Kanal manzili:
Toifalar:
Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
23.39K
Kanalning ta’rifi
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш.
Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla
Диний саволлар учун:
https://savollar.islom.uz/
© Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
2
Oxirgi xabar 142
2021-01-31 16:00:20
#савол_жавоб
Инсон вафотидан кейин савоби тўхтовсиз бориб турадиган зикр қайси?Устоз Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов Манба
Каналга уланиш
12.7K views13:00
2021-01-31 13:00:17
ПРОТЕИН
8053-савол @Fotihauz
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизларга билмаган нарсаларимизда тўғри йўлни кўрсатганларингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Мен бир йиллик ватан хизматига бориш учун тиб комиссиядан ўтдим, ҳаммаси жойида. Фақат вазним бўйимга тўғри келмас эмуш. Ваенком менга протеин истеъмол қилиб семиришимни айтди. Шу жоизми?ЖАВОБ:Ва алайкум ассалом!
عن عائشة أرادت أمي تعالجني للسمنة لتدخلني على النبي فما استقام لها ذلك حتى أكلت الرطب بالقثاء فسمنت كأحسن سمنة أخرجه بن ماجة
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига киришим учун семиришимга онам муолажа қилмоқчи бўлдилар. Ҳеч бўлмай охир хурмо билан тарра(бодринг) едим. Шунда жуда семирдим". Ибн Можа ривоятиПротоин ҳам соғликка зарар қилмаса ва фойдали бўлса, бўлади. Аммо чиройли кўриниш учун бўлса, бўлмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Каналга уланиш Манба
13.5K views10:00
2021-01-31 13:00:17
ПРОТЕИН8053-савол @Fotihauz
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизларга билмаган нарсаларимизда тўғри йўлни кўрсатганларингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Мен бир йиллик ватан хизматига бориш учун тиб комиссиядан ўтдим, ҳаммаси жойида. Фақат вазним бўйимга тўғри келмас эмуш. Ваенком менга протеин истеъмол қилиб семиришимни айтди. Шу жоизми?ЖАВОБ:Ва алайкум ассалом!
عن عائشة أرادت أمي تعالجني للسمنة لتدخلني على النبي فما استقام لها ذلك حتى أكلت الرطب بالقثاء فسمنت كأحسن سمنة أخرجه بن ماجة
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига киришим учун семиришимга онам муолажа қилмоқчи бўлдилар. Ҳеч бўлмай охир хурмо билан тарра(бодринг) едим. Шунда жуда семирдим".
Ибн Можа ривояти.
Протоин ҳам соғликка зарар қилмаса ва фойдали бўлса, бўлади. Аммо чиройли кўриниш учун бўлса, бўлмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Каналга уланиш Манба
10.6K views10:00
2021-01-31 08:00:30
#савол_жавоб
Кўп орзу қилиш ҳақидаШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Манба
Каналга уланиш
11.1K views05:00
2021-01-31 07:30:00
ТАРВУЗ ҲАҚИДА8052-савол @Fotihauz
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, тарвуз ҳақида ҳадис келганми? Жавоб учун раҳмат.ЖАВОБ:Ва алайкум ассалом!
عن عائشة أن النبي أكل البطيخ بالرطب رواه نساءى
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади :
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биттих билан хурмони бир қилиб едилар".Насоий ривоятиАнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо билан хирбизни бир қилиб еяётганларини кўрдим» дейилган. Уни ҳам имом Насоий ривоят қилганлар ва иккисининг ҳам санадлари саҳиҳ. Икки суратдаги биттих ва хирбиздан Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ қовун ирода қилинганлиги рожиҳ деганлар. Баъзи шориҳлар уни тарвуз ҳам дейишган. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Каналга уланиш Манба
10.9K viewsedited 04:30
2021-01-31 07:00:17
ЭГИЗАКЛАРГА ИСМ ҚЎЙИШ8051-савол @Fotihauz
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бизни икки ўғлимиз бор, Абдуллоҳ ва Абдураҳмон. Биз яна фарзанд кўриш ниятимиз бор, Худо хоҳласа. Қиз ёки ўғил фарзанд кўрсак қандай исмлар қўйганимиз маъқул? Эгизак фарзандларга Ҳасан-Ҳусан ёки Фотима-Зуҳрадан ташқари яна қандай исмлар қўйса бўлади? Абдуллоҳ ва Абдураҳмонга мос кeладиган исмлар бўлса яна ҳам яхши бўларди. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.ЖАВОБ:Ва алайкум ассалом!
Эгизакларга айнан сиз айтган исмни қўйиш шарт эмас, хоҳлаган исмни қўйилаверади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Каналга уланиш Манба
10.5K views04:00
2021-01-31 05:00:11
#видео #маъруза
Аллоҳ мен билан, Аллоҳ кўриб турибди, Аллоҳ билиб турибди... Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Манба
Каналга уланиш
11.7K views02:00
2021-01-31 04:00:01
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
@fotihaUz
Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.
Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
Аллоҳдан сизни ва ота - онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
Каналга уланиш
13.5K views01:00
2021-01-30 14:30:01
#савол_жавоб
Соқол ва соч эктириш ва ўстирадиган махсус кремдан фойдаланиш мумкинми?Устоз Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов Манба
Каналга уланиш
12.3K views11:30
2021-01-30 13:00:38
ЗАРГАРЛИКДА ШЕРИКЧИЛИК8050-савол
Ассалому алайкум! Заргар ясаган тилла тақинчоғини дўкончи шеригига топширса, у тақинчоқларни сотганда заргар тиккан пулидан ташқари бўлган фойдани заргар билан тенг бўлишиб ишлашса бўладими? Бунда тиллага пул тикиш ва ясаш заргардан, дўкон харажатлари ва сотиш дўкончидан. Фойда ва зарар ўртада бўлинади. Шундай шерикчиликда ишлаш жоизми?ЖАВОБ:Ва алайкум ассалом!
Сиз айтган суратда заргар дўкончини сотиб бериш учун ижарага олмоқда. Шариатимизда сотиб берганнинг ижара ҳаққи тайин бўлиши шарт. Шунинг учун фалонча сўмга сотсанг, фалонча ҳақ бераман – деб тайин қилиб олиниши шарт. Буни белгилашда одатда кўрилаётган фойдани ярмини ҳақ қилиб белгилаш ҳам мумкин. Бу ҳолатда буюм заргарники дўкон эгаси сотиб берганига ҳақ олади. Бунда зарар ўртада деган нарса бўлмайди. Ҳар ким ўз ҳаражатини ўзи қилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Каналга уланиш Манба
12.5K views10:00