Get Mystery Box with random crypto!

Fotiha.Uz

Telegram kanalining logotibi fotihauz — Fotiha.Uz
Kanaldagi mavzular:
Намоз
Жаноза
Kanal manzili: @fotihauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.44K
Kanalning ta’rifi

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш.
Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla
Диний саволлар учун:
https://savollar.islom.uz/
© Каналдан маълумот олинганда корсатилсин

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 8

2023-06-06 18:16:14
НАМАНГАНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ
#haj2023

Бугун Наманган-Мадина йўналишида илк парвоз амалга оширилмоқда. Унда Намангандан 245 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига жўнаб кетишмоқда

Дастур бўйича Наманган халқаро аэропортидан Наманган ва Андижон вилоятлари зиёратчиларини Мадинага етказиш учун 14 та авиақатнов режалаштирилган бўлиб, ҳар бир рейсда 245 нафардан йўловчини манзилга етказиш ва мавсум сўнгида қайтариб олиб келиш режалаштирилган.

Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

@FotihaUz
4.4K views15:16
Ochish/sharhlash
2023-06-06 14:55:31
HAJGA BORISDAN OLDIN RUHIY VA JISMONIY TOMONLAMA O’ZIGA QARAB OLSIN


@FotihaUz
4.1K views11:55
Ochish/sharhlash
2023-06-06 13:46:31 #Ҳадисни қалбга муҳрла!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сув қўшилган сут олиб келинди. У зотнинг ўнг томонларида аъробий, чап томонларида эса Абу Бакр розияллоҳу анҳу эдилар. У зот ундан ичиб аъробийга бердилар. Ва: «Ўнгдан, ўнгдан», деб айтдилар".
Муттафақун алайҳ.

@FotihaUz
4.5K views10:46
Ochish/sharhlash
2023-05-22 12:41:17 Намоз ўқимасликка баҳона йўқ!

Солиҳлардан бири хуфтон намозидан сўнг уйига кирса, болалари ухлаб ётишган экан.
Аёлидан «Болалар намоз ўқишдими?» деб сўради.
«Уйда таом йўқ эди. Овунтириб ўтирсам, намоз ўқимай ухлаб қолишди» деб жавоб берди аёли.
«Уларни уйғот!» деди эри.
Аёли «Эй Абу Фулон, агар уларни уйғотсам, очликнинг зўридан йиғлайдилар. Уйда эса таом йўқ» деди.
Бу гапни эшитган эри шундай деди: «Қулоқ сол, уларни намозга буюриш менинг зиммамдаги вазифадир. Уларнинг ризқлари эса менинг зиммамда эмас. Уйғот уларни, чунки уларнинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. У Зот:

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ

«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир» деб марҳамат қилган. "Тоҳа" сураси 132-оят
Аёл «Хўп» деб, болаларини уйғотди.
Болалар намоз ўқиб бўлишган чоғда эшик тақиллади. Очиб қарашса, бир бой киши турибди, қўлида эса турли лаззатли таомлар бор эди. «Бу таомларни оила аъзоларингизга олиб киринг» деди бой.
Уй эгаси бойдан «Нима бўлди?» деб сўради.
Шунда бой киши: «Уйимга шаҳарнинг ҳурматли кишиларидан бири келганди. Унинг учун мана шу таомларни тайёрладим. Таомни тановул қилишидан олдин у билан хусуматлашиб қолдик. Шунда у менинг таомимдан ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, кетиб қолди. Мен дарҳол овқатларни кўтардим-да, ичимда «Оёғим кимнинг уйи олдида тўхтаса, таомларни ўшанга бераман» дедим. Аллоҳга қасамки, сизнинг эшигингиз ёнида тўхтадим. Аллоҳга қасамки, сизнинг олдингизга мени нима етаклаб келганини билмайман» деди.
Намоз Аллоҳ таолонинг буюк фарзларидан биридир! Уни ўқимасликка асло баҳона йўқ! Соғлом одам масжидда жамоат билан, туришга қодир бўлмаган одам ўтириб, ўтириб ўқишга қодир бўлмаган одам ёнбошлаб бўлса ҳам намозини адо этади.

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ

«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин. Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин»
(Иброҳим сураси, 40-41-оятлар).
(«Меърожда фарз бўлган ибодат»)

@FotihaUz
516 views09:41
Ochish/sharhlash
2023-05-22 11:39:01
KUNDA BIR IKKI MAHAL MAZIY KELYAPTI QACHON KELAGANINI BILOLMAYAPMAN…?

@FotihaUz
1.5K views08:39
Ochish/sharhlash
2023-05-21 18:11:34
Даъват ва иршод майдонидаги тажрибамда шуни кўрдимки, имкон қадар умидни уйғотиш томонига кўпроқ эътибор қаратиш кўпчилик одамларга ижобий таъсир қилиб, уларга тавба эшигини очар ва уларни динда сақлаб қолар экан. Аммо қўрқитиш ва қўполлик томонига ҳадеб урғу бериш эса кўпинча акс натижага олиб борар экан.

Шайх Юсуф Қарзовий



@FotihaUz
4.2K views15:11
Ochish/sharhlash
2023-05-21 09:35:45
Аёл киши олаётган молини нархини тушириш, арзонлаштириш мақсадида сотувчи эркак билан ҳазиллашиши, сўзлашишни кўпайтириши жоиз эмас. Чунки, унинг ҳаёсининг баҳоси олаётган молининг баҳосидан анча қимматроқдир.

@FotihaUz
6.6K views06:35
Ochish/sharhlash
2023-05-21 07:29:17 ​​Яхши амал қилса хурсанд бўлади!

Бир киши Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг олдига келиб иймон ҳақида сўради. Абу Зарр розияллоҳу анҳу унга қуйидаги оятни ўқиди:
«Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарига, китобга, пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларига, етимларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга, ана ўшалар содиқ бўлганлардир, ана ўшалар тақводорлардир».

Ҳалиги киши деди:
- Мен сендан яхшилик ҳақида сўрамадим!
Абу Зарр розияллоҳу анҳу деди:
- Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб сен мендан сўраган нарсангни сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга мен сенга ўқиб берган оятни ўқиб бердилар. У сен менга айтган гапингни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтди. У рози бўлмагач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар:
- Менга яқинроқ кел! Иймонли киши яхши амал қилса хурсанд бўлади ва савобини умид қилади. Агар ёмон амал қилса хафа бўлади ва азобидан қўрқади. Агар яхшиликларинг сени хурсанд қилса сен иймонлисан!».

Дунё охират экинзоридир. Биз бунда экин экамиз. Ҳосилни эса Аллоҳга йўлиққанимизда оламиз. Мўъмин киши дунёда бир яхшилик қилса замирида саодатни, қалбида роҳатни ҳис қилади. Буни Аллоҳ учун қилганига ишонади. Эртага Унга йўлиқишини билади. Аллоҳдан кўра вафоли зот йўқлигини, қиёматда унинг ажрини гўзал суратда беришини англайди!

Агар ёмон амал қилганингизда хафа бўлсангиз, демак сиз мўъминсиз!

Ҳаммамиз хатокормиз. Агар гуноҳнинг ҳиди бўлганида бир-биримиз билан ўтира олмаган бўлар эдик. Инсонлар кўришини истамаган томонларимизни сатр қилган, инсонлар кўришини истаган томонимизни тарқатган Аллоҳ покдир!

Мўъмин киши гуноҳ қилиб қўяди. Сўнгра унинг маҳзун бўлиб қолганини кўрасиз. Қалби синади. Сўнгра намоз, рўза, тавба, истиғфор, кечги намоз ва кўз ёшлари билан Аллоҳга қайтишга шошилади.

Аммо гуноҳни қилиб хафа бўлмаса, надомат қилмаса мана бундан қўрқиш лозим. Аллоҳнинг ҳалимлигини ожизлик деб ўйласа, гуноҳ қилганида Аллоҳнинг сатр қилганини суистимол қилиб яна гуноҳда бардавом бўлса, мана бу хавфли!

Доктор Муҳаммад Ражаб айтади:
«Ўғлим! Гуноҳларинг ичида энг зарарлиси биринчиси ҳам эмас, охиргиси ҳам эмас, кўпи ҳам эмас, ози ҳам эмас. Сенинг ҳалокатинг гуноҳни қийналмасдан, қалбинг оғримасдан қилишингдадир. Ана шундан сўнг қалбинг унга ўрганиб қолади. Уни тавбага ундайдиган синиқликни энди топа олмайсан. Эй ўғлим! Агар кунларимизни яхшилаб тафтиш қилганимизда, кўп гуноҳларимиз одатга айланиб кетганини англаган бўлар эдик. Бу гуноҳларнинг ҳаромлигига қалблар эътибор бермай қўйди. Эй ўғлим! Энг зарарли гуноҳ сени маст қилган гуноҳдир!»

@FotihaUz
4.7K views04:29
Ochish/sharhlash
2023-05-21 06:56:15
KASALLIGI SABABLI KELADIGAN KO’Z YOSHI TAHORATNI BUZADIMI?

@FotihaUz
3.9K views03:56
Ochish/sharhlash
2023-05-19 15:36:45
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

Бугун, 19 май куни
кечки соат 20:00
да (Ўзбекистон вақти билан),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@FotihaUz
4.7K views12:36
Ochish/sharhlash