Get Mystery Box with random crypto!

«Қамишзор ичига бекиндим, тополмай қайтиб кетишди» — Қорақалпо | FERMER.UZ

«Қамишзор ичига бекиндим, тополмай қайтиб кетишди» — Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида Хоразмлик фермернинг даласига ҳужум қилинган.

1-2 июл кунлари Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар фақат Нукус шаҳридагина бўлмаган. Хоразмлик фермер Жабборберди Исмоилов яшаб, ишлаб келаётган Шуманай туманида ҳам унга ва яқинларига ҳужум қилинган.

Хоразмлик фермер Жабборберди Исмоилов 23 йилдан бери Қорақалпоғистонда деҳқончилик қилиши, шу вақтгача оға-инидек бирга ишлашганини айтади.

«Биз эрта баҳорда Шуманайга келамиз ва ноябр ойларида, ҳосил йиғиштириб бўлинганидан сўнг ўз уйимизга қайтамиз. 1999 йилдан буён шу заминда деҳқончилик қилиб келамиз ва бирор марта бундай ҳолат кузатилмаганди.

Ўша йили туғилган набирам ҳозир 23 ёшга кирди. Биз маҳаллий аҳоли билан оға-инидек эдик. Билмадим, бу зиддият қаердан пайдо бўлди".

kun.uz


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan