Get Mystery Box with random crypto!

​​Ёшлар форуми ҳақида (Part I) 30 июнь куни президент иштирок | Fozilov Rakursi | No context

​​Ёшлар форуми ҳақида (Part I)

30
июнь куни президент иштирокида бўлиб ўтган Ёшлар форумида бухоролик ёшлар сафида Тошкент шаҳрида бўлдим. Таассуротларим ва хулосаларим ҳақида икки оғиз.

Пойтахтга 29 июнь куни ёшлар билан йўл олдик. Эътиборлиси, бухоролик ёшлар ичида ҳали мен танимаган иқтидорлар кўп экан. Улар орасида менга адаш бўлган асли ромитанлик Жаҳонгир деган йигит алоҳида таассурот қолдирди. У робототехника билан шуғулланаркан. Айтишича, бу соҳага бўлган қизиқиши ёшлигидан бўлган ва шу сабаб мустақил равишда YouTube платформасидан видеодарслар орқали техник малакасини ошириб борган (Шу гапидан кейин ҳурматим яна ошди ). Хуллас, бу ҳақида гапирса гап кўп.

Эришган ютуғини айтайми?

Жаҳонгир ўтган йили Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган «INNO WEEK.UZ-2021» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасидаги “ INTERNATIONAL ROBOTICS CHALLENGE -2021» мусобақасида мутлақ ғолиб бўлган.
Ғолиблик унга Туркиянинг Анқара шаҳридаги «Остин» техника университетига грант асосида ўқиш имкониятини берибди. Халқаро танловда 16 та давлатдан 40 нафар турли миллат вакиллари қатнашган экан. Ихтирочимиз ҳозиргача у 50 дан ортиқ турли моделлар яратган экан. Айтишича, сентябрь ойида Туркияга йўл оларкан.

Хуллас, барча соҳада вилоятда ўз ўрни ва иқтидори, ютуқларига эга ёшлар билан Тошкент сафари ана шундай танишиш билан бошланди.

@fozilovrakursi