Get Mystery Box with random crypto!

«Мен огоҳлантирмай борган маҳалла 80-йилларда қолиб кетган» – | Фарғона тумани ҳокимлиги

«Мен огоҳлантирмай борган маҳалла 80-йилларда қолиб кетган» – президент

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилги давлат дастурида режалаштирилган вазифаларни амалга оширишга бағишланган видеоселекторда ўзининг Фарғона вилоятига ташрифи таассуротлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Одамлар ура-уралардан, қоғозлардаги баландпарвоз гаплардан чарчаган. Мен Фарғонадан жуда хафа бўлиб қайтдим. Ўзим огоҳлантирмай борган «Шодиёна» маҳалласи 80-йилларда қолиб кетган. Атроф қаровсиз, кўчаларда чиқиндилар...

Нега шаҳар ҳокими ўзини қийнамайди? Нега мутасаддилар бу нарсаларни ўйламайдилар?!

Бизда назорат тизими йўқ. Нега солиқ қўмитаси раҳбари Кудбиев, ички ишлар вазири Бобожонов пастга тушиб ҳудудларда ишламайди? Давлат маслаҳатчиси Худайбергенов қачон натижаларни қоғозда эмас, амалда кўрсатади?»
– деган саволларни қўйган президент.

Fargonalikmisiz Kiring https://t.me/joinchat/AAAAAFG9EC37EEnWvAmNqw