Get Mystery Box with random crypto!

SOBIRXON OTA.UZ

Telegram kanalining logotibi faqihlaruz — SOBIRXON OTA.UZ S
Telegram kanalining logotibi faqihlaruz — SOBIRXON OTA.UZ
Kanal manzili: @faqihlaruz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 794
Kanalning ta’rifi

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2022-10-04 10:45:14 #МАСАЛ

ШЕР ВА СИЧҚОН

Бир Сичқон ухлаб ётган Шернинг устидан пилдираб ўта бошлади. Шер уйғониб кетиб, Сичқонни тутиб олди ва уни емоқчи бўлди. «Сен, яхшиси, мени қўйиб юбор, — деб ёлворди Сичқон, — кези келганда мен ҳам бу яхшилигинг учун сени фалокатдан қутқараман». Шер бу гапни эшитиб, хахолаб кулди ва Сичқонни қўйиб юборди. Лекин орадан бир оз вақт ўтгач, Сичқон, чиндан ҳам, Шерга берган сўзининг устидан чиқди — уни бир ўлимдан асраб қолди. Гап шундаки, Шер овчилар тузоғига илиниб қолган ва улар Шерни арқон билан дарахтга боғлаб қўйишган эди; Шернинг нола чекиб ўкирганини Сичқон эшитиб қолди ва дарҳол унинг олдига югуриб келди-да, арқонни кемириб, Шерни тузоқдан озод қилди. Сўнг деди: «У куни устимдан кулган эдинг — сенга яхшилик қилишимга гўё ишонмагандай. Мана, энди Сичқон ҳам миннатдорлик билдиришга қодир эканлигини билиб олдинг».

ХУЛОСА: баъзида энг қудратли, забардаст одамлар ҳам, тақдир тақозоси билан, энг заиф кишилар ёрдамига муҳтож бўлишлари мумкинлигини кўрсатади.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@faqihlaruz
201 views07:45
Ochish/sharhlash
2022-10-04 06:58:08 ҲАММА НАРСА ҚАЙТАДИ...

Катта тезликда келаётган машина тўсатдан қаттиқ тормоз бериб тўхтади.
—Нима бўлди, одамнинг юрагини ёрдингиз? -сўради аёл эрига қараб.
—Йўлимдан нимадир чиққандек бўлди... -эркак аста машинадан тушиб олд тарафга юрди. Хотини ҳам ортидан борди.
Машина ғилдираклари тагида кичкина кучукбола инграб ётарди. Оёғини босиб кетган кўринади... Эркак аҳ дедида, хотинига нима қилдик, дегандек боқди.
—Хайрият, одам эмас экан, -ёқасига туфлади аёл. -Юринг кетдик, кечикяпмиз...
Шу пайт йўл четида катта ит кўринди. Лўкиллаб улар томонга чопди. Аёл кўрққанидан машина эшигига суянди ва эрини шоширди. Аммо ит одамларга қиё боқмай, кучукчани искади. Сўнг аламли бир алфозда увлади.
—Боласи шекилли... -бошини қашлади эркак. Аранг нафас олаётган лайчага қўлини теккизди.
—Дилноз, қара, ҳали тирик... балки шу атрофда бирор мол дўхтири...
—Эй, бунча кўнгилчан бўлмасангиз! Битта итга шунчами? Бўлсангизчи, ота-онам кутиб қолишди!
Ҳомиладор аёлини бетоқат қилмаслик учун эркак мажбур машинага ўтирди. Кетаркан, кўзгу орқали орқага қолиб кетган маҳзун она ит ва норасида кучукчадан кўзини узолмади.
—Ишқилиб, омон қолсин...
Ўша воқеа анчагача эсидан чиқмади эркакнинг. Орадан беш ой ўтиб хотини ўғил туққач эса унутиб ҳам юборди... Аммо тўрт йилдан кейинги бир мудҳиш воқеа унга ўша кунни эслатди.
Кўчада ўйнаб юрган ўғилчасини машина уриб кетибди. Ҳайдовчи қўққанидан қочиб қолибди. Бир киши уни шошилинч касалхонага олиб борибди. Ота-она жон ҳолатда жонлантириш бўлимига келишди.
—Ўғлингизнинг жони омон, фақат... бир оёғи... ногирон бўлиб қолиши мумкин.
Онаси аюханнос солди, ота эса бошини чангаллаб ерга чўкиб қолди. Боши гир айланиб кўз олдига инграб ётган кучукча келди.
—Бахтингга... ўша кучукча омон қолган бўлса керак, йўқса... -дод солаётган хотинига пичирлади у.
Аёл ҳам бирдан сергакланди ва ўзини эрининг оёқлари тагига ташлади...

ХУЛОСА: Ҳамма нарса қайтади, ҳаммаси ҳисоб-китоблик...

