Get Mystery Box with random crypto!

АҚШдаги Сиэтл университетининг стипендиялар дастури Сиэтл уни | "El-yurt umidi" Foundation

АҚШдаги Сиэтл университетининг стипендиялар дастури

Сиэтл университети стипендияси халқаро талабалар учун тўлиқ молиялаштириладиган дастур саналади.
Ушбу стипендия бакалавриат таълим йўналиши учун таклиф этилади. Сиэтл университетида 60 дан ортиқ мамлакатлардан келган 850 дан ортиқ халқаро талабалар ўқийди.

Стипендияни қўлга киритиш учун қуйилган асосий талаблар:
● Инглиз тилини билиш
● Номзодларнинг ўртача балли АҚШдаги 4.0 шкаласи бўйича 3.0 баллга тенг бўлиши керак.
● Сиэтл университети халқаро биринчи курс талабаларидан ACT ёки SAT талаб қилмайди. Бироқ, улар номзоднинг имкониятини оширади.

Батафсил маълумот:
https://www.seattleu.edu/international/scholarships/#d.en.297644

@elyurtumidifoundation