Get Mystery Box with random crypto!

FERMER.UZ

Telegram kanalining logotibi fermer_uzbekistan — FERMER.UZ F
Telegram kanalining logotibi fermer_uzbekistan — FERMER.UZ
Kanal manzili: @fermer_uzbekistan
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.63K
Kanalning ta’rifi

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link
Ҳамкор каналлар:
@agrobloger
@fermerga_madad
Ҳамкор гуруҳлар:
@RespublikaFermerlari
@agronom_guruhi
@fermerlar_guruhi
Мурожаат: @agrobloger_admin

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-07-07 15:16:01 ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида

@fermer_uzbekistan

telegra.ph/-07-07-1492
2.2K views12:16
Ochish/sharhlash
2022-07-07 11:13:31
«Қамишзор ичига бекиндим, тополмай қайтиб кетишди» — Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида Хоразмлик фермернинг даласига ҳужум қилинган.

1-2 июл кунлари Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар фақат Нукус шаҳридагина бўлмаган. Хоразмлик фермер Жабборберди Исмоилов яшаб, ишлаб келаётган Шуманай туманида ҳам унга ва яқинларига ҳужум қилинган.

Хоразмлик фермер Жабборберди Исмоилов 23 йилдан бери Қорақалпоғистонда деҳқончилик қилиши, шу вақтгача оға-инидек бирга ишлашганини айтади.

«Биз эрта баҳорда Шуманайга келамиз ва ноябр ойларида, ҳосил йиғиштириб бўлинганидан сўнг ўз уйимизга қайтамиз. 1999 йилдан буён шу заминда деҳқончилик қилиб келамиз ва бирор марта бундай ҳолат кузатилмаганди.

Ўша йили туғилган набирам ҳозир 23 ёшга кирди. Биз маҳаллий аҳоли билан оға-инидек эдик. Билмадим, бу зиддият қаердан пайдо бўлди".

kun.uz


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
1.3K viewsedited  08:13
Ochish/sharhlash
2022-07-07 09:54:26
ҒАЛЛА ЎРИМИДАН СЎНГ: Аҳолига буғдой, сомон ва ер ажратиш тадбирлари


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
1.4K views06:54
Ochish/sharhlash
2022-07-07 09:54:26
БАКТОМИН - КЎСАКЛАШ ДАВРИДА ҒЎЗАНИ ОЗИҚЛАНТИРИШДА ТЕНГСИЗ БИОАЗОТЛИ ЎҒИТ!

Бактомин - биоазотли ўғит ҳисобланиб, Azotobacter chroococum бактериялари биомассасидан иборат. Биомасса таркибига ферментлар, витаминлар ва микроэлементлар киритилган.

Бактомин барги орқали пуркаш йўли билан амалга оширилади.

Бактоминни буғдой учун ОВХ ва штангали пуркагичларда ишлов берилади.

Гектарига 1,5-2 литр сарф меъёрда қўлланилади

Нархи: 60.000 сўм/л

Ўғит таркибидаги ризобактериялар ҳаво азотини ўсимликларга озуқа азот сифатида етказиб беради. Минерал азотнинг ўрнини тўла боса олади. Бу усул экологик тоза, арзон, ўта самарали. Шўр тупроқларда хам қўллаш ўта истиқболли.

Аммиак селитраси, Карбамид сингари минерал азотли ўғитлардан фарқли равишда ўсимликлар Бактоминни 100% ўзлаштиради. Тупроқни ифлослантирмайди.

Ишлаб чиқарувчи:
ЎзФА Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Телефон:
+998994300064

Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
1.2K views06:54
Ochish/sharhlash
2022-07-07 06:16:42
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: Фермер хўжалигига тегишли ерни сотиб юбормоқчи бўлган шахс ушлангани хабар қилинмоқда.

Паркент туманида фермер хўжалигининг ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Д. Паркент тумани, Бўстон массиви ҳудудидан «Б.Ж.» фермер хўжалигига ижара шартномаси асосида узоқ муддатга берилган 5,5 гектар ер майдонини бошқа бир фуқаро Р.га 100 млн сўм эвазига танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришга келишиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
1.2K views03:16
Ochish/sharhlash
2022-07-07 05:33:17 МАЪЛУМОТ: Президент ҳузурида янги ташкил қилинган Пахтачилик Кенгашининг вазифалари нималардан иборат?

@fermer_uzbekistan

telegra.ph/-07-06-1230
1.2K views02:33
Ochish/sharhlash
2022-07-07 04:33:43
ОБ-ҲАВО: Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази бугун, 7 июл, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18..+20, кундузи +32..+34 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Кечаси +16..+21, кундузи +28..+33 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Кечаси +18..+23, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси +17..+22, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Харорат кечаси +20..+25, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси +17..+22, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
1.2K views01:33
Ochish/sharhlash
2022-07-06 15:31:03 МУТАХАССИСДАН ТАКЛИФ: "Фермер ерни 49 йилга ижарага олгач, икки йилдан кейин қолган 47 йилни бошқа фермерга ўтказиш имконияти бўлиши керак".

@fermer_uzbekistan

telegra.ph/-07-06-1276
2.0K views12:31
Ochish/sharhlash
2022-07-06 14:38:32
ФЕРМЕРДАН МУРОЖААТ: "Ўзагролизинг" АЖга пул ўтказиб, ҳалигача техникани олмадим...

"Ассалому алайкум админ яхшимисиз? Мен "Хасан Хусан Хуршидбек ерлари" фермер хўжалиги раҳбариман. "Ўзагролизинг" АЖ Андижон вилояти бўлими билан "Мтз 80х" трактори сотиб олиш учун 2021 йил декабр ойида шартнома имзолаганман.

Раҳбарият менга январ ойида трактор олиб келиб беришни ваъда қилиб тўлов қилишни тезлаштиришимни акс ҳолда трактор етмай қолишини айтишди. Натижада мен юриб турган техникамни сотиб лизинг хисобига нақд пул шаклида тўлов қилдим . Ҳозирги вақтгача техника берилмай ҳар хил баҳона билан алдаб келишмокда. Ёрдам берасизлар деган умиддаман. Олдиндан раҳмат."


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
2.6K viewsedited  11:38
Ochish/sharhlash
2022-07-06 12:22:45
РОССИЯ: ГАЗ-69 автомашинасига бириктирилган омочда ерни шудгорлаш жараёни


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan
1.3K views09:22
Ochish/sharhlash