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Обуна бўлинг: https://t.me/+2m22wyC0xgBiMjFi
7.1K views03:58
Ochish/sharhlash
2022-10-03 18:38:46 #Аудио #Маъруза

«СУТРА ҲАҚИДА»

Кифоя китобидан маърифий суҳбат

Ꮯᴀдᴩиддин дᴏʍᴧᴀ Ꮇᴀᴧиᴋᴏʙ
Пиᴄᴋᴇнᴛ ᴛуʍᴀни "Ꮯᴏбиᴩхᴏн ᴏᴛᴀ" жᴏʍᴇ ʍᴀᴄжиди иʍᴏʍ-хᴀᴛиби

Обуна бўлинг:
https://t.me/+2m22wyC0xgBiMjFi
6.7K views15:38
Ochish/sharhlash
2022-10-03 17:33:32
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103)

1444 х./2022 м. йил
4-Октябрь/Рабиъул аввал-8 кун
Сешанба
Намоз вақти (Тошкент шаҳри вақти билан)

Тонг - 05:04
Қуёш - 06:22
Пешин - 12:17
Аср - 16:15
Шом - 18:02
Хуфтон - 19:18

Улашинг
Муслим тақвими

Обуна бўлинг:https://t.me/+2m22wyC0xgBiMjFi
8.7K views14:33
Ochish/sharhlash
2022-10-03 13:29:10 #МАСАЛ

ШЕР ВА ДЕҲҚОН

Шер бир Деҳқоннинг қизини севиб қолади ва уйига совчи бўлиб келади. Деҳқон бу ваҳший ҳайвонга қизини беришни ҳам хоҳламас, айни пайтда, унинг талабини рад этишдан ҳам қўрқарди. Мана, у ўйлаб-ўйлаб шундай қарорга келди: Шер қизнинг уйига ҳадеб танда қўяверганидан кейин Деҳқон унга ушбу шартни айтди: «Биламан, сен қизимга муносиб қайлиқсан, албатта, лекин қизимга уйланишингдан олдин сен тишларингни суғуриб олишинг, тирноқларингни кесиб ташлашинг керак, бўлмаса қизим сендан қўрқади». Севгидан телба бўлиб қолган Шер Деҳқоннинг шартига бажонидил рози бўлиб тишлари ва тирноқларини олдириб ташлайди. Ана шунда Деҳқон Шердан қўрқмай қўяди ва у қизга уйлангани келганида таёқ билан уриб ҳайдаб юборади.

ХУЛОСА: ғанимини дағ-дағ титратган важоҳати ваҳимали одам, агар душманининг шартига ўйламай-нетмай рози бўлиб, ўзининг энг даҳшатли жиҳатларидан воз кечса, зумда ғанимининг асирига айланади-қолади.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@faqihlaruz
8.3K views10:29
Ochish/sharhlash
2022-10-03 12:22:39
ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 3 октябр куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов саволларингизга жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
8.8K views09:22
Ochish/sharhlash
2022-10-03 10:56:10 #Аудио #Маъруза

«Фикр—хаёллар Унга ета олмас»

Ақийдатут-Таҳовия китобидан маърифий суҳбат

Ꮯᴀдᴩиддин дᴏʍᴧᴀ Ꮇᴀᴧиᴋᴏʙ
Пиᴄᴋᴇнᴛ ᴛуʍᴀни "Ꮯᴏбиᴩхᴏн ᴏᴛᴀ" жᴏʍᴇ ʍᴀᴄжиди иʍᴏʍ-хᴀᴛиби

Обуна бўлинг:
https://t.me/+2m22wyC0xgBiMjFi
8.5K views07:56
Ochish/sharhlash
2022-10-03 10:05:04 Яҳудий олимнинг исломга кириши

“Яҳудий миллатига мансуб америкалик эмбриолог олим Роб Гиллхам Қуръони карим оятлари билан танишганидан сўнг Исломни қабул қилди. Маълум бўлишича Қуръони каримдаги ажрашган аёллар уч ҳайз муддати ичида идда сақлаши тўғрисидаги масалалар Альберт Эйнштейн номидаги институтда фаолият олиб бораётган олимнинг эътиборини ўзига тортган. Унинг олиб борган тадқиқотларига кўра, аёл кишининг организми эркаклар хромосома “из”ларидан халос бўлиши учун айнан шу муддат керак бўлар экан”, — дея хабар беради араб оммавий ахборот воситалари.

Миср миллий марказининг медицина бўйича профессори Абдулбосит Саъиднинг айтишича, Гиллхамнинг тадқиқотларига кўра аёллар жинсий алоқадан сўнг бир ой мобайнида эркаклар “из”идан фақат 25-30 фоизгагина тозаланар экан. Тўлиқ тозаланиш учун Қуръони каримда айтилганидек, тўрт ой вақт кетаркан.

Мазкур кашфиёт Қуръони каримнинг илоҳий китоб эканига яна бир бор кучли ҳужжат бўлди.

Аввалига АҚШдаги мусулмонлар истиқомат қиладиган жойларда, сўнгра мусулмонлар яшамайдиган жойларда ўз тадқиқотларини олиб борган Гиллхамнинг аниқлашича, мусулмон аёллардан фарқли ўлароқ, бошқа аёллар ўз таналарида бир нечта эркакларнинг хромосомаларига эга эканлар. Ҳатто у ўзининг аёлини ҳам текшириб, унда учта эркакнинг “изи” борлигини кўради. Бу эса унинг зино қилганидан дарак эди. Гиллхам ўзининг учта фарзандидан фақат биттасига ота эканини ҳам аниқлайди. Ўшанда эмбриолог олим “муслималар дунёда энг покиза аёллар экан”, деган хулосага келади.

