Get Mystery Box with random crypto!

Мени ҳамма нарсадан кўра ана шундай тартибсизлик ва масъулиятс | Mr Freeman

Мени ҳамма нарсадан кўра ана шундай тартибсизлик ва масъулиятсизлик безовта қилади. Ўзбекистонга деярли кўникиб бўлдим, лекин шундай муҳитга ҳеч ўргана олмадим. Россияда бошқача эди барибир: у ерда тадбиркорлик субъектларидан тортиб давлат органларигача, ва ҳатто оддий одамлари ҳам ўз ишига юқори масъулият билан ёндашарди. Бизда эса тартибсизликларга ўрганиб кетишган экан, оддий ҳолатдек қабул қилишади. Менимча, чет элдан қайтган любой одам энг биринчи навбатда шуларга эътибор берса керак.

Битта мисол келтираман. Яқинда кечаси уйимда WiFi ишламай қолди. Ваҳоланки, мен ойни бошида доимгидек 150 минг ойлик тўловини қилиб қўйганман. WiFi ўрнатиб берган одамга тел қилиб сўрасам, қўшни маҳаллада компаниянинг офиси жойлашган, ўша назорат қилади, у маҳаллада свет ўчиб қолса, шунақа ишламай қолади, дейди. Нима учун мен, янги роутер сотиб олиб, ҳар ой ўз вақтида ойлик тўловларини қилиб юрган одам бундай абсурд муаммо туфайли бир-икки соат вайфайсиз ўтиришим керак? Пулини вақтида тўламай қўйсам, ўша заҳотиёқ вайфайни ўчириб қўйишни билишадику, нега хизмат кўрсатишни ҳам шундай қилиб қўйишмайди?

Яна битта мисол. Яқинда ишим юзасидан Капиталбанкдан карта очтиришим ва унга смс-хабарнома улаб қўйиб, Апелсин иловасида ишлатишим керак бўлди. Аммо банкда биринчи август кунидан бошлаб смс-хабарнома хизмати ишламай келаётган экан, менга уни ўрната олишмади. Шу сабабли Апелсинда картамни ўрната олмадим, ишим ҳам қолиб кетди.

Бундай мисоллардан кўпини келтиришим мумкин, деярли ҳар кун шундай ноқулайликларга дуч келаман. Россия бошқарувчи раҳбарлари агрессив диктатура ва ёвуз империализмни тарғиб қилишади, лекин тан олиш керак, пойтахт аҳолисига ҳамма зарур шароитларни яратиб қўйган, ҳар ҳолда юқоридаги каби майда муаммоларга ҳеч қачон дуч келмаганман. Бу ҳақда ўйламаганман ҳам. Биз қандайдир ислоҳотлар қилмоқчи бўлсак, жамият ва давлат дунёқарашини ўзгартирмоқчи бўлсак, энг биринчи навбатда мана шундай майда муаммолар билан шуғулланишимиз, фуқароларга ортиқча дахмаза келтирмаслик, уларнинг кундалик ҳаётларида дискомфорт яратмаслик устида ишлашимиз керак. Секин интернет, абгор энергетика, хизмат кўрсатишдаги бошбошдоқлик шулар жумласидан. Ундан кейингина ўта муҳим ишлар, масалан конституцияни ўзгартириш каби глобал муаммолар билан шуғуллансак ярашади.

@freemanuz