Get Mystery Box with random crypto!

ER XOTIN MUNOSABATLARI ♂️♀️

Telegram kanalining logotibi er_xotin_munosabati — ER XOTIN MUNOSABATLARI ♂️♀️ E
Telegram kanalining logotibi er_xotin_munosabati — ER XOTIN MUNOSABATLARI ♂️♀️
Kanal manzili: @er_xotin_munosabati
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3
Kanalning ta’rifi

- Эр ҳотин ўртасидаги нозик масалалар ҳақида
- Жинсий алоқа ҳақида фойдали маслахатлар
Reklama bo'yicha : @UzEmSupport

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 107

2022-08-31 08:28:33 #биламизми?

Дофамин(Допамин) бу - роҳатланиш ва завқланиш учун жавобгар нейромедиатор. Дофамин адреналинга ўхшайди, у инсондаги қониқиш ҳиссини бошқаради. Биз учун ёқимли бирор нима рўй берган пайтда миямизда дофамин ишлаб чиқарилади Кўпчилик допаминни «бахт гормони» дейди, аммо бу нотўғри.

Сиз ҳеч «Дофаминли очлик» ҳақида эшитганмисиз? Америка штатларидан бирида бу 'challenge жуда машхур экан. Одамлар ижтимоий медиа, технология ва озиқ-овқат (сувдан ташқари) кабилардан ўзларини маълум кунларга тийишади. Улар ҳеч ким билан гаплашишмайди, на телефонда, на юзма-юз. Айтишларича, биз учун лаззатни берадиган ушбу стимулларни атайин чеклаш мияда дофамин миқдорини камайтирар экан. Шу сабабли, очликдан кейинги таомдан миямиз кўпроқ завқ олади ва ҳолатимизга ижобий таъсир кўрсатади.

Аммо айрим тадқиқотчилар юқоридаги стимуллардан туйилиш дофаминга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди, бироқ шундай бўлса ҳам ҳақиқатда фойдали натижаларга олиб келиши мумкин дейишади. Шунинг учун бу «ҳаракатга» бошқача ном, масалан, «xулқ назорати» деб ном беришни таклиф қилишибди.

Янада қизиқ маълумот шуки, мақолада медитация ҳақида гапира туриб, виппассан медитациясида тирик жонни ўлдириш, маст қилувчи воситалар, жинсий алоқа кабилардан тийилиш кабилар борлиги айтиб ўтилган... Ғарбнинг катта қисми медитация, руҳий хотиржамлик каби мавзуларга ўзини урган. Гуру, Сядо ва ҳкзларнинг курслари жуда машхур. Медитацияда асосан осуда ва тинч хонада мияни дам олдириш учун соатлаб жим ўтириш керак (киноларда кўрганим бўйича).

Юқорида айтганларим балки сизга нимадирни эслатаётгандир?! Мусулмонларда бу каби руҳий хотиржамлик «challenge»и 1400 йил олдин бор эди: Рўза, этикоф ва тафаккур қилиш!

Қуръонда «тафаккур қилмайсизми?» ибораси жуда кўп қўлланилган, солиҳ инсонлар неъматлар сонини санаб тугатолмай тонг оттиришган экан. Аслида допамин очлик ҳам неъматнинг неъмат эканлигини англашга тарғиб қилади. Ҳеч ҳаво учун ҳамд айтганмисиз? Ҳар нафасимизда оладиган кислородимиз худди табиий ҳолдек бўлиб қолган, ҳаво ҳам катта неъмат. Рамазон эса фақатгина жисмни тозалаш эмас, балки руҳни қувватлантириш ҳамдир. Кун бўйи овқат емасликдан мурод ифторда «бўкиб қолиш» эмаслигини тушунган кунимиздан савиямиз юксалганини ҳис қиламиз. Аксаримизда рамазон ифторма-ифтор юриш, меҳмон кутиш, ифторга тайёргарлик, ётволиб Facebook титиш билан ўтиб кетади. Аслида Рамазон қандай ой эди?! Дунёнинг бошқа бурчида одамлар худди шу тартибга эга бўлган курсларни пулга сотиб олиб, умрини бағишласаю, сизда тайёр текин қўлланма бўлса ҳам... Бизнинг тафаккуримиз ошқозонимизга тушиб қолган!

Ҳозир Рамазон ойи. Келинг ҳеч бўлмаса, охирги 10 кунликда «Дофаминли очлик» қиламиз. Эътикоф учун масжидларда доим ҳам имкон бўлмайди, аммо уйимиз ўзимизники-ку! Турли техник қурилма: телефон, тв, лаптоп ва ҳкзларни ўчирамиз, борди-келдиларни йиғиштириб турамиз: руҳимизни озиқлантирамиз!

Охирги 10 кунликда кейинги Рамазонгача нималар қилишингизни режасини тузишингиз, Қуръон ўқишингиз, турли фойдали китоблар мутолаа қилишингиз, тафсирларни тинглашингиз, тадаббур билан шуғулланишингиз мумкин.

Эр хотин муносабатлари канали
http://t.me/joinchat/BRgKLCRudVxiZDcy
1.0K views05:28
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:37:43
АЁЛЛАР ЖИНСИЙ АЪЗОСИ КУЧЛИ ШОМОЛЛАШ ВОСПАЛЕНИЕ ЭРОЗИЯ ЖЕНСКИЙ БОЛЕЗНИ СТАРШАЯ МЕДСЕСТРА Календула

Эр хотин муносабатлари канали
http://t.me/joinchat/BRgKLCRudVxiZDcy
1.1K views03:37
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:02:25 #жинсий_бузуқликлар

Уйдаги зўравонлик (шавқатсиз муомала) - бу партнёр устидан ҳукмронлик ва бошқарувни қўлга олиш мақсадида унга нисбатан кўрсатилинган агрессиядир.

Зўравонлик жисмоний, психологик ва жинсий бўлади.

Жуда кенг тарқалган стериотиплардан бири - зўравонлик муносабатдаги келишмовчиликлар натижасида юзага келган ҳаракат деб ўйлаш.

Зўравонликка мойиллик - илдизи ҳарактерга бориб тақаладиган, аввало, нотўғри тарбиянинг маҳсули ва ундан сўнггина қисман партнёрнинг ножўя ҳаракатидан юзага келади.

Одатда зўравонликда маълум бир цикл мавжуд бўлади:

"Портлаш"

Бошқаришнинг иложи бўлмаган эмоционал жанжал, барча салбий ҳиссиётларни партнёрга сочиш;

Афсусланиш

Ўзини қўлга олиб, self-control, яъни ўзини бошқара оладиган ҳолга келгач қилмишидан афсусланиш;

Тавба қилиш

Бу босқичда партнёр совғалар табриклаши, ваъдалар билан кўмиб ташлаши, бу ҳол бошқа қайтармаслиги ҳақидаги гап сўзлар бўлади;

Асал ҳафтаси (афсуски асал "ойигача" етиб бориши амри маҳол)

Салбий ҳис-туйғулар чиқариб ташланди, босим йўқ - бир қарашда муносабатлар силиққина кетаётгандек, энди ўзаро уйғунлик ҳукм суряпти, бир-бирларини тушунишяпти. Ана шу вақтда энди ҳаммаси бошқача бўлади деган фикр келади;

Эмоциалар тўпланиб қолиши

Яхши муносабатларни сақлаш учун партнёр ўзини дўстона тутадию, лекин ўзини айбдорлик ҳиссидан озод қилувчи ҳаёллар кела бошлайди: "Ҳа, мен нотўғри иш қилдим, лекин у ҳам фаришта эмас".

Беқарорлик

Жанжал ечимсиз қолди, салбий ҳиссиётлар тўплана бошлайди ва ана энди келгуси портлаш қачон бўлишини тахмин қилиш қолади ҳолос;

Мана яна ўша "портлаш"

Яна ҳаммаси такрорлана бошлайди.

Аста-секин босқичлар орасидаги давр қисқариб боради, агрессия эса жиддийлашиб.

Бунақанги тиран (зўравон) билан яшайдиган одам севги уни ўзгартиришига ишониб яшайди.
Лекин бу ХАТО ТУШУНЧА!

Бундай вазиятда зудлик билан мутахассисга мурожат қилиш лозим. Ўз-ўзини даволаш, ёки партнёрни қўл-бола усулда ўзгартиришга ҳаракат қилиш бефойда. Уятчанликни бир четга суриб туриб (дўстлар, қўшнилар, қони қўшилмаган қариндош уруғлар нима деб ўйлашади!?) аввало ўзингиз ҳақингизда қайғуринг.

Эр хотин муносабатлари канали
http://t.me/joinchat/BRgKLCRudVxiZDcy
1.4K views14:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:31:21
Ортикча туклардан халос булишнинг 6та асосий усули!

Эр хотин муносабатлари канали
http://t.me/joinchat/BRgKLCRudVxiZDcy
1.4K views11:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 05:58:41 Яқинлик қайга йўқолди?

Йиллар ўтди, энди у сизга «ўлиб бораётган табиатга» қарагандай қараяптими? Ё аллақачонлар ўзингизни ўйиндан чиққан, деб ҳисоблайсизми? Мавсуми ўтган «мевадек» яшашга ўрганиб қолдингизми?

Агар мана шу ҳолатингиздан қониқсангиз, сизга бу мақола керак эмас

Яқинликнинг камайишига, балки умуман анқонинг уруғига айланишига бир неча факторлар сабаб бўлади. Аммо бу факторлар, одатда, бизнинг руҳий «блокланишимиз» натижасидир.

1. Соғлиқ. Агар сиз жисмонан заиф бўлсангиз, на ҳафа бўлишга ва на сабаб излашга ҳожат бор. Жон оғриганда, кўнгилга айшни суриш сиғмайди.

2. Энергия. Эҳтимол сизда сурункали чарчоқ ёки камҳаракатлик кетидан келиб чиққан толиқиш бордир. Тунги «спорт» учун ярамассиз? Боз устига ёш ўтиб энергия ҳам пасаяди, аммо уни энг пасайтирадиган нарса самомазохизм - ношуд ва нотовонлигингиздан нолийверасиз, ҳаракат қилмайсиз.

3. «Жароҳат» - ўтмишдаги руҳий травма. Қачонлардир туширилган «қовун» ёки йиллар давомидаги туширилган «қовунларни» қовунчи партнёрга айтолмагансиз ва яқинликдан безиб қолгансиз. Ҳаётингиз шусиз ҳам «серқуёш, ҳур ўлкам», деб қабул қилгансиз .

4. Ҳушторликдан - доминантликка. Энди сиз она/ота, боқувчи ва банд кишига айландингиз. Пул топиш, фарзандлар билан машғул бўлиш кабилар билан яқинлик «идишини» тўлдиришга урунасиз. Балки шу сабабдан сизда тез кайфият ўзгариши, бош оғриши, тажанглик, ижодкорлик ва латофатни йўқотиш ҳолати кузатилётгандир.

5. Жуфтлар орасидаги совуқлик. Жисмоний яқинлик анча жиддий ва чуқур мавзу. Балки сизда на фарзанд, на соғлик ва на осилган қорин билан муаммо йўқдир. Балки шунчаки, жуфтингиз ва сизнинг орангизда савиялар, руҳий табақалар ўзгаргандир?! Сиз бошқа кўзойнак билан ҳаётга боқасиз, у эса бошқа билан. Руҳий қониқмаган кишингиздан жисмоний лаззатланишни ҳам эп кўрмассиз?!

6. Спектакль тугади. Бор шамларингизни ёқиб бўлдингиз, атиргул барглари ҳам сўлиди, турли француз ифорларидан зерикдингиз, ўзингизда борини жуфтингизга бериб бўлдингиз, энди берадиган ҳеч нарса йўқ. «Оқ - қора» ранглардаги тўшакдан бошқа, қизиқарли ҳеч нарса. Янгиликлар яратиш учун ҳам ҳафсалангизни йўқотгансиз.

7. Эҳтирос сўнган, сиз энди бошқасиз. Бола-чақа, оилавий муаммо ва камига бир неча йиллик сценарий сизга янги либослар, янги имиджлар, янги романтикалар учун имкон бермайди. «Менга тўғри келмайди», «Мен учун эмас» каби таъқиқлар билан масофаларни узоқлаштираверасиз.

Ечим қандай?

Аллоҳдан баракали муҳаббат сўраб дуо қилинг.

Жуфтингизга янгиликлар қилишдан қўрқманг, бу ҳақида алоҳида хос суҳбат қилинг.

Ўзаро бир - бирингизни қўллаб-қувватланг. Рағбатлантиринг.

Уятни сал четга суринг, интим ҳаёт тартибсиз ёки бузилган муҳитда ҳам руҳий, ҳам жисмоний қийналасиз. Турли тажрибалар учун вақт ажратинг, изланинг. Ўлик балиққа айланманг, илтимос.

Аллоҳ сизга ва аҳлингизга барака берсин.

Эр хотин муносабатлари канали
http://t.me/joinchat/BRgKLCRudVxiZDcy
1.6K views02:58
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:50:48
Хўш, сизнинг эрингиз хақида фикрингиз қандай?

