Get Mystery Box with random crypto!

Fotiha.Uz

Telegram kanalining logotibi fotihauz — Fotiha.Uz
Kanaldagi mavzular:
Намоз
Жаноза
Kanal manzili: @fotihauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.44K
Kanalning ta’rifi

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш.
Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla
Диний саволлар учун:
https://savollar.islom.uz/
© Каналдан маълумот олинганда корсатилсин

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2024-05-09 14:15:14 Кам таъминлаган ҳоким


Халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу, саҳобалардан Саъид ибн Омир разияллоҳу анҳуни Шом диёрига яқин Ҳумс шаҳрига амир этиб тайинлади. Саъид ибн Омир вазифасига киришиб кўп ўтмасдан Мадинага Ҳумсдан бир неча нафар мулозимлар келишди. Халифа улардан ҳол-аҳвол сўради. Ҳокимнинг иш юритиши ҳақида маълумотлар олди ва суҳбат сўнггида шаҳрингиздаги фақир-қашшоқларнинг рўйҳатини тузиб беринг, байт ул-молдан уларга нафақа тайинлайман, – деди.
Улар қатор рўйҳатни тузиб халифага тақдим қилишди. Умар розияллоҳу анҳу рўйҳатни кўздан кечирар эканлар, орада Саъид ибн Омир деган исмга ҳам кўзлари тушди.
– Бу одам ким? – сўради Халифа.
– Бу бизнинг ҳокимимиз, – деб жавоб қилишди.
– Наҳотки?! У ҳам фақирлар қаторидами?
– Ҳа. Аллоҳга қасамки, унинг ҳонадонида кунлаб қозон қайнамайди. Биз бунга шоҳидмиз…
Халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг кўзларидан тирқираб ёш оқиб кетди. Ўзини ўзи койиган Умари Одил уларга минг динор солинган ҳамён бериб, уни ҳокимга, ўз эҳтиёжига сафрлаши учун беришни тайинладилар.
Ҳумсликлар келди. Эшикни тақиллатиб Саъид ибн Омирга омонатни узатишди. Ҳамённи қўлига олган Саъид ибн Омир унинг ичини очаркан ундаги тилла тангаларга кўзи тушиши билан “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” оятини ўқиганча ҳамённи улоқтириб ташлади.
Амирнинг хотини ҳовлиқиб:
– Ҳа, тинчликми? Мўминлар амири ўлиб қолибдими? – деб сўради.
– Йўқ. Ундан ҳам катта мусибат!!!
– Тинчликми ўзи? Мусулмонлар бирор муҳорабада мағлубиятга учрабдими?
– Йўқ! Ундан ҳам каттароқ бало! Уйимга охиратимни барбод қиладиган фитна кирди.
– Ундай бўлса уни чиқариб ташланг, халос бўлинг.
– Сен бу ишимга қарши эмасмисан?
– Асло, мен доим сиз биланман.
Саъид ибн Омир ҳамённи олиб ичидаги минг динорни фақирларга тақсимлаб берди.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/FotihaUz
6.5K views11:15
Ochish/sharhlash
2024-05-09 14:04:47 Қуёш нурининг инсонга фойдалари

