Get Mystery Box with random crypto!

ҲОКИМ ТАҲРИРИЯТГА ТАШРИФ БУЮРДИ Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджо | Фарғона тумани ҳокимлиги

ҲОКИМ ТАҲРИРИЯТГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Джалилов “Марказий Фарғона” газетаси таҳририятига ташриф буюрди.
Ҳоким таҳририят фаолияти билан танишиб, у ердаги шароит, ижодкорлар фаолияти, келгусидаги режалар билан қизиқди.
–Журналистларнинг ижод қилиши учун биринчи ўринда муносиб шароит зарур, – деди туман ҳокими. – Биз, албатта, газета ва унинг ижодкорлари учун барча зарур шароитларни яратиб берамиз.

Туман ҳокими иш бошлаганига бир ҳафта бўлиб-бўлмай, таҳририятга келиши, унинг ижод аҳлига бўлган ижобий муносабатини белгилайди, албатта.
Ҳоким таҳририят ишига, журналистлар ҳоким фаолиятига омад тиладилар.

Kanalga ulanish
https://t.me/gazetalar_sharhi

Karantin qoidalariga amal qiling!