Get Mystery Box with random crypto!

Собиқ вазир Қарши давлат университетига ректор этиб тайинланди | Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари

Собиқ вазир Қарши давлат университетига ректор этиб тайинланди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 30 январдаги қарори билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Дилмурод Набиев аввалроқ Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимидан озод қилинган эди. У вазир сифатида 2018 йилнинг июлидан бери ишлаб келаётган эди.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb