Get Mystery Box with random crypto!

Fozilov Rakursi | No context

Telegram kanalining logotibi fozilovrakursi — Fozilov Rakursi | No context F
Telegram kanalining logotibi fozilovrakursi — Fozilov Rakursi | No context
Kanal manzili: @fozilovrakursi
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 121
Kanalning ta’rifi

Янгиликлар оламидаман. Кераклисини улашаман.
ExPhotographer | Admin
God_skill: Ideas generator
I'm the normal one

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-07-02 21:17:02
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувдан
57 views18:17
Ochish/sharhlash
2022-07-02 20:11:34 ​​Ёшлар форуми ҳақида (Part III)

Асосий кун — Президент билан учрашув


30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан кеч вақти "Янги Ўзбекистон" боғида ташкиллаштирилган форумга йўл олдик. Атроф-муҳит, ёшлар, ҳатто, об-ҳаво ҳам ажойиб бўлди шу кун.

Хуллас, узоқ ва катта тайёргарликлардан сўнг, майдонга президент кириб келди. Келган заҳоти қўли кўксида аввал майдоннинг ярми билан "саломлашди". Энди нутқ ўқишга киришилса керак, деб турганимизда давлат раҳбари минбарга тўхтамасдан, бизнинг трибуна томонга яқинлашиб, қолган ёшлар билан ҳам қўли кўксида илиқ "саломлашди", шундан сўнггина президент нутқи бошланди.

Ундаги, бундан буён 14-17 ёш оралиғидаги 3 миллион нафарга яқин ўғил-қизларимизга ҳам “Ёшлар дафтари”га кириш ва ундаги имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқининг берилиши, ушбу дафтарга киритилган фарзандларимизга замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиши учун ҳар ойда 1 миллион 200 минг сўмдан субсидия берилиши, ҳамда ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги тўгараклар учун 6 ой давомида 300 минг сўмдан пул тўланиши менимча чинакам энг катта янгилик бўлди.

Ўйлашимча, эндиликда, агар корруццияга йўл қўйилмаса(!), ўқиш учун шароитим йўқ, деган тушунчага барҳам берилади. Чунки, курс ва тўгарк пуллари эндиликда муҳтож оила фарзандларига давлат томонидан тўлаб берилади. Бу катта нарса.

Ва, асосийси, президент томонидан вилоят ҳокимларига мавжуд ҳар бир мактабларга 1 000 (минг) донадан китоб етказиб бериш топшириғини берди. Эндилкда, ёшларимиз кўз нурини йўқотиб электрон китобдан эмас, балки реал, ҳақиқий китоблардан ўқиб билим олишади. Сайтма-сайт "Ёш китобхон" танлови учун китоб қидириб оввора бўлишмайди.

Хуллас, ажойиб имкониятлар.

Форумга келсак, шу куни катта концерт дастури бўлиб ўтди. Ёшлар хурсанд бўлиб, бир олам таассуротларга бурканишди. Ёшларга берилаётган бу имкониятларни кўриб, ҳақиқатда қайта ўқигиси, барчасини бошидан бошлагиси келади кишини.

Якунда нима деймиз: интилишда давом этамиз, шундоқ ҳам учинчи ренессанс бизни узоқ кутиб қолди.

@fozilovrakursi
63 views17:11
Ochish/sharhlash
2022-07-02 19:38:49 Ёшлар форуми ҳақида (Part II)

ҚВЗ

29 июнь куни кеч пайти Халқлар дўстлиги санъат саройида 5 ташаббус доирасидаги "Қувноқлар ва зукколар" танловининг маҳаллалар ўртасидаги финал босқичи бўлиб ўтди. Биз бухоролик ёшлар барчамиз Бухоро вилояти номидан иштирок этаётган Вобкент туманининг "Ниёзхўжа" маҳалласидан "Тилла болалар" жамоасини қўллаб-қувватлаш учун концертга кирдик. Ажойиб атмосфера. Асосийси, томоша ҳақиқий, самимий ва бачканаликдан йироқ бўлди.

Хуллас, вайнерлардан иборат вилоятимиз жамоаси якунда II ўринни қўлга киритди. Жамоа зўр шаклланган. Ҳамма нарса етарли. Озгина омад етишмади холос.
Аммо, тўхталмоқчи бўлганим бошқа масалада.
Афсуски, олдин фонда жамоанинг асосий иштирокчилари қолиб, бухоролик вайнерлар асосий планга чиқиб қолишди. Ёқмади десам хато бўлар, лекин, озгина ноқулай таассурот қолдиргани – балки, бухоролик машҳур вайнерларсиз "тилла болалар" II ўринни ҳам олишолмас, лекин, бу уларнинг меҳнати ва бу уларнинг куни бўлиши керак эди. Улар кўпроқ ҳақли эдилар саҳнани тўлдиришга. Демоқчи бўлганим, албатта, вайнерларимиз ҳам Бухоро шаъни ва фақат ғалабага бўлган иштиёқ учун ёрдам бергилари келган, аммо, лекин, бироқ... Имкон оддий маҳалла ёшларига берилиши керак эди. Илк катта саҳна ҳаяжони, импровизация, самимийлик уларга ўзгачалик бериши керак эди. Мен шуни кутгандим очиғи.

Нима бўлганда ҳам концерт ҳаммамизга ёқди. Барча жамоалар йилларга етадиган самимий кулгуни улашишди. Вилоятимиз жамоаси ҳам ҳаммада энг яхши таассуротни қолдиришга муваффақ бўлишди. Нима бўлганда ҳам кунимиз ажойиб бўлди. Бу учун Ёшлар ишлари Агентлиги ва унинг вилоят бошқармасига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

@fozilovrakursi
49 viewsedited  16:38
Ochish/sharhlash
2022-07-02 19:38:46
45 views16:38
Ochish/sharhlash
2022-07-02 19:11:12 ​​Ёшлар форуми ҳақида (Part I)

30
июнь куни президент иштирокида бўлиб ўтган Ёшлар форумида бухоролик ёшлар сафида Тошкент шаҳрида бўлдим. Таассуротларим ва хулосаларим ҳақида икки оғиз.

Пойтахтга 29 июнь куни ёшлар билан йўл олдик. Эътиборлиси, бухоролик ёшлар ичида ҳали мен танимаган иқтидорлар кўп экан. Улар орасида менга адаш бўлган асли ромитанлик Жаҳонгир деган йигит алоҳида таассурот қолдирди. У робототехника билан шуғулланаркан. Айтишича, бу соҳага бўлган қизиқиши ёшлигидан бўлган ва шу сабаб мустақил равишда YouTube платформасидан видеодарслар орқали техник малакасини ошириб борган (Шу гапидан кейин ҳурматим яна ошди ). Хуллас, бу ҳақида гапирса гап кўп.

Эришган ютуғини айтайми?

Жаҳонгир ўтган йили Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган «INNO WEEK.UZ-2021» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасидаги “ INTERNATIONAL ROBOTICS CHALLENGE -2021» мусобақасида мутлақ ғолиб бўлган.
Ғолиблик унга Туркиянинг Анқара шаҳридаги «Остин» техника университетига грант асосида ўқиш имкониятини берибди. Халқаро танловда 16 та давлатдан 40 нафар турли миллат вакиллари қатнашган экан. Ихтирочимиз ҳозиргача у 50 дан ортиқ турли моделлар яратган экан. Айтишича, сентябрь ойида Туркияга йўл оларкан.

Хуллас, барча соҳада вилоятда ўз ўрни ва иқтидори, ютуқларига эга ёшлар билан Тошкент сафари ана шундай танишиш билан бошланди.

@fozilovrakursi
55 views16:11
Ochish/sharhlash
2022-07-02 18:55:04
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддалари (Қорақалпоғистон Республикасига оид қисми)ни амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарур — Шавкат Мирзиёев.

@fozilovrakursi
54 views15:55
Ochish/sharhlash
2022-06-27 23:14:36
#Бугундан_эсдалик
#yoshlar_forumi_buxoro

Сиз суратда кўриб турган йигитлар Бухорода бўлиб ўтадиган катта фестиваль бўладими, форумми, хуллас исталган катта тадбирларда жон бериб меҳнат қилишади. Совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демасдан мухлис ва кузатувчиларга завқ улашиш учун бор маҳоратларини ишга солишади. Кеч бўлсада барча ОАВ ва матбуот хизмати ходимларини, қолаверса, шу соҳа йўлида тер тўкаётган фидойиларнинг барчасини касб байрамлари билан табриклайман. Бу жамоа фахрланишга арзийди.

@fozilovrakursi
112 views20:14
Ochish/sharhlash
2022-06-10 13:55:17 Малика Ҳакимова Cover

@fozilovrakursi
217 views10:55
Ochish/sharhlash
2022-06-10 13:54:03
Малика Ҳакимова Cover

@fozilovrakursi
197 views10:54
Ochish/sharhlash
2022-06-08 16:09:00 Янги эра

Ўзбекистонда ерларни хусусийлаштириш бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнлари бошлангани ҳақида маълум қилди. Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари агентликнинг «Yerxususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Манба

@fozilovrakursi
221 views13:09
Ochish/sharhlash