Get Mystery Box with random crypto!

#Табрик Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 'Эл-юрт умиди | "El-yurt umidi" Foundation

#Табрик

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан "Эл-юрт умиди" жамғармасининг байрам табриги!

Қалбларимиз файзу илоҳий шукуҳга тўлиб турган ушбу улуғ кунда юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимиздан табриклаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, мана шу табаррук айёмни байрам қилаётган ер юзидаги барча мусулмон умматига, хорижда таҳсил олаётган стипендиатларимиз ва ҳамкорларимизга Жамғармамиз номидан самимий салом ва табрикларимизни йўллаймиз.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube