Get Mystery Box with random crypto!

КИМЛАР АРҚОНДА САКРАЙ ОЛМАЙДИ? (Давоми) Умуртқаси хаста | Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack

КИМЛАР АРҚОНДА САКРАЙ ОЛМАЙДИ?

(Давоми)


Умуртқаси хасталанганлар, юрак-қон томир тизими касалликлари ва варикозга чалинган одамлар. Арқондан сакраш - бу касалликларнинг олдини олиши мумкин, аммо даволай олмайди. Агар сизда шундай хасталиклар бўлса, ушбу машқни танламанг.

Қон босими бор ва астмага чалинган, кўриш қобилияти бузилган, бўғимлари оғрийдиган беморлар. Агар сизда қон босими ёки тез-тез бош оғриғи бўлса, унда арқонда сакраш вазиятни янада кучайтириши мумкин.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам арқондан фойдаланиши шарт эмас.

Жуда семиз одамлар. Арқонда сакраш натижасида бўғимларга катта зарар етиши эҳтимоли бор. Бундай одамларга ҳатто югуриш ҳам тавсия этилмайди. Велосипедда сайр қилиш ёки тренажёрда машқ қилиш энг мақбул йўлдир.

Унутманг
Агар сизда юқордаги муаммолар бўлмаса нафақат вазн ташлаш учун, балки бутун организм учун арқонда сакрашнинг фойдаси кўп. Фақат машқларни илк марта бошлаётганда эҳтиёт бўлинг.
Шунингдек, бундай машқлар учун имкон қадар ҳар куни 10-15 дақиқа вақт ажратинг. Дастлаб 5 дақиқа давомида секин шуғулланган бўлсангиз, аста-секин вақтини ва тезликни кўпайтириб боринг. Қисқа фурсатда ушбу оддий уй машқлари танангизни хушбичим, организмингизни чидамли қилаётганини ҳис этасиз. Асосийси, мунтазамлик