Get Mystery Box with random crypto!

​​Ёшлар форуми ҳақида (Part III) Асосий кун — Президент билан | Fozilov Rakursi | No context

​​Ёшлар форуми ҳақида (Part III)

Асосий кун — Президент билан учрашув


30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан кеч вақти "Янги Ўзбекистон" боғида ташкиллаштирилган форумга йўл олдик. Атроф-муҳит, ёшлар, ҳатто, об-ҳаво ҳам ажойиб бўлди шу кун.

Хуллас, узоқ ва катта тайёргарликлардан сўнг, майдонга президент кириб келди. Келган заҳоти қўли кўксида аввал майдоннинг ярми билан "саломлашди". Энди нутқ ўқишга киришилса керак, деб турганимизда давлат раҳбари минбарга тўхтамасдан, бизнинг трибуна томонга яқинлашиб, қолган ёшлар билан ҳам қўли кўксида илиқ "саломлашди", шундан сўнггина президент нутқи бошланди.

Ундаги, бундан буён 14-17 ёш оралиғидаги 3 миллион нафарга яқин ўғил-қизларимизга ҳам “Ёшлар дафтари”га кириш ва ундаги имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқининг берилиши, ушбу дафтарга киритилган фарзандларимизга замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиши учун ҳар ойда 1 миллион 200 минг сўмдан субсидия берилиши, ҳамда ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги тўгараклар учун 6 ой давомида 300 минг сўмдан пул тўланиши менимча чинакам энг катта янгилик бўлди.

Ўйлашимча, эндиликда, агар корруццияга йўл қўйилмаса(!), ўқиш учун шароитим йўқ, деган тушунчага барҳам берилади. Чунки, курс ва тўгарк пуллари эндиликда муҳтож оила фарзандларига давлат томонидан тўлаб берилади. Бу катта нарса.

Ва, асосийси, президент томонидан вилоят ҳокимларига мавжуд ҳар бир мактабларга 1 000 (минг) донадан китоб етказиб бериш топшириғини берди. Эндилкда, ёшларимиз кўз нурини йўқотиб электрон китобдан эмас, балки реал, ҳақиқий китоблардан ўқиб билим олишади. Сайтма-сайт "Ёш китобхон" танлови учун китоб қидириб оввора бўлишмайди.

Хуллас, ажойиб имкониятлар.

Форумга келсак, шу куни катта концерт дастури бўлиб ўтди. Ёшлар хурсанд бўлиб, бир олам таассуротларга бурканишди. Ёшларга берилаётган бу имкониятларни кўриб, ҳақиқатда қайта ўқигиси, барчасини бошидан бошлагиси келади кишини.

Якунда нима деймиз: интилишда давом этамиз, шундоқ ҳам учинчи ренессанс бизни узоқ кутиб қолди.

@fozilovrakursi