2021-08-12 19:22:49
Бир ой олдин шуларни ёзгандик. Аммо, афсуски, (балки, яхшиликкадир)
Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи бўлиши ойдинлашди. Биз эса фикримизда қоламиз ва ўша ёзганларимизни қайта эълон қилиб қўя қоламиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоасига саёҳатчи-устоз ёки агент-мураббий эмас, балки ким кераклиги ҳақида
Ойига 250 миллион сўм маош олган Вадим Абрамовнинг Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийлигидан кетганига 11 кундан сўнг роппа-роса бир ой бўлади.
Ҳозирча янги бош мураббий ким бўлиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлардан бошқа тайинли гап чиққани йўқ.
Маҳаллий ОАВ мамлакат бош жамоаси устозлигига сўнгги 15 йилда 15 жамоада ишлаган “дарбадар”, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган, 2005 йилги омадсизликлардан сўнг ҳатто журналистлар билан учрашмай қуённинг расмини чизворган германиялик Ҳанс-Юрген Геде келиши мумкинлиги ҳақида ёзди.
Геденинг сўнгги иш жойлари унинг Ўзбекистон миллий жамоаси тугул, аёллар терма жамоасига бош мураббий бўлишга ҳам нолойиқлигини исботлайди. Шундай экан, бу номзодни шунчаки рўйхатдан ўчирвориш керак вассалом.
Номзодлардан яна бири эса словениялик Сречко Катанец. У ўз вақтида Словения терма жамоасини Евро—2000 ва ЖЧ—2002 га олиб чиққан. Бироқ шундан бошқа мақтагулик ҳеч нарсаси йўқ. Ҳа, йўқ бор экан. У БАА терма жамоасида ишлаган вақтида Осиё Кубоги—2011 саралаши доирасида Ўзбекистонни 1:0 га ютган. Камига жорий йилнинг март ойида Ироқ термаси билан ўртоқлик ўйинида ҳам Ўзбекистонни 1:0 ҳисобида ютиб кетди. Ойлик олмаётгани сабаб эса Ироқ терма жамоасини ҳам тарк этган. Хўш, яхши натижа-ку дерсиз. Аммо Фаластин каби учинчи даражали терма жамоалар бизни ютиб қўяётган вақтда БАА ва Ироқнинг ғалабалари ҳайратланарли воқеа сифатида қабул қилинмаслиги шарт ва лозим.
Маълумотларга кўра Сречконинг Ироқ термасидаги йиллик маоши
1 миллион 200 минг долларни ташкил қилган. Тўғри, Катанецнинг қилган ишлари Геденикидан оғирроқ тош босади. Бироқ у ҳам, на услуб ва на бошқа жиҳатлари билан Ўзбекистонга тўғри келиши мумкин.
Ҳозирги терма жамоага қайси хорижлик мураббий олиб келинишидан қатъи назар, унинг ишига ҳеч ким аралашмаслиги ва энг асосийси халал бермаслиги шарт. Ўзини ҳурмат қилган мураббий ҳеч қачон бошқаларнинг ўз ишига аралашишига йўл қўймайди. Бўлмаса, отнинг калласидек маош олган бўлса ҳам “Одил Аҳмедовни ҳимояда ўйнатишни сўраганлари учун марказга қўйдим” деб ҳаммасини бир жойига тиқиб кетадиган мураббийларга кунимиз қолишда давом этаверади.
Каналга уланиш @Futgolium
49.4K views16:22