Get Mystery Box with random crypto!

ФЕРМЕРДАН МУРОЖААТ: 'Ўзагролизинг' АЖга пул ўтказиб, ҳалигача | FERMER.UZ

ФЕРМЕРДАН МУРОЖААТ: "Ўзагролизинг" АЖга пул ўтказиб, ҳалигача техникани олмадим...

"Ассалому алайкум админ яхшимисиз? Мен "Хасан Хусан Хуршидбек ерлари" фермер хўжалиги раҳбариман. "Ўзагролизинг" АЖ Андижон вилояти бўлими билан "Мтз 80х" трактори сотиб олиш учун 2021 йил декабр ойида шартнома имзолаганман.

Раҳбарият менга январ ойида трактор олиб келиб беришни ваъда қилиб тўлов қилишни тезлаштиришимни акс ҳолда трактор етмай қолишини айтишди. Натижада мен юриб турган техникамни сотиб лизинг хисобига нақд пул шаклида тўлов қилдим . Ҳозирги вақтгача техника берилмай ҳар хил баҳона билан алдаб келишмокда. Ёрдам берасизлар деган умиддаман. Олдиндан раҳмат."


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan