Get Mystery Box with random crypto!

Fotiha.Uz

Kanal manzili: @fotihauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.42K
Kanalning ta’rifi

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш.
Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla
Диний саволлар учун:
https://savollar.islom.uz/
© Каналдан маълумот олинганда корсатилсин

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 133

2021-03-04 13:34:44 ОХИРАТ УЧУН

@Fotihauz 8153-савол

Ассалому алайкум! Ёшим 20 да. Институтда Иқтисодиёт йўналишида 2 курсда ўқийман. Диний илмларни ўрганишга жуда қизиқаман. Мадраса ёки Маҳадда ўқишни, динимни пуҳта ўрганиб 1000лаб инсонларга Ҳазратдек ёрдамим тегишини ҳоҳлайман. Лекин шароитим йўқ. Институтни битиргандан сўнг тирикчилик, оила... Ҳуллас диний етук олим бўлишга ҳозир имконим йўқ(чунки динимни ўргатадиган устозим йўқ). Ҳозир Иқтисодиёт соҳасини, тилларни, ўрганишга имконим бор. "Лекин бу илмларни ўрганишим охиратимга қандай фойдаси бор?" деган савол мени қийнайди, худди вақтим беҳуда кетаётгандек туюлади. Саволларим шуки: 1) Мадраса ёки исломий таълим даргоҳларида ўқимасдан қандай қилиб дин ҳодими бўлиш мумкин? 2)Ўзимни соҳамни ўрганиб ҳам охиратда буюк даражаларга эришиш, Аллоҳни хос бандаларига айланишни имкони борми? 3) Агар имкони бўлса бу илмларни қандай нийят билан ва нима мақсадда ўрганишим керак? 4) Оддий авом халқ сифатида динимни билиш учун, яхши мусулмон бўлиш учун Қуръонни ойда 1 ҳатм қилиш, Шайҳ ҳазратларини барча китобларини ўқиш кифоями ? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Қиёмат куни Уламолар билан бирга бўлиш ҳаммамизга насиб қилсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша иқтисодни ўрганишингиз ибодат ҳисобланади. Фақат бир нарсани тўғрилаб қўйсангиз бўлди, у ҳам бўлса шариатга мувофиқ иқтисодни ўрганиш. Ҳозир Ислом иқтисодига эҳтиёж жуда катта. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Каналга уланиш Манба
1.5K views10:34
Ochish/sharhlash
2021-03-04 12:42:06 Улашинг яқинларингизга. Ғийбатдан четланинг...
2.3K viewsedited  09:42
Ochish/sharhlash
2021-03-04 12:39:37
ДОЛЗАРБ

ҒИЙБАТ НИМА УЧУН ҲАРОМ? БИЛАСИЗМИ?

Устоз Абдуманнон Абдуллоҳ домла - "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати аъзоси

Каналга уланиш Манба
2.7K viewsedited  09:39
Ochish/sharhlash
2021-03-04 12:32:30 ЎЗИНИ БОШҚА ҚАВМГА ЎХШАТИШ

@Fotihauz 8152-савол

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "ким ўзини ўзга қавмга ўхшатса биздан эмас"деган хадисларидан биламизки янги йил 8-март ва бошқа байрамларни нишонлаш мумкин эмас, лекин бир нарсага тушунмадим ҳозирги кунда ўзбек тилида интернетта кам маълумотлар бор. Бошқа миллатлардан ишлаш услубларини таомлариними рўзғорга оид ишлариними ўргансак ўшаларникидек бажарсак ўхшатишга кириб қолмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жуда чиройли савол берибсиз. «Ким ўзини ўзгага ўхшатса ўша қавмдан бўлади» деган ҳадис ўзгаларнинг диний ишларига тааллуқлидир. Уларнинг диний байрами эканлиги жиҳатидан мусулмонлар ундан қайтарилади. Динга тааллуқли бўлмаган ишларда уларга тақлид қилишнинг зарари йўқ. Ҳозирги кунда дунёнинг етук олими бўлган Муҳаммад Ҳасан Деду францияга кастюм шим кийиб борганларида баъзи бир ўзича тақводор, динни юзаки тушунадиган кишилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай кийим кийганлар, қандай кийимда бўлганлар» деб сўрашган экан. У киши «Ўша даврда омматан халқ кийган кийимда, яъни Абу Лаҳаб ва Абу Жаҳлнинг кийимларидек кийим кийганлар» деб жавоб берганлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Каналга уланиш Манба
3.0K views09:32
Ochish/sharhlash
2021-03-04 08:34:59 ХУДОДАН ЯШИРМАГАН, БАНДАСИДАН ЯШИРАРМИДИМ...

@Fotihauz 8151-савол

Ассалому алайкум! Халкимизда "Худодан яширмаган, бандасидан яширармидим (ёки яширмаслик керак)" деган гап бор. Бу нотўғрими? Яъни, қилган гунохларни айтмаслик кераклигини биламиз, худди шундай бажара олмаган фарзларини хам бошқаларга индамаслик керакми? Масалан ўқимаган намозини, тута олмаган рўзасини.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Одатда икки иш бўлади. Ёки Аллоҳни тарк қилиш ёки гуноҳни тарк қилиш. Аллоҳни тарк қилган қочиб қаерга ҳам бора олади? Яна бир Аллоҳ бормики уни панохига олса?! Ундан кўра истиғфор айтишга киришиш керак. Шу вақтда шайтон инсон қулоғига «Сен яна шу гуноҳни қиласанда» дейди. Унга жавоб банданинг тавбаси қабул бўлиши учун «бўлди бу ишни қилмайман» деб қасд қилиш кифоя қилади. Шайтон гуноҳкорнинг қалбига гуноҳдан тавба қилишни беҳаёлик деб васваса қилади. У «Тавба қилиб яна гуноҳ қилишдан, гуноҳни қилиб яна тавба қилишдан уялмайсанми» дейди. Аслида эса ҳаёнинг ҳақиқати Роббингиз сизни гуноҳ жойда, гуноҳ ҳолатида кўрмасликдир. Тавба қилувчилар ҳам муттақинлар мақомида бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қайси бир мўмин банданинг кўзидан надомад қилгани ва Аллоҳдан қўрққани учун, гарчи у пашшанинг бошича бўлса ҳам кўз ёши чиқса, сўнг юзига тегса Аллоҳ у юзни дўзахга ҳаром қилади» деганлар. Шунинг учун Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ кўзларидан андак бўлса ҳам ёш чиқса юзларига суртар эдилар. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ҳадислари далилдир. Шу ерда бир савол туғилади. Инсоннинг юзига дўзах ўти ҳаром бўлиб, жисмининг қолган қисми куйиши мумкинми? – деган. Бундай бўлиши асло мумкин эмас. Бу Аллоҳнинг карамидир. Шунинг учун шайтонни макрига эргашмай Аллоҳнинг раҳматига боғланишимиз керак. Шайхул ҳадис Муҳаммад Закариё раҳматуллоҳи алайҳ умрларининг охирларида тинмасдан «Эй Карийм, Эй Карийм» деб зикр қиларканлар. Кариймнинг маъноси мулла Алий ал-Қорийнинг таърифларига биноан ҳақли бўлмасаларда нолойиқ инсонларга фазл қилаверувчи Зот деганидир. Бир кишини юзини дўзахдан сақлаб, қолганини дўзахга ташлаш Аллоҳнинг карамидан узоқ нарса. Аллоҳ фазл қилиб ўзгаларга билдирмаган нарсани беҳаёлик қилиб инсон ўзи ошкор қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Каналга уланиш Манба
5.5K views05:34
Ochish/sharhlash
2021-03-03 17:47:39 Яқинларингизга ҳам илм улашинг, илмга тарғиб қилинг.

Қуйидаги ҳадисни ёдда тутинг


Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилганнинг ажридек ажр берилади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Каналга уланиш
518 views14:47
Ochish/sharhlash
2021-03-03 16:01:18 ​#суннат #дуо

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий ла йадурру маъасмиҳии шай`ун фил арди ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари

Каналга уланиш Манба
2.2K views13:01
Ochish/sharhlash
2021-03-03 14:38:22 Яқинларингизга ҳам илм улашинг, илмга тарғиб қилинг.

Қуйидаги ҳадисни ёдда тутинг


Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилганнинг ажридек ажр берилади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Каналга уланиш
1.3K viewsedited  11:38
Ochish/sharhlash