Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона тумани ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi ferghanaregion — Фарғона тумани ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi ferghanaregion — Фарғона тумани ҳокимлиги
Kanal manzili: @ferghanaregion
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 414
Kanalning ta’rifi

🔵 Фарғона тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий канали
Манзил: Фарғона тумани, Водил МФЙ, Марғилон кўчаси 1-уй.
Почта индекси: 150400
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz: https://linkfly.to/40102LfEipB

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-06-30 21:47:34
Ёшларнинг жисмоний ва маънавий камолотида спортнинг ўрни беқиёс экани барчамизга яхши маълум.

Мана, яқинда Тўдакўлда 327 мингдан зиёд ёшларни қамраб олган шахмат турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Келгуси йилда Тўдакўлда дунё стандартларига жавоб берадиган халқаро шахмат мактабини қуриб, фойдаланишга топширамиз.

Бу ерда жаҳоннинг энг машҳур гроссмейстерлари келиб, болаларимизга шахматнинг сир-асрорларини ўргатади.

Шунингдек, республикамиз бўйича маҳаллалар кесимида 631 минг ўғил-қизлар қатнашган волейбол, 671 минг йигитлар иштирок этган футбол ва мини-футбол баҳслари ҳам юқори даражада ташкил қилинди.

Ушбу мусобақалар ёшларнинг спортга қизиқиши жуда юқори эканини кўрсатди.

Биз мамлакатимизда спортни янада оммалаштириш, хусусан, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш ҳақида кўп гапирамиз, қанчадан-қанча ишларни амалга оширганмиз.

Бироқ савол туғилади: шунга яраша биз кутган натижалар бўляптими? Соҳада қандай камчиликларга йўл қўйилмоқда?"
340 viewsSidikov, 18:47
Ochish/sharhlash
2022-06-30 21:47:34
“Шу ўринда, яна бир муҳим масалага тўхталиб ўтмоқчиман.

Сизларнинг орангизда ватанпарварлик, меҳр-оқибат ва инсонийлик борасида кўпчиликка ибрат бўлаётган ёшлар жуда кўп.

Бугун волонтёр ёшлар ҳаракати жамиятимизнинг кўплаб соҳаларида кенг қулоч ёзмоқда.

Бундан буён Ёшлар агентлиги бу ҳаракатга бош-қош бўлади.

Ёшларнинг ташаббуслари асосида ҳар йили Ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади ҳамда волонтёрлик фаолияти қўллаб-қувватланади.

Ёшларнинг таълим олишига эътибор қаратиш билан бирга, китобхонликни янада кучайтиришимиз зарур.

Шу мақсадда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳар бир кўча кесимида китобхонлик, “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларни йўлга қўяди.

Бундай танловлар ҳар ҳафтада маҳалла кесимида, ҳар ойда туман миқёсида ва ҳар чоракда вилоят даражасида ўтказиб борилиши керак. Бу орқали 2 миллионга яқин ёшлар қамраб олинади.

Шу билан бирга, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳар бир мактаб кутубхонасига камида мингтадан янги бадиий адабиётларни етказиб беради".
323 viewsSidikov, 18:47
Ochish/sharhlash
2022-06-30 21:47:33
“Фурсатдан фойдаланиб, ана шу фидойи ва ватанпарвар ўғил-қизларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бундай эзгу ва хайрли лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур.

Ана шу тажриба асосида, интернет тармоғида узбек миллий контентини ривожлантириш дастури амалга оширилади.

Бунда, давлатчилигимиз тарихини матнли ва видео контентлар орқали тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратиш керак.

Шунингдек, юртимиздан етишиб чиққан 100 нафар буюк аллома ва мутафаккирларнинг интернетдаги маълумотлар базасини яратиш, уларнинг асарларини оммалаштириш чораларини кўрамиз.

Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар сонини 100 мингтага етказиш ва хорижий тилларда ҳам Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш яхши самара бериши шубҳасиз.
Ушбу мақсадлар учун 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Бундай тадбирларга, билимли ва шижоатли волонтёр ёшларни жалб қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини тизимли равишда рағбатлантириб бориш лозим".
314 viewsSidikov, 18:47
Ochish/sharhlash
2022-06-30 21:47:33
Азиз фарзандларим!

Ҳозирги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш осон эмас.

Бу борада, маҳаллалардаги 6 миллиондан зиёд ўғил-қизларимиз, айниқса уюшмаган ёшларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш бўйича Беш ташаббус олимпиадаcи йўлга қўйилди.

Агар сизлар қўллаб-қувватласангиз, энди Беш ташаббус олимпиадасини ҳар йили 2 маротаба ўтказамиз.

Яна бир муҳим масала – бугунги ёшлар ўзига керакли маълумотларни, аввало, интернетдан олмоқда.

Шундай экан, интернетнинг миллий сегментида ёшларни ўзига жалб қиладиган, тарихимиз, маданиятимиз, қадриятларимиз ҳақида ишонарли ва қизиқарли маълумот берадиган контентлар етарлими?

Афсуски, бу саволга ижобий жавоб беролмаймиз.

Мен ҳозиргина учрашган Меҳриноз Аббосова бошчилигидаги бир гуруҳ ташаббускор ёшлар томонидан дунёнинг энг оммабоп электрон энциклопедияси – Википедияга 10 мингдан ортиқ ўзбек тилидаги мақолалар жойланганини эшитиб, хурсанд бўлдим".
309 viewsSidikov, 18:47
Ochish/sharhlash
2022-06-30 21:47:33
"Уларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа ҳисобланади.

Жумладан, бир йил давомида тадбиркорлик дастурларига 4 триллион сўм йўналтириш орқали 220 минг нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади.

130 минг нафар ёшларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқиши учун 160 миллиард сўм субсидия ажратилади.

110 мингдан зиёд ўғил-қизларимиз эса давлат корхоналари ва хусусий сектордаги бўш иш ўринларига жойлаштирилади.

Шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига 250 миллиард сўм субсидия ва компенсациялар берилади.

Айни пайтда, уларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фаолиятини ҳам тизимли равишда рағбатлантириб борамиз.

Масалан, Олтиариқ узумчилик кластери намунаси асосида, республикамиздаги 70 та туманда “Ёшлар агрокластери”ни ташкил этиб, 400 минг нафар ёшларни иш билан таъминлаймиз.

Энди ҳар йили ўқув йили якунланиши билан ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир ҳудуд алоҳида дастур қабул қилади".
304 viewsSidikov, 18:47
Ochish/sharhlash
2022-06-30 21:47:33
"Сўнгги вақтларда олис ҳудудлардаги мактаблар ўқувчилари ҳам хорижий тиллар бўйича билим беллашувларида яхши натижа кўрсатмоқда.

Бундай ёшларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, уларни рағбатлантириб борсак арзийди.

Республика беллашувларида юқори натижаларга эришган ана шундай 70 нафар ўқувчиларимиз ва уларнинг 14 нафар устозлари давлат ҳисобидан Буюк Британияга сафарга юборилади.

Қадрли ёшлар!

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш бўйича жорий қилинган янги тизим асосида 8 миллиондан зиёд йигит-қизларимизни қамраб олган “Ёшлар баланси” шакллантирилди.

Унга кўра, айни пайтда республикамизда ишсиз йигит-қизлар 1 миллион 200 минг нафарни ташкил этмоқда.

Энг муҳими, ёшларнинг қизиқишлари, касб-ҳунарга мойиллиги, маълумоти, ижтимоий аҳволи ва муаммоларидан тўлароқ хабардор бўлиш имконини берадиган тизим яратилди.

Жорий йилда 404 минг йигит-қизлар ўрта таълимни, 151 минг нафари профессионал таълим муассасасини битириб, меҳнат бозорига кириб келади".
307 viewsSidikov, 18:47
Ochish/sharhlash
2022-06-30 21:47:33
“Яна бир муҳим янгилик – мусиқа санъатига қизиқиши баланд бўлган ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб:

мақом хонандалиги, мақом чолғу ижрочилиги ва бахшичилик йўналишларига янги қабул қилинган талабаларнинг шартнома тўловлари тўлиқ давлат томонидан тўлаб берилади;

фортепиано
ижрочилари тайёрлаш бўйича қабулни 3 баробарга кўпайтириб, бу йўналишда ҳам контракт тўловлари тўла қоплаб берилади.

Бундан ташқари, энди техникумларга қабул йилда 2 марта ташкил этилиб, талабалар учун давлат гранти сони 2 баробарга оширилади.

Шунингдек, техникумлар учун таълим кредити жорий қилинади ва 80 мингдан зиёд ёшларга кредит бериш учун молиявий ресурс ажратилади.

Бундан буён хусусий таълим муассасаларида IT бўйича ўқиш (дастурлаш, вэб-дизайнер, анимация) истагини билдирган ёшларга ҳам 20 миллион сўмгача миқдорда 4 йиллик имтиёзли кредит тақдим этилади”.
335 viewsSidikov, 18:47
Ochish/sharhlash
2022-06-30 21:47:33
“Шу боис, бундан буён 14-17 ёш оралиғидаги 3 миллион нафарга яқин ўғил-қизларимизга ҳам “Ёшлар дафтари”да кўзда тутилган имтиёз ва енгилликлардан фойдаланиш имконияти яратилади.

Хусусан, унда назарда тутилган имтиёзлар амалдаги 11 тадан 25 тага кўпайтирилади.

Ушбу дафтарга киритилган фарзандларимизга замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиши учун ҳар бирига ойига 1 миллион 200 минг сўмдан субсидия берилади.

Шунингдек, ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги тўгараклар учун 6 ой давомида 300 минг сўмдан пул тўланади.

Уларга ушбу йўналишлар бўйича маҳаллий олимпиадаларда қатнашиш харажатлари учун 1 миллион 200 минг сўмдан, нуфузли халқаро олимпиадалар учун 12 миллион сўмдан маблағ ажратилади.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун йилда бир маротаба мактаб формаси ҳамда ўқув қуролларини сотиб олиш харажатини давлат ўз зиммасига олади".
301 viewsSidikov, 18:47
Ochish/sharhlash
2022-06-30 21:47:33
“Бу ўғил-қизларимиз халқимизнинг олтин фонди, Учинчи Ренессанс бунёдкорлари, десам, ҳеч муболаға бўлмайди.

Янги Ўзбекистоннинг келажаги ҳисобланган бундай фидойи, билимли, зукко ва ватанпарвар ўғил-қизларимиз барчага намуна бўлиши керак.

Азиз фарзандларим!

Ҳар сафар сизлар билан учрашувга тайёргарлик кўраётганимда, мени бир савол чуқур ўйлантиради.

Эртанги кунимиз эгалари ҳисобланган ёшларимизнинг янада баркамол бўлишлари учун яна қандай шарт-шароит ва имкониятларни яратиб беришимиз лозим?

Бугунги форумга ҳам Ўзбекистон ёшларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар билан келдим.

Энг аввало, ёшларимизнинг замонавий касб ва билимларни эгаллаш имкониятларини кенгайтирамиз.

Хабарингиз бор, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизларимизнинг масалаларини ҳал этиш мақсадида жорий қилинган “Ёшлар дафтари” тизими амалда ижобий натижалар бермоқда.

Лекин, шуни ҳам унутмаслик лозимки, ёшларнинг дунёқараши, уларнинг муайян бир касбга бўлган қизиқиши 14 ёшидан, яъни мактаб давриданоқ шаклланади”.
312 viewsSidikov, 18:47
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:44:59
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 737-сонли қарорига асосан Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота - онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга мухтож фуқароларни уй-жой билан таъминлаш Тартиби тўғрисидаги низомга асосан ипотека кредити бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва фоиз қисмини қоплаш ҳамда субсидиялар ажратиш мақсадида Фарғона туманида ташкил этилган комиссия аъзолари томонидан дастлабки Ишчи йиғилиши ўтказилиб, юқоридаги қарор ижроси юзасидан уй- мухтож хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш бўйича чора - тадбирлар белгилаб олинди.
306 viewsSench, 15:44
Ochish/sharhlash