2022-08-25 11:09:00
Соғлом муносабатларИжтимоий тармоқлардан, дўстларингиздан, блогер ва психологлардан доимий равишда соғлом муносабатлар бахтли оила барпо қилиш учун нақадар муҳим омил эканлигини эшитиб келамиз. Бу иборанинг ортида нима яширинган? Жуфтлар шунчаки жанжалсиз яшашларини нормал муносабат деса бўладими?
Соғлом муносабат деганда ўзи нима тушунилади?Соғлом ҳамкорлик- бу шунақанги бир иттифоқ-ки, бунда ҳар бир инсон ўзини ҳотиржам ва бехавотир ҳис қилади. Бу дегани, айнан қайсидир инсоннинг олдида қулайликни ва ички кучингизни қайта тўлдиришингиздир. Одатда бундай ҳислар бирданига ва ошиқликнинг илк даврларида эмас, балки ундан кейинги босқичларда юзага келади. Лекин баъзи жуфтларда соғлом муносабатларнинг аломатлари аввалиданоқ сезилиб туради. Бу ҳам нормал ҳолатдир.
Соғлом муносабатларни қандай қилиб қуриш мумкин?
Бу борада на эркаклар ва на аёлларга мос келадиган аниқ бир формула мавжуд эмас. Қанақанги психолог ёки сексолог бўлмасин, бу масала барча жуфтлар учун индивидуалдир деб айтади. Бу фикрга тамоман қўшиламиз ва муносабатлардаги зарурий нарсаларга аҳамиятингизни қаратиш учун баъзи бир маслаҳатлар билан бўлишамиз:
• Қалбингиздаги сокинлик ҳисси;
• Севгилингиз олдида "эриб" кетмаслигингиз. Муносабатлардаги асосий қонунлардан бири- ўзлигингизни йўқотмаслигингиз. "Ўзимни ҳаётим билан яшаяпманми?" деган саволни ўзингизга бериб кўрсангиз жавобга яқинлашасиз;
• Шахсий чегараларингиз мавжудлиги;
• Кучсизлигингизни, ожиз эканлигингизни кўрсатишга уялмаслигингиз;
• Жинсий алоқа шунчаки чигалёзди учун бўлмаслиги;
Бу муносабатлар соғлом бўлиши учун талаб қилинадиган минимал факторлардир.
Эр хотин муносабатлари канали
http://t.me/joinchat/BRgKLCRudVxiZDcy
2.1K views08:09