Эр хотин муносабатлари канали
http://t.me/joinchat/BRgKLCRudVxiZDcy
1.7K views13:50
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:53:21
#қизиқ_маълумот

Инсон организмидаги бир дона гармон бир неча вазифани ўташи мумкин.

Масалан, ҳомиладор аёлларда пролактин гармони сут безларини активлаштиради ва сут келишини таъминлайди.
Ҳомиладор бўлмаганларда эса жинсий ҳужайраларнинг етилишига тўсқинлик қилади.

Эр хотин муносабатлари канали
http://t.me/joinchat/BRgKLCRudVxiZDcy
1.8K views08:53
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:52:52
Ойнага қараб энди бу башара билан тоғ ўтиб кетсам керак деган гапларни унутинг. Шунчаки сабабини қилинг ва гўзал(келишган) инсонга айланинг!

GREEN MASK — Юздаги хар хил доғ, угри ва хуснбузарларни йўқ қилиш хусусиятига эга восита. Мухими энди каналимиз аъзолари учун жудаям арзон нархларда...

АКЦИЯ НАРХИ: 95.000 сўм.

Махсулот қўлингизга етиб борганидан кейин тўлов қиласиз

Етказиб бериш Ўзбекистон бўйлаб бепул


Буюртма Бериш
+998958098909

Телеграм орқали боғланиш

Буюртма Бериш
https://websavdo.uz/v/38BlkLcM171
https://websavdo.uz/v/38BlkLcM171
1.7K views08:52
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:11:14 Тестеронни нима туширади?

Тестерон эркаклик гормони эканлигини кўп айтдик, бу гормон бузилиши бепуштликдан тортиб импотенциягача бўлган нохуш ҳолларга олиб келади. Тестеронни кўтарадиган, либидони оширадиган ҳамма фойдали нарса тўғри овқатланиш ва спортдадир. Бугун биз тестеронни нима тушириши ҳақида гаплашамиз, шулардан тийилсак, муаммолар анча камаяди.

Оқ ун маҳсулотлари. Ҳозирги кўп унлар таркибиди ГМО(гени модификацияланган организм) бор. Улар табиий гормонларимиз, ҳужайраларимиз ва қон айланиш тизимимиз учун зарар. Дрожали, юмшоққина булочка, нон, айниқса, начинкали, ширинликлар тестеронни «қириб» юборади.

Шакарли маҳсулот. Шакар наркотикдан ҳам зарарлироқ аслида, шакар кўп истеъмол қилиш диабет, вазн ортиши, либидони тушириш, хаттоки, тестеронга салбий таъсири натижасида жинсий аъзо кичрайишига ҳам олиб боради. Шакар чой, шакарли маҳсулотларни иложи борича қисқартиринг, табиий мевалар енг балансни босиш учун.

Шўр, дудланган маҳсулотлар. Афсуски, ҳамма севиб истеъмол қиладиганимиз бизнинг зараримизга ишлайди, шунинг учун ҳам бирданига ташлай олмасак ҳам, секинлик билан давомий тарзда воз кечишимиз керак. Тузли маҳсулотлар ўрнига кўкатли салатлар ейиш тавсия этилади.

Ёғли маҳсулотлар, қўшимчалар. Ёғ фоизи юқори сут-қатиқ маҳсулотлари, бошқа турдаги ёғлар, соя, майонез, кетчуп ва ҳкзлар тестеронни туширади, айниқса, майонез кабилар турган битгани зарар.

Алкагол, тамаки маҳсулотлари. Буларни айтмасам ҳам биласиз, жинсий аъзолар, ўпка, юрак системасини ишдан чиқариб, инсонни ўлимга бошлайди. Айниқса, пиво. Бу турдаги маҳсулот кенг истеъмол қилинади, худди, у ҳалолдек Пиво таркибида ғиж-ғиж эстроген бор, унинг тестеронни тушириб юборишига мисол Европа университетларидан бирида қилинган тадқиқот: «Ғолиббойлашиш»нинг асоси айнан пиво маҳсулотлари натижасида гормон дисфункцияси экан.

Тестесрон 15 дан тушиб кетса, аёл кишига қизиқиш йўқолади, депрессия, кайфиятсизлик, баъзан агрессивлик кузатилади. Бирданига тестеронни «битон» қилиш имконсиз, тўғри келган дорини ҳам ичилмайди. Афзали мутахассис билан маслаҳатлашиб, сабабини топиш. Ундан ҳам афзали ҳали тестерон тушмасдан, соғлом ҳаётга ўтиш.

Эр хотин муносабатлари канали
http://t.me/joinchat/BRgKLCRudVxiZDcy
1.7K views08:11
Ochish/sharhlash
2022-08-29 04:07:20 Интим ҳаётдаги уятчанликни енгиш

Айнан шу уялиш муаммоси кўп оилаларда учрайди, кўпинча аёллар бу «синдромга» чалинишади, аммо эркакларни киритиш мумкин.

Нима учун интим муносабатда уялиш хавфли?

Жуфтларнинг ўзаро қизиқишлари тушиб кетиши мумкин;

Жуфтлар ўз таассуротларини эркин бўлишолмай, ҳаёлий фантазияларда яшашни бошлашади;

Интим ҳаёт монотон ва сифатсиз бўлиб қолади;

Айрим ҳолларда бу руҳий зўриқиш, стрессга олиб келиши мумкин.


Қандай қилиб бу муаммони ечиш мумкин?

Бошқанинг баҳолашидан ҳалос бўлинг, хаттоки, жуфтингизникидан ҳам. Ўзингизни борингизча қабул қилишни ўрганинг, «менга у ярашмайди, бу менинг ёшимга мос эмас, бу учун қарилик қиламан, бундан уяламан, жуфтим нима деб ўйлайди ва ҳкз»ларни бир четга суринг. Ҳамма нарсани синаб кўринг, анъанавий нарсалар тез жонга тегади. Қолаверса, бу ётоқхона ва унда икки киши бор. Сиз ҳақингиздаги таассурот ўзингизни тутишингиз билан шаклланади, қандай либос/кўриниш/интим услуб билан ташаббус кўрсатманг, ҳаммасини ўзингиз оддий ва табиий қабул қилинг. Иккинчи томон ҳам шунда мослашади. Мажбур :)

Ойнада тез-тез ўзингизга разм солинг ва яхши гаплар билан ўзингизга хушомад қилинг. Аёллар ҳамиша ўзларида ноқислик кўришади, эркак киши (тўғри юрган бўлса агар) аёл кишидаги комплексларни у қадар чуқур баҳололмайди. Кўз очиб кўргани аёли бўлгани учун гўзаллик деб қабул қилади ҳар бир детальни. Агар мабодо қинғир юрган, аёл қомати бўйича профи(Аллоҳ асрасин) ва боз устига сизни доимий танқид қиладиган эрга тушган бўлсангиз, катта эҳтимол билан бу унинг муаммоси: тўғри юриши керак эди, ўзини ўзи қийнабди бола . Аммо бу гапим сизнинг семириб, бесонақай бўлиб кетишингиз учун мотивация эмас. Латофат, энг аввало, аёл кишининг ўзи учун.)
Дарвоқе, эркакларга одатда ҳушомад қилинмайди, кўп аёллар бунда нўноқ. Шунинг учун ойнада ўз-ўзини руҳлантириш эркаклар учун ҳам фойдадан ҳоли эмас, аммо у қадар берилиб кетманг.

Пс. Аёллар эрингизнинг ташқи кўриниши ҳақида ҳам ширинсўзлар айтиб туринг.

Енгил шаъмалар қилиш. Яхши кўрган инсонининг олдида киши ўзини яхши, чиройли, қулай ҳис қилади. Шунинг учун баъзан жуфтингизнинг ақли етиб хушомадлар қилмаса, енгил шаъма қилишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бу билан сиз ўзингизни ерга урган, эътиборни сўраб олган бўлиб қолмайсиз. Ёки жуфтингиз/интим ҳаётда бирор янгиликни хоҳласангизу, уялсангиз уни бошқа шаклда етказиш мумкин. Масалан, смс, ёки истагингизга алоқадор бирор расм, бирор стикер ва ҳкз. То кўникиб, бир-икки тажриба қилмагунча мана шундай «трюклардан» фойдаланиб турасиз, кейин эса бемалолчилик бўлиб кетади.

Одатда, уялиш ҳисси никоҳнинг дастлабки даврларида бўлади. Аммо бир неча йиллик турмушда ҳам бу муаммо билан қийналаётганлар талайгина. Сиз бугун истагингизни айтишдан уялсангиз, эртага уялмайдигани чиқиб қолиши мумкин. Аёллар кўп, биласиз. Шунингдек, эркак киши ҳам узоқ ва бахтли ҳаётни хоҳласа, ўзгаришларни яхши қабул қилишни ўрганиши керак.

Ҳозирча шу

Эр хотин муносабатлари канали
http://t.me/joinchat/BRgKLCRudVxiZDcy
1.8K views01:07
Ochish/sharhlash