Get Mystery Box with random crypto!

"El-yurt umidi" Foundation

Telegram kanalining logotibi elyurtumidifoundation — "El-yurt umidi" Foundation E
Kanaldagi mavzular:
Foydali
Тарқатинг
Telegram kanalining logotibi elyurtumidifoundation — "El-yurt umidi" Foundation
Kanaldagi mavzular:
Foydali
Тарқатинг
Kanal manzili: @elyurtumidifoundation
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 25.13K
Kanalning ta’rifi

Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish bo‘yicha “El-yurt umidi” jamg‘armasining rasmiy Telegram sahifasi
👉 Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalar: http://myurls.co/elyurtumidifoundation
👉 Website: www.eyuf.uz

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 76

2022-09-23 10:08:32
ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ ДАСТУРЛАРИ ВА ТАНЛОВ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6.4K views07:08
Ochish/sharhlash
2022-09-23 09:08:32 "ЯНГИ АВЛОДНИНГ ОРЗУЛАРИ РЎЁБИ" номли мақола "Янги Ўзбекистон" газетасининг 2022 йил 23 сентябрь №196-сонида эълон қилинди.

"Эл-юрт умиди" жамғармаси хорижда ўқишни мақсад қилган иқтидорли ёшларга 4 йилдан буён мустаҳкам қанот бўлиб келмоқда.

Муаллиф: Адҳам Бекмуродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
5.8K views06:08
Ochish/sharhlash
2022-09-23 07:01:19 "Эл-юрт умиди" жамғармасининг 2022 йилдаги 3-стипендия танлови учун ажратилган квоталар тўғрисида маълумотни эълон қиламиз.

Маълумот учун:
Стипендия танловида номзодларга онлайн ҳужжат топшириш платформасида таълим соҳасини танлашда ушбу квота доирасида танлаш талаб этилади.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
15.0K viewsedited  04:01
Ochish/sharhlash
2022-09-22 19:52:58
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилояти ёшлари ва мутахассислари учун онлайн семинар ташкил этилди

Жорий йил 22 сентябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилги 3-стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни вазирлик, идора, давлат ташкилотларини Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилояти ҳудудидаги ходимлари, ОТМлар талабалари ва илмий изланувчилари ҳамда мактаб битирувчилари ҳамда вилоят ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн ҳудудий амалий-услубий семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда 15 минга яқин давлат ташкилоти ва муассаса раҳбарлари, ходимлари ҳамда талабалар, ўқувчилар ва ёшлар иштирок этдилар.

Тақдимот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, вилоят ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6.1K views16:52
Ochish/sharhlash
2022-09-22 17:02:18 Танлов ҳақида саволларингизга қуйидаги ишонч телефони ёки телеграм-бот орқали маълумот олишингиз мумкин.

+998 71 203 14 41

Иш вақти: соат 09:00 дан 18:00 гача.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
5.8K viewsedited  14:02
Ochish/sharhlash
2022-09-22 16:01:03 Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиялари асосида 2022 йилда таълим соҳалари кесимида аниқланган энг устувор мутахассисликлар рўйхатини эълон қилади.

Маълумот учун:
Стипендия танловида номзодларга онлайн ҳужжат топшириш платформасида таълим соҳасини танлашда ушбу рўйхатдан фойдаланиш тавсия этилади.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6.6K viewsedited  13:01
Ochish/sharhlash
2022-09-07 12:01:51
«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан Стипендиатларнинг қуйидаги харажатлари қоплаб беради:

хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда Стипендиатларнинг бакалавриат, магистратура ёки докторантурада ўқиши қиймати тўлови;

Стипендиатлар томонидан визалар олиш;

Стипендиатларнинг барча турдаги транспорт воситалари билан таълим олиш жойигача бўлган йўлкира харажатлари;

бакалавриат, магистратура ёки докторантурада таълим олиш даврида Стипендиатларнинг яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари;

зарур ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш, шу жумладан дарсликлар сотиб олиш, Стипендиат таълим олаётган хорижий таълим муассаса талабларига биноан илмий мақолалар чоп эттириш;

хорижда таълим олиш даврида Стипендиатларни тиббий суғурталаш;

Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига кўра Стипендиатларнинг хорижда таълим олиши билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлари.

@elyurtumidifoundation
2.0K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-09-07 09:01:17
«Эл-юрт умиди» жамғармасининг стипендия танловлари тўғрисида нималарни билиш керак

Стипендия танловларида номзодлар, хусусан республика ҳудудлари ёшлари учун қулайлик ва тенг имкониятлар яратиш мақсадида ҳужжатлар электрон шаклда онлайн режимда қабул қилинади

Ҳужжат топшираётган номзодлар TНE (Thе Timеs Нighеr Educаtiоn Wоrld Univеrsity Rаnkings), QS (Quаcquаrеlli Symоnds Wоrld Univеrsity Rаnkings), Thе U.S.Nеws аnd Wоrld Rеpоrt (Bеst Glоbаl Univеrsity Rаnkings) ва ARWU (Acаdеmic Rаnking оf Wоrld Univеrsitiеs) каби халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 300 та (ёки танлаб олинган фан бўйича етакчи 100 та) таълим ва илмий муассасалардан бирига ўқишга қабул қилинган бўлиши керак

Жамғарма очиқ стипендия танлови икки босқичда амалга оширилади

@elyurtumidifoundation
3.4K views06:01
Ochish/sharhlash
2022-09-07 07:30:17
«Эл-юрт умиди» жамғармасининг стипендия танловлари тўғрисида нималарни билиш керак

Хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари Жамғарманинг асосий таълим дастурлари ҳисобланади

Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларни саралаш танлови мунтазам равишда ва Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун, уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ тарзда амалга оширилади

Стипендия танловларида бакалавриат таълим дастури бўйича - 25 ёшгача, магистратура - 20 ёшдан 45 ёшгача, докторантура - 22 ёшдан 45 ёшгача бўлган номзодлар иштирок этишлари мумкин

@elyurtumidifoundation
3.9K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-09-06 16:47:33
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ва “Kaplan International Pathways” ташкилоти раҳбарияти ўртасида ZOOM платформаси орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов, Бўлим бошлиқлари А.Хамдамов ва А.Аъзамхонов ҳамда Буюк Британиянинг “Kaplan International Pathways” ташкилотининг Инсон ресурслари ва маркетинг бўйича директори Грегорий Ҳоробин ва Марказий Осиё давлатлари бўйича менежери Лилия Гаисиналар ўртасида ZOOM платформаси орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Жамғарма стипендиатларининг Буюк Британияда таҳсил олишлари учун алоҳида чегирмалар ажратиш масаласи кўрилди.

Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмаси асосида давлат хизматчиларини ушбу ташкилот кўмагида Буюк Британияда малака ошириш ва стажировка ўтишини ташкил қилиш бўйича таклифлар киритилиб, Грегорий Ҳоробин юқоридаги таклифлар юзасидан ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3.8K views13:47
Ochish/sharhlash