Get Mystery Box with random crypto!

Ёшлар форуми ҳақида (Part II) ҚВЗ 29 июнь куни кеч пайти Ха | Fozilov Rakursi | No context

Ёшлар форуми ҳақида (Part II)

ҚВЗ

29 июнь куни кеч пайти Халқлар дўстлиги санъат саройида 5 ташаббус доирасидаги "Қувноқлар ва зукколар" танловининг маҳаллалар ўртасидаги финал босқичи бўлиб ўтди. Биз бухоролик ёшлар барчамиз Бухоро вилояти номидан иштирок этаётган Вобкент туманининг "Ниёзхўжа" маҳалласидан "Тилла болалар" жамоасини қўллаб-қувватлаш учун концертга кирдик. Ажойиб атмосфера. Асосийси, томоша ҳақиқий, самимий ва бачканаликдан йироқ бўлди.

Хуллас, вайнерлардан иборат вилоятимиз жамоаси якунда II ўринни қўлга киритди. Жамоа зўр шаклланган. Ҳамма нарса етарли. Озгина омад етишмади холос.
Аммо, тўхталмоқчи бўлганим бошқа масалада.
Афсуски, олдин фонда жамоанинг асосий иштирокчилари қолиб, бухоролик вайнерлар асосий планга чиқиб қолишди. Ёқмади десам хато бўлар, лекин, озгина ноқулай таассурот қолдиргани – балки, бухоролик машҳур вайнерларсиз "тилла болалар" II ўринни ҳам олишолмас, лекин, бу уларнинг меҳнати ва бу уларнинг куни бўлиши керак эди. Улар кўпроқ ҳақли эдилар саҳнани тўлдиришга. Демоқчи бўлганим, албатта, вайнерларимиз ҳам Бухоро шаъни ва фақат ғалабага бўлган иштиёқ учун ёрдам бергилари келган, аммо, лекин, бироқ... Имкон оддий маҳалла ёшларига берилиши керак эди. Илк катта саҳна ҳаяжони, импровизация, самимийлик уларга ўзгачалик бериши керак эди. Мен шуни кутгандим очиғи.

Нима бўлганда ҳам концерт ҳаммамизга ёқди. Барча жамоалар йилларга етадиган самимий кулгуни улашишди. Вилоятимиз жамоаси ҳам ҳаммада энг яхши таассуротни қолдиришга муваффақ бўлишди. Нима бўлганда ҳам кунимиз ажойиб бўлди. Бу учун Ёшлар ишлари Агентлиги ва унинг вилоят бошқармасига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

@fozilovrakursi