Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона тумани ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi ferghanaregion — Фарғона тумани ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi ferghanaregion — Фарғона тумани ҳокимлиги
Kanal manzili: @ferghanaregion
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 414
Kanalning ta’rifi

🔵 Фарғона тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий канали
Манзил: Фарғона тумани, Водил МФЙ, Марғилон кўчаси 1-уй.
Почта индекси: 150400
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz: https://linkfly.to/40102LfEipB

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 4

2021-02-12 08:15:49
Иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини оширади  — CDC 

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, маҳкам жипсланган ниқоб ёки иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини сезиларли даражада оширади.

CDC тадқиқотига кўра, қўшма ниқоб йўтал оқибатида ажралиб чиқадиган заррачаларнинг 92,5 фоизини ушлаб қола олиши аниқланди. Битта тиббий ниқобнинг ўзи эса заррачаларнинг тахминан 42 фоизини тўсиб қола олган.

Мутахассислар, шунингдек, бурун соҳасида сими мавжуд бўлган ниқобларни танлашни, шунингдек, ниқоб юзга маҳкам ўрнашиб туриши ва бўшлиқларни камайтириши мақсадида қулоққа тақиш учун илмоқларни боғлашни тавсия этишмоқда.

@koronavirusinfouz
73 viewsНосиржон Раҳимов, 05:15
Ochish/sharhlash
2021-02-12 08:06:22
ҲОКИМ ТАҲРИРИЯТГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Джалилов “Марказий Фарғона” газетаси таҳририятига ташриф буюрди.
Ҳоким таҳририят фаолияти билан танишиб, у ердаги шароит, ижодкорлар фаолияти, келгусидаги режалар билан қизиқди.
–Журналистларнинг ижод қилиши учун биринчи ўринда муносиб шароит зарур, – деди туман ҳокими. – Биз, албатта, газета ва унинг ижодкорлари учун барча зарур шароитларни яратиб берамиз.

Туман ҳокими иш бошлаганига бир ҳафта бўлиб-бўлмай, таҳририятга келиши, унинг ижод аҳлига бўлган ижобий муносабатини белгилайди, албатта.
Ҳоким таҳририят ишига, журналистлар ҳоким фаолиятига омад тиладилар.

Kanalga ulanish
https://t.me/gazetalar_sharhi

Karantin qoidalariga amal qiling!
76 viewsНосиржон Раҳимов, 05:06
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:31:40
Ўқувчи сумкасининг оғирлиги қанча бўлиши керак?

Кўплаб давлатларда актуал бўлиб келган, бироқ бизнинг юртимизда эътибордан четда қолаётган мавзу – мактаб ўқувчиларининг ўз вазнига нисбатан оғир сумка кўтаришидир.
Хўш, бу ҳолат қандай оқибатларга олиб келади? Мактаб ўқувчисидан талаб қилинаётган таълимнинг “юки” шунчалар оғирми..?
Бугун шу ҳақидаги муҳим маълумотларни тақдим этамиз.

Батафсил: https://human.uz/site/inner/9428

Тўлиқ видео бу ерда!

Каналга уланинг: @humanuzofficial
79 viewsНосиржон Раҳимов, 04:31
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:19:11
#ЯҚИН_ТАРИХГА_НАЗАР
АЛИШЕР ҚОДИРОВ;
#19_январ_2020_йил.

Депутат ёрдамчиси вазифаси жорий этилиб,
2 - 2,5 миллион атрофида
маош тўлаш режа қилинаяпди!

Бу институт шундай бўладики, биз 36 та депутатимиз сайланган 58та туманда партия ҳисобидан 36та янги ходимларни ишга оламиз. Улар айтиш мумкин бўлса, Тошкентда бўлиб турган депутатнинг жойлардаги «кўзи», «қулоғи» бўлади.

Бу ходимлар жойлардаги масалаларни ўрганади ва уларни депутатга етказади, унинг аҳоли билан учрашувларини ташкил қилади.

Уларга партия бюджетидан 2-2.5 млн сўм атрофида ойлик бериш режа қилиняпти, шунингдек, меҳнат стажи ҳам юритилади.

Ходимнинг маълумоти олий ёки ўрта махсус эканлиги аҳамиятсиз. Муҳими у халқ билан мулоқот қилишда, муаммоларни ҳал қилишда депутатга яқин кўмакчи бўлсин.

Албатта, биз айтаётган ходимлар туманда кимнингдир хизматчиси бўлмайди. У фақат депутатга бўйсунувчи, унинг тавсияси билан ишга олиниб, унинг тавсияси билан ишдан бўшатилувчи кадр бўлади.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.me/Deputatlar_minbari
76 viewsНосиржон Раҳимов, 04:19
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:16:14
Ўзбекистонда сайловлар октябрга кўчирилганига изоҳ берилди

«Келиб тушган таклифлар орасида март, май, август ва сентябр ойлари ҳам бор эди. Лекин сайловларни октябр ойида ўтказиш бўйича энг кўп – 70 фоиздан ортиқ таклифлар юборилгани учун шу ойга ўзгартирилди», – деди Марказий сайлов комиссияси котибият мудири Худоёр Маматов.

https://kun.uz/88148738

Kun.uz Telegram каналлари

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
41 viewsНосиржон Раҳимов, 04:16
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:13:48 Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди

Сўнгги вақтда жаҳонда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши муносабати билан аҳолини эмлаш бўйича чора-тадбирлар сезиларли даражада жадаллашди. Хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Исроил, БАА, Хитойда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан ўтказилган Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б. Юсупалиевнинг Ўзбекистон делегациясининг Россия Федерациясининг “Sputnik V” коронавирус вакцинасини ўрганиш юзасидан ушбу мамлакатга ташрифи натижалари бўйича ҳисоботи эшитилди.

Унда “Sputnik V” вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари якунига етказилганлиги ҳамда Россия Федерациясида рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, ушбу вакцинани Ўзбекистонда сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушганлиги таъкидланди.

Россия Федерацияси томонидан тақдим этилган учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди ва бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.

Шу билан бирга Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши “ZN2001” вакцинасининг Ўзбекистонда 2020 йил декабрь ойидан бошлаб 7 мингдан ортиқ кўнгиллиларда ўтказилаётган учинчи босқич клиник синовлари, шу жумладан, ҳозирги кунга қадар бирорта вакцина қабул қилган кўнгиллида унинг ножўя таъсири кузатилмаганлиги бўйича ахбороти тингланди.

Йиғилишда Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:

65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
сурункали касалликлари бор шахслар;
тиббиёт ходимлари;
мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Шунингдек, Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият бироз бўлса-да барқарорлашганини инобатга олиб, аҳолига маданий хордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш мақсадида концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда (томошабинларни иккита ёнма-ён ўриндиқда жойлаштириб, ҳар учинчисини бўш қолдириш) ташкил этиш тартиби белгиланди.

Шу билан бирга Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 21 декабрдаги қарорига мувофиқ Германия билан авиарейсларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди.
65 viewsНосиржон Раҳимов, 04:13
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:05:40
«Мен огоҳлантирмай борган маҳалла 80-йилларда қолиб кетган» – президент

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилги давлат дастурида режалаштирилган вазифаларни амалга оширишга бағишланган видеоселекторда ўзининг Фарғона вилоятига ташрифи таассуротлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Одамлар ура-уралардан, қоғозлардаги баландпарвоз гаплардан чарчаган. Мен Фарғонадан жуда хафа бўлиб қайтдим. Ўзим огоҳлантирмай борган «Шодиёна» маҳалласи 80-йилларда қолиб кетган. Атроф қаровсиз, кўчаларда чиқиндилар...

Нега шаҳар ҳокими ўзини қийнамайди? Нега мутасаддилар бу нарсаларни ўйламайдилар?!

Бизда назорат тизими йўқ. Нега солиқ қўмитаси раҳбари Кудбиев, ички ишлар вазири Бобожонов пастга тушиб ҳудудларда ишламайди? Давлат маслаҳатчиси Худайбергенов қачон натижаларни қоғозда эмас, амалда кўрсатади?»
– деган саволларни қўйган президент.

Fargonalikmisiz Kiring https://t.me/joinchat/AAAAAFG9EC37EEnWvAmNqw
51 viewsНосиржон Раҳимов, 04:05
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:02:24
#Тезкор #Диққат

Иш юритишда ЛОТИН ЁЗУВИга асосланган ўзбек алифбосига ТЎЛИҚ ўтилади
(Ҳукумат қарори қабул қилинди)

● шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар
● иш қоғозлари, турли бланклар
жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, реклама ва эълонлар

Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари, расмий веб-сайтлар фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

P.S. Криллча ёзадиганлар секин энди лотинча ёзишни ўрганиб туроринглар!

Каналга Уланинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwNAOX1YLm1ovIqcg
66 viewsНосиржон Раҳимов, 04:02
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:00:51 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишнинг янги тизими жорий қилинади

“Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, “Ijro.gov.uz” тизими орқали қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий қилинади.

Унга кўра, Адлия вазирлиги:

қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилишининг “Ijro.gov.uz” тизимида назоратини олиб боради ва “Ijro.gov.uz” тизимини юритади;

тизимда назоратга олинадиган топшириқларни киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди, улар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганади;

қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотни ҳар ойда Президент Администрацияси ва Ҳукуматга киритиб боради.

Тизимга зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш учун асос бўлади.

Фармонга кўра:

Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочилар томонидан ўз вақтида ижро этилишининг “Ijro.gov.uz” тизимида назоратини олиб боради;

Ҳисоб палатаси тизимда масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади ҳамда уларни назоратдан ечади;

Президент Администрацияси қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.
89 viewsНосиржон Раҳимов, 04:00
Ochish/sharhlash
2021-02-10 10:22:31
Фарғона шаҳрига янги ҳоким ва сектор раҳбарлари тайинланди

http://uza.uz/posts/240419

Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
120 viewsНосиржон Раҳимов, 07:22
Ochish/sharhlash