2022-10-12 10:03:04
МАСЖИДГА КЕЛАДИГАН АЙРИМ “НАМОЗХОН”ЛАР УЧУН...
Бир киши масжидга кирган эди, намоз пайтида телефони жиринглаб, мусиқа чалиб юборди. Намозхонлар ҳам, имом ҳам унга ҳужум қилиб, «Аллоҳнинг уйида туриб Унга гуноҳ қиласанми? Ер ютиб юборишидан қўрқмайсанми?» деб койишди. У жаҳл билан масжиддан чиқди-да, тўғри қаҳвахонага томон йўл олди. Қаҳвахонада ўтириб, бехосдан чилимни туртиб юборди. Чилим чил-чил синди. Аммо қаҳвахона бошлиғи келиб, «Майли, ҳечқиси йўқ, бунақадан мингтаси сиздан азиз бўлармиди», деди. Шу кундан бошлаб у қаҳвахонанинг доимий мижозига айланди.
Унинг жаннатий бўлишини истаганлар дўзахга равона қилишди.
Бу билан нима демоқчимиз:
Масжидга фарз ибодатлари бажариш ва улуғ ажрларга эга бўлиш ниятида келиб, гуноҳ орттириб чиқишдан эхтиёт бўлинг, бошқа намозхонларни дилларини оғритиб қўйманг, ёнингиздаги намозхонларнинг, дуппилари, кийимлари, пайпоқлари, ёки намозга сафга туриш вақтларида калит, қўл телефон ёки барсеткаларини оёқлари олдига ёки рупараларига қуйиб олишлари сизни эътиборингизни тормасин, бу ишлари учун уларга танбеҳ берманг, мободо авратлари очилиб қолганига кўзингиз тушиб қолса, намоздан кейин, иложи бўлса имо-ишора билан ёки мулоимлик ва табассум билан секин айтиб тушунтириб қўйинг, агар сизни намоздан чалгитадиган харакатлар қилиб қуйган бўлсалар, жамоат олдида уларни хижолатга қўйиб койиманг, чунки масжидга минг хижолат билан эндигина келган инсонлар хам бўлиши мумкин. Сиз уларни биринчи келишлариданоқ танбеҳ бериб масжиддан совутманг.
Балоғатга етган йигитлар, сиздан олдин келиб биринчи сафда ўтириб олган бўлсалар уларни орқа сафга ўтишларини талаб қилманг. Биринчи келган биринчи сафда ўтиради-да.
Агарда сизга, биринчи сафдаги намозхон (хурмат юзасидан) ўз жойини бериб биринчи сафга сизни таклиф қилса, ўшандагина биринчи сафга ўтишингиз мумкин, бундай таклиф бўлмаса, кейинги сафда намоз ўқиверасиз. Чунки "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда:
"Аввалги сафда қандай фазилат борлигини билганингизда ёки билганларида эди, албатта (биринчи саф учун) қуръа ташлаш бўлар эди", деганлар. (Имом Муслим ривояти).
Балки уша ёшлар жамоат савоби билан бирга бу улуғ фазилат умидида хам намозга эртароқ келган бўлишлари мумкин.
Шу уринда яна бир нарса: Масжидга келган намозхонлардан хеч бирларининг масжиддаги ишларига аралашишга хақлари йўқ, масжид ишларига аралашманг. Намоз вақтларини ўз бошимчалик билан, фақат ўзини ўйлаган холда ўзгаритириб қўйишларига ҳам гувох бўляпмиз, шу сабаб кўпчилик намозхонлар ишдан чиқиб, ҳуфтон намозига улгурмай қолишмоқда. Намоз вақтлари ва барча масжид ишларига, имом хатиб, барча ишлар бириктирилиб қўйилган, маъсул ходимлар бор…
Ахир биз Аллоҳнинг буюруқларидан бири бўлган фарз ибодатларини бажариш учун ва унинг розилигини топиш, улуғ ажрлар олиш умидида масжидга келамиз, бошқаларнинг айбларини қидириш ёки ўзимизни кўрсатиш учун эмас.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Обуна бўлинг: https://t.me/+2m22wyC0xgBiMjFi
10.2K views07:03