Get Mystery Box with random crypto!

"El-yurt umidi" Foundation

Telegram kanalining logotibi elyurtumidifoundation — "El-yurt umidi" Foundation E
Telegram kanalining logotibi elyurtumidifoundation — "El-yurt umidi" Foundation
Kanal manzili: @elyurtumidifoundation
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.66K
Kanalning ta’rifi

Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish bo‘yicha “El-yurt umidi” jamg‘armasining rasmiy Telegram sahifasi
👉 Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalar: http://myurls.co/elyurtumidifoundation
👉 Website: www.eyuf.uz

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 79

2022-08-30 15:21:47 #ОАВ_биз_ҳақимизда
#Ўзбекистон_24_радиоси

Ушбу эшиттиришда мамлакатимиз мустақиллик байрами муносабати билан Жамғарма вакилларининг табриги ҳамда фаолиятимиз билан танишишингиз мумкин

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
5.9K views12:21
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:11:54 Кембридж университети МВА стипендиялар дастури

Кембридж университети МВА дастури дунёнинг энг нуфузли университетларидан бирида ўқитиладиган дунёдаги етакчи бизнес дастурларидан биридир. Бустани фонди (Boustany Foundation) барча халқаро талабаларга ушбу дастур учун стипендиялар таклиф қилади.

Муваффақиятли номзодлар фондда икки ойлик тўловсиз стажировкадан ўтишади. Лойиҳалар хилма-хил бўлиб, фонд ёки унинг ҳамкорлари фаолияти билан боғлиқ. Амалиёт билан боғлиқ саёҳат ва турар жой харажатлари фонд томонидан қопланади.

Грант дастури қуйидаги харажатларни қоплайди:
- Ўқув тўловлари учун 30,000 фунт стерлинг молиявий ёрдам;
- Амалиёт билан боғлиқ саёҳат ва турар жой харажатлари.

Талаблар:
Номзод яхши академик натижаларга эга бўлиши керак.
Барча номзодлар аввал Кембриж университетида МБА дастурига ариза топширишлари ва ўқишга таклифнома олишлари керак.
Қабул хатини олгандан сўнг, номзод CV, қабул хати ва GMAT балларини қуйидаги электрон почта манзилига юбориши керак: admissions@boustany-foundation.org
Университет номзодни танлагандан сўнг, у суҳбатга таклиф қилинади.

Батафсил: https://boustany-foundation.org/scholarship-programmes/mba-cambridge/

@elyurtumidifoundation
6.1K views08:11
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:52:03
Малайзияда таҳсил олаётган Жамғарма стипендиати Саодат Гулямованинг Мустақиллик байрами муносабати билан йўллаган табриги.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6.1K views04:52
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:01:57
University of Minnesota Twin Cities университетига Жамғарма стипендиати Комила Умаржонова билан экскурсия

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6.4K views11:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:30:34
Президент Шавкат Мирзиёев: "Жалолиддин Мангуберди эл-юрт истиқлоли учун курашган, бунга ўз ҳаётини бағишлаган аждодларимизнинг буюк намояндасидир. Она юртга муҳаббат ва садоқат, ор-номус ва шон-шараф бобида унга тенг келадиган улуғ шахслар дунёда камдан-кам учрайди"

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6.1K views08:30
Ochish/sharhlash
2022-07-09 13:01:34
Канадада таълим олиш учун халқаро стипендиялар (International Scholarships in Canada)

Стипендиялар Канаданинг нуфузли университетларида бакалавр, магистратура ва PhD дастурларида ўқиш учун ажратилади. Стипендия харажатлари Канада ҳукумати, университетлар ва бошқа муассасалар томонидан қопланади.

Қўйидаги ҳавола (линк) орқали Канада ҳукумати, Канада университетлари ҳамда нодавлат стипендиялари ва уларга ариза топшириш муддатлари тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3.4K views10:01
Ochish/sharhlash
2022-07-09 08:01:36
АҚШнинг Майами университетида таълим олиш учун халқаро стипендия

Майами университетининг 2023 йилдаги халқаро талабалар учун ажратилган стипендияси АҚШда бакалавр даражасини олиш билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди. Ўқиш муддати 4 йил.

Стипендия қўйидаги харажатларни молиялаштиради:

ўқиш (контракт) тўлови;
бепул турар жой;
тиббий суғурта;
дарсликлар ва ноутбук ҳарид қилиш билан боғлиқ харажатлар;
12,000 АҚШ доллари миқдорида молиявий ёрдам тақдим этилади.

Дедлайн: 2022 йил 1 ноябрь

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.9K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-07-09 04:07:27
#Табрик

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан "Эл-юрт умиди" жамғармасининг байрам табриги!

Қалбларимиз файзу илоҳий шукуҳга тўлиб турган ушбу улуғ кунда юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимиздан табриклаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, мана шу табаррук айёмни байрам қилаётган ер юзидаги барча мусулмон умматига, хорижда таҳсил олаётган стипендиатларимиз ва ҳамкорларимизга Жамғармамиз номидан самимий салом ва табрикларимизни йўллаймиз.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3.7K views01:07
Ochish/sharhlash
2022-07-08 17:45:17
#Муносабат

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тўғрисида Kompromatuzb телеграм каналида эълон қилинган пост юзасидан “Эл-юрт умиди” жамғармасининг муносабати!!!

Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида номзодларни ишга қабул қилишни ташкиллаштириш жараёнидаги фаолиятини юқори баҳолайди.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.0K viewsedited  14:45
Ochish/sharhlash
2022-07-08 15:08:34 #Кўрсатув

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилдаги 1-стипендия танлови ғолиби Илҳомиддин Набижонов
ҳақидаги кўрсатувнинг премьерасини Ютубдаги каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.2K viewsedited  12:08
Ochish/sharhlash