Get Mystery Box with random crypto!

Mr Freeman

Telegram kanalining logotibi freemanuz — Mr Freeman M
Telegram kanalining logotibi freemanuz — Mr Freeman
Kanal manzili: @freemanuz
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.38K
Kanalning ta’rifi

Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-08-31 17:53:29 ​​2010 йилда, РФнинг ўша пайтдаги де-юре президенти Дмитрий Медведев (де-факто ким бўлганини биласиз), Твиттерда ЕИ мамлакатлари билан визасиз режимни жорий қилиш бўйича келишиб олгани ҳақида твит ёзади. Аммо бугун, орадан 12 йил ўтиб, ҳаммаси тубдан ўзгариб кетди: Медведев ҳам олдингидек замонавий либерал сиёсатчи эмас — у доимий равишда "меҳмони келган" шаллақи хотинлардек жазавага тушиб телеграмда пост ёзиб туради, визасиз режим ҳам энди фақат россияликларнинг тушларида "жорий қилиниши" мумкин. Боз устига, ҳозирда ЕИда россияликларга умуман ҳеч қандай виза бермаслик тартибини муҳокама қилишмоқда. Катта эҳтимол билан, бу иш ҳам яқин орада содир бўлади.

Демократия бўлмаган ерларда ҳеч нарса стабил бўлмайди. Токи мамлакатда ҳақиқий демократик муҳит ҳукм сурмас экан, сиз 10 йилдан кейин бу мамлакатда нима бўлишини тасаввурингизга ҳам сиғдиролмайсиз. Шу учун ҳам мен одатда келажак ҳақида хаёл суришни ёмон кўраман, ўз олдимга ҳеч қандай мақсад ва режалар қўймайман, фақат бугунги кун билан яшашга ҳаракат қиламан. Сиёсатга тўғри баҳо бера оладиганлар келажак ҳақида романтикага берилмайди.

P. S. Пастда Д.Медведевнинг Твиттеридан скриншот келтирилган. Унда фойдаланувчи сиёсатчининг 2010 йилги ёзилган твити остига “режаларингиз амалга ошдими?” (“как успехи?”), деб твит ёзиб қолдирмоқда.

@freemanuz
261 viewsedited  14:53
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:38:26
Сиз қандай фикрдасиз?

@freemanuz
649 views06:38
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:28:16 ​​Афтидан, буниси медалсиз қолиб кетган... Миллат бахтин сўрар миллат отаси Юргандик умрнинг ўйлови билан, Ногоҳ Худойимнинг йўллови билан, Ердаги соясин қўллови билан, Ҳақ ижозати ҳам Ҳақ иродати — Бизга насиб этмиш Байт зиёрати. Муборак равзада айлаб…
719 views06:28
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:13:29 ​​Афтидан, буниси медалсиз қолиб кетган...

Миллат бахтин сўрар миллат отаси

Юргандик умрнинг ўйлови билан,
Ногоҳ Худойимнинг йўллови билан,
Ердаги соясин қўллови билан,
Ҳақ ижозати ҳам Ҳақ иродати —
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Муборак равзада айлаб дуолар,
Бўлмасин деб ҳаргиз бало-қазолар,
Юрт эгаси сўрар элга зиёлар,
Раббим соясидир — эл ҳимояти,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Нажот эҳромини биз ўраб келдик,
Энг аввал эл-юртга бахт сўраб келдик,
Кетмас тожу давлат, тахт сўраб келдик,
Бордир ҳар дуонинг ўз ижобати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Миллат бахтин сўрар миллат отаси,
Кўзлардаги ёшлар — дил ифодаси.
Бунда ниятларнинг йўқ ниҳояси.
Мақсад — юрт толеи, халқ саодати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Саждага бош уриб одил Раҳнамо,
Тинчлик-омонлик деб айлар тавалло.
Ёш авлод камолин сўрар аввало,
Халқ учун бўлди бу Ҳақ шафоати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Ўттиз йилдан буён кутилган ташриф,
Ўзинг эл мақомин айладинг шариф.
Имом Бухорийдан таҳсин ва таъриф —
Ҳақ шарофати бу, Ҳақ инояти,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Муфти ҳазратлари ҳозир-нозирлар,
Дуога қўл очиб турар вазирлар.
Минг йиллардан сўнг ҳам буни ёзурлар —
Янги замонларнинг зар китобати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Эл-юрт барчамизга жону жаҳондир,
Ота макондир ҳам бобо макондир.
Ватан, она Ватан Ўзбекистондир —
Шавкатли зотларнинг шаън, шижоати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Эзгулик туғини баланд тутгаймиз,
То дунё тургунча ҳушёр ўтгаймиз,
Йўлбошчи ёнида бедор ўтгаймиз,
Ватанни севмоқлик — қалб диёнати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раиси, сенатор.

@freemanuz
667 views06:13
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:40:12
Видеодаги бола — Сирдарё тумани «Ҳикматли» МФЙ етакчиси Хусанов Турсункул Муратбекович президент фармонига мувофиқ «Шуҳрат» медали билан тақдирланибди. Қаерга қараб кетаётганимизни тушуниш учун кичик маълумот.

@freemanuz
1.2K views05:40
Ochish/sharhlash
2022-08-31 01:08:12
Горбачёв иштирокидаги пицца рекламаси. Бизнинг бугунги кун муҳокамаларимизга жуда ўхшаш экан.

@freemanuz
1.0K views22:08
Ochish/sharhlash
2022-08-30 23:41:31 СССРнинг биринчи ва сўнгги президенти Михаил Горбачёв 91 ёшида вафот этди. Агар у демократ бўлмаганида, бугун СССРнинг янги раҳбари ким бўлиши ҳақида муҳокама қилиб ўтирган бўлардик)

@freemanuz
854 viewsedited  20:41
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:20:31
Янги Ўзбекистон стратегияси фанини шу бола ўқитса керак)

@freemanuz
959 views12:20
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:17:15
Тошкент Ўзбек тили ва адабиёти университетида “Янги Ўзбекистон стратегияси” деган фан қўйилибди.

Бу дарсни ҳалиги шоир бола олиб борадими?

@freemanuz
894 viewsedited  12:17
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:25:37
Ёшлар телеканали мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берибди. Айтилишича, бу ҳолат қайсидир ходимнинг шахсий хатоси туфайли юз берган.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат “Янги Давр” информацион дастурининг спорт хабарлари блокидан олинган. Бу ҳолат юзага келиши сабаблари аниқлаштирилганда, лавҳани тайёрлаган монтажчи “Реал Мадрид” жамоаси ўйнаётган футболда Испания байроғи ўрнига Украина байроғи хато қўйилган деб ўйлаб, бу "хатолик"ни ўзбошимчалик билан тўғирламоқчи бўлгани ва шу мақсадда беркитгани маълум бўлди. Бош муҳаррир кўрик пайтида бу ҳолатга эътибор бермай, лавҳани эфирга узатишга рухсат берган. Бу бўйича айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, Ёшлар ТВ масалани сиёсийлаштирмасликни сўраган.

@fayzboguz
612 views10:25
Ochish/sharhlash