• Инсондаги иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
• Қуёшдан келадиган иссиқлик ва ёруғлик инсоннинг қувватига қувват қўшади.
• Инсондаги зарарли бактерияларни йўқ қилади.
• Қуёш нурлари остида муайян муддат тобланиш тананинг тери саратонидан, шунингдек, қовуқ, ошқозон ва йўғон ичак саратонидан ҳимояланишига сабаб бўлади.
• Қуёш нурлари инсон танасида Д витамини ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Бу витамин инсоннинг суяклари мустаҳкамланишига хизмат қилади.
• Қуёш нурлари юрак билан боғлиқ касалликлардан ҳимоя қилади.
• Танадаги холестерин миқдорини камайтиради. Тадқиқотлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, ёз фаслида вафот этадиганлардан кўра қиш фаслида вафот этадиганлар кўпроқни ташкил этар экан. Бунга сабаб қишда Қуёшли кунларнинг озлигидир.
• Сиқилиш, тушкунликнинг йўқолишига хизмат қилади.
• Қуёш нурлари муайян миқдорда кўз пардасига етиб келса, тананинг бўшанишига сабаб бўлади.
• Нурлар теридаги айрим касалликларга қарши курашади. Масалан, псориаз, экзема касалликларига.
• Қуёш нурлари инсонни қандли диабет ва қон босимининг ошиши касалликларидан ҳимоя қилади.
• Танадаги қон айланиш ишининг яхшиланишига сабаб бўлади.
• Бўғимдаги оғриқларнинг пасайишига ёрдам беради.
• Сочга ҳам кўп фойдаси бор. Соч тўкилишининг олдини олади. Бунинг учун ҳар куни Қуёш нурлари остида ўн дақиқа юриш кифоя.
• Альцгеймер касаллигининг олдини олади.
• Гарвард университети мутахассисларининг сўнгги изланишлари Қуёш кам чиқадиган ўлкалар аҳолиси орасида астма касаллиги кўпроқ учраши ва у оғир кечишини кўрсатди. Аслида Қуёшнинг астма касаллигини даволаш хусусияти ўтган асрдаёқ аниқланган. Ўшанда шифокорлар астма билан оғриган беморларга Қуёшли ўлкаларга боришни тавсия қилган.
• Қуёш инсон танасида серотонин ва эндорфин моддалари ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Эндорфинни хурсандчилик гормони, дейишади. Олимларнинг изланишлари шуни кўрсатдики, ер юзининг шимолида истиқомат қиладиган аҳолида депрессияга тушиш ҳолати жанубда яшовчиларга қараганда кўпроқ кузатилар экан ва бу Қуёш нури етишмаслиги билан боғлиқ.
• Инсон атрофидаги ҳамма нарсани кўриши учун ёруғликка, нурга эҳтиёжи бор. Агар Қуёш нури бўлмаса, инсон ҳеч нарсани кўра олмайди.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/FotihaUz
6.5K views11:04
Ochish/sharhlash
2024-05-07 15:15:23 Буни биласизми?


1. Инсон организми бир фоиз миқдорда сув йўқотганда, инсон кучли чанқашни ҳис қилади.
2. Кунига 8 соатдан кам ухлаш организмни тез қаришига олиб келади.
3. Одам организмидаги энг оғир ички аъзо бу жигар бўлиб, у тахминан 1,5 килограммдир.
4. Тиш кариеси дунёда энг кўп тарқалган инфекция касаллигидир.
5. Одам олтмиш ёшдан кейин таъм сезиш қобилиятини 50 фоизини йўқотади.
6. Қон таркибидаги лейкоцитлар 2-4 кун яшайди, эритроцитлар эса 3-4 ой яшайди.
7. Агар инсон мияси компьютер бўлганида, бир сонияда 38 минг триллион операция бажариши мумкин бўларди. Ҳозирги кундаги энг замонавий компьютер бу Blue Gene бўлиб, у юқорида айтилган кўрсатгични фақатгина 0.002 фоизини бажара олади.
8. Инсон юзи қизарганида, ошқозон шиллиқ қавати ҳам қизаради.
9. Инсон кимнидир ёқтириб, чин юракдан севиб қолганда, унинг мияси нейромедиатор ва гармонлардан ташкил топган коктейл ишлаб чиқара бошлайди. Бу юракни тез уришига, иштаҳа ва уйқуни йўқолишига ҳамда кучли безовталикка олиб келади.
10. Инсон ва банан ДНКси 50 фоизга бир-бирига ўхшаш.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/FotihaUz
10.3K views12:15
Ochish/sharhlash
2024-05-05 04:05:30
DO’KONDAN BIROR NARSA OLAYOTGANDA UNI QO’LIGA OLIB KO’RSA…

@FotihaUz
7.7K views01:05
Ochish/sharhlash
2024-05-05 00:52:15
Аллоҳ мени яхши кўради

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Аллоҳ таолонинг мени яхши кўришини, мен хоҳлаган ҳамма нарсани бермаслигидан биламан".


Улашинг
https://t.me/FotihaUz
9.2K views21:52
Ochish/sharhlash
2023-07-07 16:11:55
Noumid – shayton

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@FotihaUz
1.8K views13:11
Ochish/sharhlash
2023-07-07 15:16:41 НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @FotihaUz
2.3K views12:16
Ochish/sharhlash
2023-07-07 13:05:57
#Оят маъносин англа!

"Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир".
Ҳуд сураси, 6-оят.

Ер юзида ўрмалаган нарса — одамзод, ҳайвонот, ҳашарот, қурт-қумурсқа ва бошқа жонзотлардир.
Шуларнинг ҳаммасига Аллоҳ таоло ризқ беради.

@FotihaUz
3.0K views10:05
Ochish/sharhlash
2023-07-07 13:01:04
HOJI UYGA QAYTAYOTGANDAGI MUSTAHAB AMAL

@FotihaUz
2.7K views10:01
Ochish/sharhlash
2023-07-07 08:07:37
Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

@FotihaUz
4.3K views05:07
Ochish/sharhlash