“Хислатли ҳикматлар шарҳи”
китобидан олинди.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Обуна бўлинг: https://t.me/+2m22wyC0xgBiMjFi
8.8K views07:05
Ochish/sharhlash
2022-10-03 08:48:12 Ислом нима?

Бир куни у-бу нарса харид қилиш учун бозорга бордим. Бир ҳижоб ўраган аёл кўкат сотиб турган экан. Ундан харид қилмоқчи бўлиб савдолашдим. Нархни арзонроқ сўрабманми шунақанги бақириб бердики, у тўғрисидаги тушунчам тезлик билан ўзгарди. Ислом дегани бу фақатгина ҳижоб ўрасанг бўлди, жаннатнинг калити чўнтагингда дегани эмас. Баъзи инсонлар жамоат намозига жуда маҳкам, аммо хотини ва бола-чақаси билан муомаласи йўқ. У учун ислом фақат масжидга чиқиш. Унга фақат масжидга чиқишни фазилатларидан гапирсанг. Баъзилар эса соқоли билан фахрланади. Олди- сотдида эса хиёнат қилади, алдайди. Унга фақат соқол ва узун кўйлакдан гапирсанг. Баъзилар эса дин деганда йилда бир марта хатми қуръон қилиб қўйишни тушунишади. Шу билан виждонлари "пок" бўлади. Баъзилар нафлларга ўч, аммо фарзларга беэътибор. Улардан бири бир укамизга соқол, салла ва чопонни фазилатлари ҳақида гапириб бу суннатларга амал қилсанг даражанг бунчага кўтарилади дебди. Уларнинг устозини бир неча марта эслатишимга қарамасдан аср намозини қазо қилганига ўзим гувоҳ бўлганман. Илм ўқиш, динни ўрганиш улар учун энг охирги масалалардан. Баъзилар учун эса ислом бу ҳаж қилишдан иборат. Нима қилиб бўлса ҳам ҳажга борса бўлди. Баъзилар йилда бир марта закотини беришни ислом деб ўйлашади. Гўё шу билан молларини ҳар қандай балодан "страхование" қилишади. Аммо намоз йўқ, бошқа ибодатлар йўқ, ахлоқ йўқ. Динни фақат таъзиялардагина эсга оладиганларимиз ҳам йўқ эмас. Хўш дин буларнинг қайси бири унда? Бу саволимизга динни ўзида тўлалигича татбиқ қилган зотдан яъни Набийимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламдан жавоб топамиз. Оиша онамиз розиёллоҳу анҳо "Расулуллоҳнинг хулқлари қуръон эди" деганлар. Яъни у зот қуръон амр қилган нарсани қилиб, қайтарганидан қайтганлар. Яна у зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Мен гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилдим". Шу билан бирга у зот оилада меҳрибон умр йўлдоши, шафқатли ота, моҳир муаллим, тенги йўқ сиёсатчи, жасур қўмондон, тенгсиз Руҳий тарбия устози бўлганлар. Бу дегани ислом бу ҳаёт дегани. Яъни мусулмоннинг ҳар бир қўйган қадами исломга мувофиқ бўлиши керак. Тўғри ҳижоб фарз, аммо муомала ҳам зарур. Жамоатга чиқиш зарур, аммо бола -чақани ҳам унутмаслик керак. Соқол қўйиш, салла ўраш суннат, аммо олди-сотди илмини ҳам билиш ундан-да зарур. Қуръон фақатгина хатм қилиш учун ёки уйни тўрида осиб қўйишимиз учун нозил бўлмаган. Амал қилиш учун туширилган. Закотни фақат молни сақлаш учун эмас, Роббимиз бунга амр қилгани учун бериб бошқа ибодатларни ҳам қилишга ҳаракат қилишимиз керак.

Қисқаси МУСУЛМОННИНГ БУТУН БИР ҲАЁТИ ИСЛОМ бўлмоғи лозим.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Обуна бўлинг: https://t.me/+2m22wyC0xgBiMjFi
9.2K viewsedited  05:48
Ochish/sharhlash
2022-10-02 22:14:08 #Аудио #Маъруза

«АЛЛОҲНИНГ МАКОНИ БОРМИ?»

Долзарб мавзу
Маърифий суҳбат

Ꮯᴀдᴩиддин дᴏʍᴧᴀ Ꮇᴀᴧиᴋᴏʙ
Пиᴄᴋᴇнᴛ ᴛуʍᴀни "Ꮯᴏбиᴩхᴏн ᴏᴛᴀ" жᴏʍᴇ ʍᴀᴄжиди иʍᴏʍ-хᴀᴛиби

Обуна бўлинг:
https://t.me/+2m22wyC0xgBiMjFi
5.0K views19:14
Ochish/sharhlash