда қўшимча маблағни амалга оширади», — дейди бошқарма бошлиғи.

«Ҳозирча бу тизим бўйича саволлар бўляпти, аммо уч йилдан сўнг барча бу тизимга тўлиқ мослашади», — деди у.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb