Get Mystery Box with random crypto!

SOBIRXON OTA.UZ

Telegram kanalining logotibi faqihlaruz — SOBIRXON OTA.UZ S
Telegram kanalining logotibi faqihlaruz — SOBIRXON OTA.UZ
Kanal manzili: @faqihlaruz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 794
Kanalning ta’rifi

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-10-11 09:15:36 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Бу сизни ҳаётингизда содир бўлганми ёки йўқми билмадим.
Нима учун?!
Масалан, кимдир кўздан қўрқади, охири чиндан ҳам ҳасадланади.
Яна кимдадир "бу йил муваффақиятга эриша олмасам керак" деган фикр бўлади. Чиндан ҳам муваффақиятга эриша олмайди.
Яна кимдир, умр йўлдоши ёки фарзандининг бемор бўлиб қолишидан чўчиб юради, охири оқибат чиндан ҳам бу иш содир бўлади.
Яна кимдир фақрлик ёки зиён-заҳмат етиши ёки бўлмасам ҳар хил ёмонликларни содир бўлишидан қўрқиб юради, айнан мана шу қўрққан нарсалари ҳаётида содир бўлади. Бундай мисоллар жуда ҳам кўп.
Савол туғилади, нима сабабдан сиз қўрққан нарсангиз олдингизга келади?
Сабаби:
Аллоҳ таоло қовлида:
{Мен бандамнинг гумонидаман, ва мен у билан биргаман}
Бу ерда Аллоҳ таоло: "(яхши) гумонидаман", деб айтмаяпти. Балки, {мен бандамнинг гумонидаман, ва мен у билан биргаман} деб айтяпти.
Бунинг фарқи нима экан?!
Агарда ҳаётимиз гўзал бўлишини, муваффақиятларга эришишимизни, яхши хабарлар эшитишимизни хоҳласак, шуни ўйласак, Аллоҳ таоло кутганимиздек беради.
Қилган ниятингизга яраша ризқланасиз.
(Бу Аллоҳ таолога қилинган яхши гумондир).
Агарда васвасага тушиб қолиб, дойим кўз тегиши ҳақида ёки мусибатга йўлиқишингиз ҳақида ўйлайверсангиз, ўзингизни шундай муаммоларга йўлиқтириб қўясиз. Ҳаётингизни ғам-қайғу, ташвиш ва бахтсизлик қамраб олади.
(Мана шу, Аллоҳ таолога қилинган ёмон гумондир).
Норози бўлиб, нолиб, ёмон гумон қилманг ва "мен шуни хис қилаяпман" деб айтманг.
Чунки..
Аллоҳ таоло деди:
(Аллоҳ тўғрисида ёмон гумон қилувчиларни ёмонлик ўраб олсин)
( الظانين بالله ظن السوء عليهم دائرة السوء)
Аллоҳнинг Росули Яъқуб ъалайҳис салом хато қилиб, " Юсуфни бўри еб қўйишидан қўрқаман", деб айтган қиссаларини эсланг. Аллоҳ таоло Яъқуб ъалайҳис саломни ўғилларидан жудо қилиб, 40 йилдан зиёд синади. Шунингдек, Юсуф ъалайҳис саломда ҳам бу хатолик содир бўлган. Улар "Эй Роббим, улар мени чорлаётган нарсадан кўра мен учун қамоқ маҳбуброқдир", дедилар. Ва қамоққа кирдилар. Аллоҳ ъазза ва жалла уларга (Юсуф ъалайҳис саломга) деди, "Сен қамоқни афзал билдинг, агарда офиятни сўраганингда, сенга офиятни берган бўлар эдик".
Тилингиз билан айтган гапингиз зеҳнингизда, ҳаёлингизда айланаверса, сиз уни талаб қилиб олган бўласиз ва у кўп холларда амалга ошади.
Аллоҳ таоло деди:
(Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур).

Сиз фикрлаш орқалими ёки сўзлаш орқалими бир нарсани ўзингизга хоҳласангиз, Аллоҳ тўғрисида гумонингиз яхши бўлсин. Дойим яхшиликни гумон қилсангиз, яхшиликка эришасиз.
Унутманг..
Аллоҳ саховатлидир.. (яхшиликлар унинг қўлидадир).
Аллоҳ таоло деди:
{Қўлида мулк бўлган У зот улуғ, муқаддас бўлди. У барча нарсага қодирдир}.

Ҳикматлар чашмасидан
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@faqihlaruz
10.0K views06:15
Ochish/sharhlash
2022-10-10 18:00:11
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103)

1444 х./2022 м. йил
11-Октябрь/Рабиъул аввал-15 кун
Сешанба
Намоз вақти (Тошкент шаҳри вақти билан)

Тонг - 05:12
Қуёш - 06:30
Пешин - 12:15
Аср - 16:05
Шом - 17:51
Хуфтон - 19:06

Улашинг
Муслим тақвими

Обуна бўлинг:https://t.me/+2m22wyC0xgBiMjFi
9.6K views15:00
Ochish/sharhlash
2022-10-10 16:49:13 #Аудио #Маъруза

«ВИТР НАМОЗИ»

Кифоя китобидан маърифий суҳбат

Ꮯᴀдᴩиддин дᴏʍᴧᴀ Ꮇᴀᴧиᴋᴏʙ
Пиᴄᴋᴇнᴛ ᴛуʍᴀни "Ꮯᴏбиᴩхᴏн ᴏᴛᴀ" жᴏʍᴇ ʍᴀᴄжиди иʍᴏʍ-хᴀᴛиби

Обуна бўлинг:
https://t.me/+2m22wyC0xgBiMjFi
8.4K views13:49
Ochish/sharhlash
2022-10-10 16:32:33 #МАСАЛ

БЎРИ БИЛАН ҚЎЗИЧОҚ

Бўри анҳордан сув ичаётган Қўзичоқни кўриб қолди ва қулай бир баҳона билан уни емоқчи бўлди. Мана, у оқимнинг юқорироғида туриб олиб: «Ҳей, сувни лойқалатма, мен ичолмаяпман», деб Қўзичоқни койий бошлади. Қўзичоқ унга жавобан деди: «Мен сувга лабимнинг учинигина теккизяпман, ундан кейин, қанақасига лойқалатай сувни, ахир мен сиздан пастроқда турибман-ку». Қўзичоққа айб қўя олмаган Бўри деди: «Эсингдами, ўтган йили сен менинг отамни бўралаб сўккан эдинг!» — «Вой, нима деяпсиз ўзи, ўтган йили мен ҳали туғилмаган эдим-ку», деди Қўзичоқ. Кўзлаган нияти амалга ошмаган Бўри: «Бўлди, бас, — деди, — ўзингни оқлашга уста бўлсанг ҳам барибир ейман сени!»

ХУЛОСА: Бирон ёвузликни олдиндан кўзлаб қўйган одамни ҳеч қандай адолатли оқлов далили ҳам шум ниятидан қайтара олмайди.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@faqihlaruz
9.1K views13:32
Ochish/sharhlash
2022-10-10 15:30:42 ҚИЁМАТ КУНИ АРШ СОЯБОНИДА РОҲАТ ОЛИБ ЎТИРАДИГАН ЕТТИ ТОИФА МЎМИНЛАР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Аллоҳ таоло етти тоифа (мўминлар)ни Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда (яъни Қиёмат куни) Ўзининг соясида (Арши аъло остида) соялантиради:

(Ана шундай улуғ мақомга кўтариладиган етти тоифа мўминларнинг биринчилари) одил имом (мўмин-мусулмон адолатпарвар раҳбарлар) ;

(Иккинчилари) Аллоҳга тоат-ибодатда улғайган йигит(ва қизлар) ;

(Учинчилари) қалби масжидга боғланган (намозни, жамоатга эрта бориб биринчи сафда туриб ибодат қилишни қаттиқ суйган обид) киши(лар) ;

(Тўртинчилари) бир-бирларини Аллоҳ учунгина яхши кўрган икки киши. Улар Аллоҳ йўлида муҳаббатлашганлари учун жамланадилар ва Аллоҳ учун тарқаладилар;

(Бешинчилари) обрў-эътиборли ҳамда гўзал аёл уни ўзига чақирган (зинога чорлаган) вақтда: “Мен Аллоҳдан қўрқаман” деган (фаҳш ишлардан ва унинг барча воситаларидан ўзини олиб қочадиган) киши(лар ва иффатларини ана шундай асраб яшайдиган мўмина аёллар);

(Олтинчилари) ўнг қўли берган садақани чап қўли ҳам билмай қоладиган даражада (жуда ҳам қаттиқ) махфий равишда (холисона Аллоҳ учун) садақа қилувчи киши. (Ихлосига путур етиб қолмаслиги учун садақасини барча одамлардан қаттиқ яширади. Чунки биров билиб қолса садақа берувчининг нафси шодланиб, одамларнинг мақтовига мойил бўлиб, ихлосига зарар етиб қолиши хатари кучли бўлади. Аллоҳга мухлис киши эса ундай хатардан ўзини узоқ тутади) ;

(Еттинчилари) ёлғиз қолган пайтлари Аллоҳни ёд олиб - зикр қилиб, икки кўзидан ёш оққан (Ягона Аллоҳ учун йиғлаган) кишилар (ва ана шундай мўмина аёллардир)".

(Бухорий, Муслим, Термизий ва бошқа бир қатор муҳаддис имомлар ривоят қилганлар)
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@faqihlaruz
9.6K views12:30
Ochish/sharhlash
2022-10-10 14:22:37 ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР
Аллоҳнинг совғаси

Юнус бутун ўқув йили давомида янги телефон олиш учун пўл тўплади. Ҳар сафар отаси мактабда тушлик қилишга пул берганда у қорни очса-да, ўша пулни емасдан уйга қайтариб келарди-да пул йиғадиган идишчага ташлаб қўярди.
Пулим етади деган қарорга келганидан сўнг бир синфдоши билан куннинг иккинчи ярмида телефон  харид қилишга бирга боришга келишиб олди.  Уйига келиб кийимларини алиштириб чиқди. Қараса, кўчада яна бир синфдош ўртоғи Саид муғнайиб турибди. Улар қўшничиликда яшашади. Саиддан ғамгинлигининг сабабини сўради.  
– Синглим оғриб қолди. Ойим мени дори олиб келишим учун дорихонага юбордилар. Аммо пулим етмади. Уни ойимга қандай айтишни билмай турибман. Ойим жуда сиқиладилар, чунки уйда бошқа пулимиз йўқ. Мен ҳам сиқиляпман. Юр, бир оз ўйнайлик, уйга кечроқ бораман, унгача синглим яхши бўлиб қолар балки, – деди Саид.
Юнус қанчалик ҳаракат қилмасин, аммо ўйини ҳеч қовушмади. Унинг хаёлига Саиднинг айтган гаплари маҳкам ўрнашиб олган эди. Кўз олдига дорининг тезроқ келишини кутиб ётган Марям гавдаланди. У ҳатто телефон олиш учун уйдан чиққанини ҳам унутган этди, дафъатан, чўнтагида пули борлиги эсига тушиб қолди.
– Менга дорилар рўйхатини бер-чи, – деди Саидга.
Саид нега деб сўраб ҳам ўтирмасдан қоғозни узатди. Юнус қоғозни олиб дорихонага югуриб кетди. Рўйхатдаги дориларни олди, дорихонадан чиқиб дўконга кирди ва сархил мевалар харид қилди. Кейин уни кутиб турган Саиднинг олдига хурсанд бўлиб қайтиб келди.
– Юр уйларингга борайлик, мен Марямга керакли дориларни олдим, – деди завқи ичига сиғмай бораётган Юнус.
– Сен телефон олиш учун йиққан пулингни сарфладингми? Нега бундай қилдинг, ахир қанча вақтдан бери орзу қилардин-ку! – ҳайрон бўлди Саид.
– Телефонни кейинроқ олаверсак ҳам бўлади, Марямнинг соғайиб кетиши муҳим,   – жавоб берди Юнус ва болалар Саидларнинг уйига кетишди.
Юнус кечқурун уйига қайтганида уни ажойиб совға кутаётганини билмас эди. У мактабда аъло баҳоларга ўқигани учун ота-онаси унга янги телефон харид қилишган эди. Бола жуда ҳам ҳайратга тушди ва кўзлари ёшга тўлиб:
– Алҳамдуллиллоҳ! Алҳамдулиллоҳ! Бу Аллоҳ таолонинг совғаси, – деди ва бўлиб ўтган воқеани ота-онасига гапириб берди.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Обуна бўлинг: https://t.me/+2m22wyC0xgBiMjFi
10.4K views11:22
Ochish/sharhlash
2022-10-10 10:26:00 #Аудио #Маъруза

«АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЗОТИЙ СИФАТЛАРИ»

Ақийдатут-Таҳовия китобидан маърифий суҳбат

Ꮯᴀдᴩиддин дᴏʍᴧᴀ Ꮇᴀᴧиᴋᴏʙ
Пиᴄᴋᴇнᴛ ᴛуʍᴀни "Ꮯᴏбиᴩхᴏн ᴏᴛᴀ" жᴏʍᴇ ʍᴀᴄжиди иʍᴏʍ-хᴀᴛиби

Обуна бўлинг:
https://t.me/+2m22wyC0xgBiMjFi
2.7K views07:26
Ochish/sharhlash
2022-10-10 06:23:46 ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР
Ҳалол меҳнат

Бир одамнинг биргина эшаги бўлиб, у эртадан кечгача тинмай меҳнат қилар экан. Нарса ташиб кетаётганда ўша атрофда ўтлаб юрган бошқа эшакларни кўриб, уларга ҳаваси келар ва ўзининг ҳаётидан норози бўлар экан. Бир куни одатдагидек чарчаб келиб ухлаб қолибди ва туш кўрибди. Тушида чўлда бир қанча эшаклар билан кетаётган эмиш. Ҳаммаларининг устига биттадан поя ортиб қўйилган экан. Қараса, бу ерда ҳам унга энг узун дарахтни боғлаб қўйишган эмиш. Эшакнинг жаҳли чиқиб, четроққа ўтибди-да, пояни тушириб, учидан бир қисмини синдириб ташлабди. Қолган қисмини яна устига ортиб, йўлида давом этибди. Юки енгиллашгани сабабли юриш ҳам анча осонлашиб, олдинга ўтиб кетибди. Бир пайт қараса, олдидан катта жарлик чиқибди. Жарликнинг нариги томони эса кўм-кўк ўтлоқ экан. Жарликдан ўтишга ҳеч қандай кўприк йўқ эмиш. Қараса, атрофдаги эшаклар устиларида олиб келган пояларни жарлик устига ташлаб ундан нариги томонга ўтиб кетар, улар ўтган заҳоти поя жарликка тушиб кетар эди. Эшак қараса, унинг пояси жарликнинг нариги томонига етмас экан. Қилиб қўйган ишидан афсусланиб, алам билан қаттиқ ҳанграб юборибди. Ўз овозидан уйғониб кетган эшак кўргани туш эканини билиб севинибди.

Эй одам, машаққатли ҳалол меҳнат одамни яхшиликка етказади. Аксинча, енгил-елпи ҳаёт эса яхшиликдан маҳрум қилади.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@faqihlaruz
8.3K views03:23
Ochish/sharhlash
2022-10-09 18:39:56
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103)

1444 х./2022 м. йил
10-Октябрь/Рабиъул аввал-14 кун
Душанба
Намоз вақти (Тошкент шаҳри вақти билан)

Тонг - 05:11
Қуёш - 06:29
Пешин - 12:15
Аср - 16:06
Шом - 17:52
Хуфтон - 19:08

Улашинг
Муслим тақвими

Обуна бўлинг:https://t.me/+2m22wyC0xgBiMjFi
9.2K views15:39
Ochish/sharhlash
2022-10-09 16:25:46 #МАСАЛ

БЎРИ БИЛАН ОТ

Далада тентираб юрган Бўри бир арпазорга бориб қолди. Арпа унинг емиши эмас эди, шу боис тескари бурилиб ўз йўлида кетаверди. Йўлида у бир Отни учратди ва уни арпазорга бошлаб келиб, деди: «Қара қанча арпа ўзим емай сенга илиндим, чунки отларнинг «қасир-қусур» қилиб арпа ейиши қулоғимга жуда ёқади-да». Унга жавобан От деди: «Йўқ, биродар, агар бўрилар арпани тамадди қила олганларида, сен қулоғингнимас, қорнингни қувонтирган бўлардинг».

ХУЛОСА: табиатан нобакор ва сохтадил кишиларнинг сўзларига ҳеч ким ишонмайди.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@faqihlaruz
9.1K views13:25
Ochish/sharhlash