Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилояти ёшлар | "El-yurt umidi" Foundation

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилояти ёшлари ва мутахассислари учун онлайн семинар ташкил этилди

Жорий йил 22 сентябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилги 3-стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни вазирлик, идора, давлат ташкилотларини Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилояти ҳудудидаги ходимлари, ОТМлар талабалари ва илмий изланувчилари ҳамда мактаб битирувчилари ҳамда вилоят ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн ҳудудий амалий-услубий семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда 15 минга яқин давлат ташкилоти ва муассаса раҳбарлари, ходимлари ҳамда талабалар, ўқувчилар ва ёшлар иштирок этдилар.

Тақдимот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, вилоят ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube