Get Mystery Box with random crypto!

Mr Freeman

Telegram kanalining logotibi freemanuz — Mr Freeman M
Telegram kanalining logotibi freemanuz — Mr Freeman
Kanal manzili: @freemanuz
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.38K
Kanalning ta’rifi

Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-08-22 09:29:56 Мени ҳамма нарсадан кўра ана шундай тартибсизлик ва масъулиятсизлик безовта қилади. Ўзбекистонга деярли кўникиб бўлдим, лекин шундай муҳитга ҳеч ўргана олмадим. Россияда бошқача эди барибир: у ерда тадбиркорлик субъектларидан тортиб давлат органларигача, ва ҳатто оддий одамлари ҳам ўз ишига юқори масъулият билан ёндашарди. Бизда эса тартибсизликларга ўрганиб кетишган экан, оддий ҳолатдек қабул қилишади. Менимча, чет элдан қайтган любой одам энг биринчи навбатда шуларга эътибор берса керак.

Битта мисол келтираман. Яқинда кечаси уйимда WiFi ишламай қолди. Ваҳоланки, мен ойни бошида доимгидек 150 минг ойлик тўловини қилиб қўйганман. WiFi ўрнатиб берган одамга тел қилиб сўрасам, қўшни маҳаллада компаниянинг офиси жойлашган, ўша назорат қилади, у маҳаллада свет ўчиб қолса, шунақа ишламай қолади, дейди. Нима учун мен, янги роутер сотиб олиб, ҳар ой ўз вақтида ойлик тўловларини қилиб юрган одам бундай абсурд муаммо туфайли бир-икки соат вайфайсиз ўтиришим керак? Пулини вақтида тўламай қўйсам, ўша заҳотиёқ вайфайни ўчириб қўйишни билишадику, нега хизмат кўрсатишни ҳам шундай қилиб қўйишмайди?

Яна битта мисол. Яқинда ишим юзасидан Капиталбанкдан карта очтиришим ва унга смс-хабарнома улаб қўйиб, Апелсин иловасида ишлатишим керак бўлди. Аммо банкда биринчи август кунидан бошлаб смс-хабарнома хизмати ишламай келаётган экан, менга уни ўрната олишмади. Шу сабабли Апелсинда картамни ўрната олмадим, ишим ҳам қолиб кетди.

Бундай мисоллардан кўпини келтиришим мумкин, деярли ҳар кун шундай ноқулайликларга дуч келаман. Россия бошқарувчи раҳбарлари агрессив диктатура ва ёвуз империализмни тарғиб қилишади, лекин тан олиш керак, пойтахт аҳолисига ҳамма зарур шароитларни яратиб қўйган, ҳар ҳолда юқоридаги каби майда муаммоларга ҳеч қачон дуч келмаганман. Бу ҳақда ўйламаганман ҳам. Биз қандайдир ислоҳотлар қилмоқчи бўлсак, жамият ва давлат дунёқарашини ўзгартирмоқчи бўлсак, энг биринчи навбатда мана шундай майда муаммолар билан шуғулланишимиз, фуқароларга ортиқча дахмаза келтирмаслик, уларнинг кундалик ҳаётларида дискомфорт яратмаслик устида ишлашимиз керак. Секин интернет, абгор энергетика, хизмат кўрсатишдаги бошбошдоқлик шулар жумласидан. Ундан кейингина ўта муҳим ишлар, масалан конституцияни ўзгартириш каби глобал муаммолар билан шуғуллансак ярашади.

@freemanuz
1.3K viewsedited  06:29
Ochish/sharhlash
2021-02-13 20:44:16
Москва айни кунларда. Қорли чўл.

@freemanuz
2.2K views17:44
Ochish/sharhlash
2021-02-13 09:57:25 Ўзбек клипларининг савияси 2 ёшли жияним даражасида. Уйимизда фақат у мунтазам томоша қилиб боради. Бундай савиясиз, бачкана клипларни ким кўрар экан, деган абадий саволимга ниҳоят жавоб топгандек бўлдим.
1.5K views06:57
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:22:24
Самоирония lvl Top

@freemanuz
1.4K views11:22
Ochish/sharhlash
2021-02-11 09:34:16 Фақат бир илтимос бор: таржимада "қуруқ" google ни ўзидан фойдаланиб, мана таржима қилдим, деб тиржайиб ўтирадиган кадрлар ёзиб, вақтимизни олмасин. Ўзи, шунақа одамларни жамоадан кетказиб, янгиларини излашга тушяпман)
2.3K views06:34
Ochish/sharhlash
2021-02-11 09:30:12 @burchakostida каналига админлар керак. Инглиз ёки рус тилини билиш, таржима қила олиш қобилияти бўлса етарли (ёзувлар кирилл алифбосида). Личкада кутаман.
1.6K views06:30
Ochish/sharhlash
2021-02-10 20:18:29 «Файзбоғ» лойиҳамиз давомида бир қанча истеъдодли ёшларни кашф қилишга муваффақ бўлдик. Улар орасида Аҳрор Шарипов, Ғолибжон (Мана уят), Отабек Артиков, Imaginative Girl, Сожида каби бир қатор йигит-қизларимиз ном қозонишга ва фаолиятини янги босқичга чиқаришга эришди. Энди уларнинг барчаси мустақил қуш сингари шу соҳада парвоз қилишяпти. Ҳеч ким билан хайрлашганимиз йўқ, албатта. Ҳамон яхши муносабатдамиз ва биргаликда ишлашда давом этяпмиз.

Бошқа кашфиётларни очиб бериш, уларнинг истеъдодини янада юксалтириш ва шу соҳага кириб келишига кўмакчи бўлиш учун янги ижодкорларни фаол тарзда қидириш ишларини бошлаб юборганмиз. Ҳозирча бир нечта номзодлар бор. Улар орасида Отабек Абдуллаевни алоҳида кўрсатиб ўтмоқчиман. Боланинг шашти жуда баланд, бошланиши ҳам ёмонмас — ҳозирча унинг учта мақоласи Файзбоғда чиқишга улгурди: «ДИКТAТУРAНИНГ УЧ УСТУНИ: “ЗAМОНAВИЙ МОНAРХЛAР” ТAХТДA ҚОЛИШНИ ҚAНДAЙ УДДAЛAЙДИ?, «ҒОР ҚИССАСИ: ЖОҲИЛИЯТ ҚУРБОНИГА АЙЛАНГАН СУҚРОТ, БРУНО ВА ГАЛИЛЕЙ» ва бугунги «ХХ AСР МAФКУРAЛAР ХУРУЖИ: ФAШИЗМ, КОММУНИЗМ ВA ЛИБЕРAЛИЗМ мақоласи.

Ижодкорда намоён бўлиши лозим бўлган энг муҳим жиҳатлар (шахсий фикрим): консерватизмдан йироқ бўлган ўзгача ғояларга мойиллик, фикрлашув доирасидаги теранлик, эҳтиросларга берилмаслик ва сўз бойлиги. Шу каби омилларни ўзида мужассам этган ҳар қандай одамнинг келажаги порлоқ бўлади (муҳими, меҳнат қилишдан тўхтамаслик керак). Бундай шотирлар автоматик равишда "боқса одам бўлади" даражасига чиқади.
7.2K viewsedited  17:18
Ochish/sharhlash
2021-02-10 19:56:45 #ЁшИстеъдод

Жаҳон геосиёсий тузилишининг бугунги кўринишда шаклланишига ўтган асрдаги қонли урушларнинг ҳиссаси катта бўлиб, бу урушлар негизида маълум ғоя ва мафкуралар ётади. Қуйидаги мақолада бутун бир аср мазмун-моҳияти, инсонлар тақдири ҳамда давлат етакчиларининг хатти-ҳаракатларини белгилаб берган, бир аср мобайнида ер юзининг чайқалиб туришига сабаб бўлган мафкуралар ҳақида сўз юритилади.


https://telegra.ph/HH-ASR-MAFKURALAR-HURUZHI-FASHIZM-KOMMUNIZM-VA-LIBERALIZM-02-09
1.1K views16:56
Ochish/sharhlash
2021-02-10 14:42:52
Бизнинг кайфият аъло. Ҳалиги кунги ўйин ҳисобини тўғирлаб қўймоқчиман)

@freemanuz
1.5K views11:42
Ochish/sharhlash
2021-02-10 14:37:54 Кайфиятни кўтарамиз)

@freemanuz
1.4K views11:37
Ochish/sharhlash