Get Mystery Box with random crypto!

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: Фермер хўжалигига тегишли ерни сотиб юбормоқч | FERMER.UZ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: Фермер хўжалигига тегишли ерни сотиб юбормоқчи бўлган шахс ушлангани хабар қилинмоқда.

Паркент туманида фермер хўжалигининг ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Д. Паркент тумани, Бўстон массиви ҳудудидан «Б.Ж.» фермер хўжалигига ижара шартномаси асосида узоқ муддатга берилган 5,5 гектар ер майдонини бошқа бир фуқаро Р.га 100 млн сўм эвазига танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришга келишиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan